Ўзбекистон президенти қарори билан Тошкент шаҳридаги Амити университети ташкил этилди.
Солиқ хизматига солиқ қарзларини сўзсиз ундириш ҳуқуқини берувчи норма 1 январдан ўз кучини йўқотди.
Марказий банк банкларда нақд хорижий валюта сотилиши масаласини валютани назорат қилиш тўғрисидаги янги қонун қабул қилинганидан сўнг кўриб чиқади.
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев раҳбарларнинг ходимларга қўпол муносабатда бўлиши масаласига муносабат билдирди.
Пойтахтнинг туман ҳокимликлари ҳузурида иш бошлайдиган Инвесторларни қўллаб-қувватлаш маркази хорижий инвесторларга кўмаклашади.
Учтепа туманида яшовчи Г. Д. маст ҳолда қўшниси М.П.нинг уйида у билан ўзаро жанжаллашиб, унинг бош ва баданининг турли жойларига жароҳат етказиши натижасида жабрланувчи вафот этди.
Самарқанд шаҳрининг 4 та кўча ва чорраҳасида тизимида ишловчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситаси ишга туширилади.
Бухоро вилоятида контейнерлар божхона кўригидан ўтказилганда ҳужжатларда кўрсатилмаган қиймати 5 миллиард сўмлик жами 1206 дона LG русумли телевизорлар мавжудлиги аниқланди.
Ходимларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишни ташкил этган ташкилот раҳбарларини рағбатлантириш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Зангиота термал соғломлаштириш мажмуасини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишга бельгиялик маслаҳатчи жалб қилинади.
ДСҚ ҳам Молия вазирлиги каби газ қуйиш шохобчаларида нархларни оширишга асос йўқ деб ҳисоблайди. Солиқ органлари нархларни асоссиз оширган газ қуйиш шохобчалари фаолиятини назорат қилиб боради.
ТИВ виза муддати ўтиб кетган сайёҳлар суд қароридан сўнг учиб кета олишларини маълум қилди.
МБ банклардан кредитлар ва депозитлар фоиз ставкаларини ҳамда тарифларни бир томонлама ўзгартиришни назарда тутувчи шартларни қайта кўриб чиқишни талаб қилди.
Тошкентда Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашитжон Қодиров устидан суд жараёни бошланди.
Жорий йилда мамлакат мудофаасини бошқариш миллий марказини яратиш ва ҳарбий-техник ҳамкорликни фаоллаштириш режалаштирилмоқда.
Жанубий Кореяда кемасозлик заводида ишлаган Ўзбекистон фуқароси бош мия жароҳатидан вафот этди.
Мактабгача таълим муассасалари болалар учун бепул ҳуснихат дафтарлари, карточкалар ва плакатлар билан таъминланади.
Энг қиммат гўшт Чирчиқда, энг арзони — Нукусда. Бозорлардаги айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг минимал-максимал нархлари ҳақидаги маълумотлар.
ДСҚ иш берувчиларга солиқ юкламалари камайтирилиши ҳисобидан озод қилинган маблағлар ҳисобидан ойликларни оширишни тавсия қилди.
Тошкент туманлари ҳокимликлари ҳузурида Инвесторларни қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этилади. Улар қурилишга рухсат олиш, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда юзага келувчи масалаларни ҳал этишда кўмаклашади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг