Президент матбуот хизмати ташрифлари саналарини маълум қилди — Шавкат Мирзиёев 17−18 январда Ҳиндистонга, 20−22 январда Германияга боради.
Ўзбекистонга олиб кирилган ва мамлакатда ишлаб чиқарилган мобил ускуналарни рўйхатга олиш тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Ички ишлар тизимида хизмат қилган 174 нафар ходим жиноятга қўл ургани учун жавобгарликка тортилди.
Зарафшон миллий табиат боғида сайёҳлар давомий ва қисқа муддатли дам олиши мумкин бўлган курорт ҳудуд ташкил этилади.
Тошкентдаги немис тилини чуқурлаштирган ҳолда ўқитиш бўйича 60-сонли ихтисослашган мактабга немис шоири ва мутафаккири Иоганн Вольфганг фон Гёте номи берилди.
Ҳафта ўртаси илиқ ва қуруқ бўлади, бироқ дам олиш кунлари ёмғир ёғиши, айрим жойларда қорга айланиши мумкин.
Ўзбекистонда тўрт ой ўтиб яна Facebook, YouTube ва VK очилишни бошлади. Бунга қадар бир неча соат интернетга уланишда муаммолар бўлди.
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзА мухбири билан суҳбатда жиноятлар сони камайганини билдирди.
«Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун президент томонидан имзоланди.
Учтепа туманида яшаган Е.П. нинг уйида содир бўлган ёнғин натижасида уй бекаси вафот этди.
ХТВнинг ҳуқуқий назорат хизмати ходимлари Юқоричирчиқ туманидаги 31-мактабнинг педагог ходимларини обунага мажбурланганини аниқлади.
Президент фармони билан Ўзбекистонда икки агентлик, биттадан қўмита ва жамғарма ташкил этилди.
Президент фармони билан Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов навбатдаги генерал-лейтенант ҳарбий унвони билан тақдирланди.
Нодир Жўраев Давлат активларини бошқариш агентлиги директори этиб тайинланди.
Фарғона вилоятида Tico каналга тушиб кетди, унда кетаётган кекса эр-хотин ҳалок бўлди.
Фермерни калтаклаб, унинг ҳисоб рақамидаги 25 млн сўмни мажбуран бошқа фермер хўжалигига ўтказган Олот туман ҳокими бу ишни шахсий манфаати йўлида қилмаганини айтди.
Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирлади.
ЕТТБ Таллимаржон ИЭС учун қуввати 900 МВт бўлган газ турбиналарини ўрнатиш учун 240 млн долларгача миқдорда кредит ажратмоқда.
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг давлат харидлари ва лицензиялаш бўйича ваколатлари бошқа давлат идораларига ўтказилди.
Марказий Осиё ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари Афғонистонда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг