Хоразм вилоят прокуратураси тузилмасида Қишлоқ хўжалигида қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича Хоразм ихтисослаштирилган прокуратураси ташкил этилди.
Шахмат олимпиадаси қаҳрамонлари — Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидовга президент совғаси — «Спарк» автомобиллари топширилди.
Шаҳрисабз тумани Чуқун қишлоғида яшаган, 2005 йилда туғилган Ш. М. яшаш уйи молхонасида бўйин соҳасидан ўзини ўзи осиб, воқеа жойида вафот этган.
«E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 1738 та бўш ер участкалари 12 миллиард 799 миллион 500 минг сўмга сотилди.
Тошкентда хорижга чиқиш паспортини бериш учун 12 та пункт ташкил этилди, зарурат туғилган тақдирда улар сони оширилади.
Қамчиқ довонида Nexia автомобили автокранга бориб урилиши оқибатида тўрт киши ҳаётдан кўз юмди.
Буюк Британия ва россиялик инвесторлар Тошкент вилоятида 225 млн доллардан зиёд қийматдаги агросаноат кластерини ташкил этади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер БААда ўтказиладиган Осиё кубогига ғалаба қозониш ниятида йўл олишини айтди.
Ўз қайнонасини пичоқлаб ўлдирган самарқандлик келин суд ҳукми билан 12 муддатга қамалди.
Шaвкaт Мирзиёев III Параосиё ўйинларида ғолиб вa совриндорлaр бўлган спортчиларни пул мукофотлaри билaн тaқдирлaш тўғрисидаги фармойишни имзолади.
«Келес» темир йўл чегара-божхона постида юк поезди вагонларини божхона кўригидан ўтказилганда 822 кг оғирликдаги пиротехника воситалари ортилганлиги маълум бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.
GM Uzbekistan моделлар қаторини янгилаш борасидаги стратегиясига кўра, ҳозирги авлод Malibu автомобилини ишлаб чиқаришни тўхтатади.
9 ой давомида Олий судга мурожаатлар сони 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 4986 тага ёки 19 фоизга камайди.
Фарғона вилоятида поезд ва Damas автомобили тўқнашуви натижасида уч қиз қиз ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди.
Ҳукумат қарори билан Баҳодиржон Онорбоев Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Таркибида психотроп моддалари мавжуд бўлган «Трамадол» таблеткаларини сақлаган ва сотиш истагида бўлган шахслар қўлга олинди.
Баҳодир Эшмуратов «Ўзтрансгаз» компанияси бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.
Фарғона шаҳрида 53 мингдан кўпроқ аҳолига хизмат кўрсатувчи поликлиниканинг қурилиш ишларига 4 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди.
11 ой давомида республика ҳудудида жами 10680 та ёнғинлар қайд этилиб, ушбу ёнғинларда 106 нафар инсон ҳалок бўлган ва 309 нафар киши тан жароҳати олган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг