Президент қарори билан UMS устав капиталидаги давлат улуши 100 фоиз «Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтади.
Метрополитенга киришдаги ички ишлар органлари ходимлари ўрнини босқичма-босқич техник ҳимоя воситалари эгаллайди. Пойтахт метросининг учта бекатида жорий этиш бўйича синов бошланди.
Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашувда уни Роғун ГЭС ишга туширилгани билан табриклади.
Ноябрь ойи бошида Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захиралари ярим йил ичида илк бор 220 млн долларга ўсиб, 25,71 млрд долларни ташкил этди.
Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасининг 150 нафар шифокори ва 150 нафар ҳамширалари туман мутасаддилари, кенг жамоатчилик олдида қасамёд қабул қилди.
Аёл кишини таҳқирлаган каттақўрғонлик собиқ ИИО ходимига нисбатан суд жараёни якунига етди ва суд ҳукми ўқилди.
Молия вазирлиги автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялар нархларни асоссиз равишда 17 фоизга оширганини маълум қилди. Агарда нархлар туширилмаса, уларга нисбатан чоралар кўрилади.
Қибрай тумани учун иссиқлик энергиясининг янги тарифлари 77 фоиздан зиёдроққа ошди.
Президент қарорида иссиқхона комплексларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларга 200 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган ҳажмда маблағлар жалб қилиниши кўзда тутилган.
«Dubai cup» мусобақасининг сўнгги турида Кувайтни 1:0 ҳисобида мағлуб этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси турнир ғолиби бўлди.
Президент қарори билан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш бўйича уруғчилик кластерлари ташкил этилади.
Олий Мажлис Сенати аъзоси Мақсуда Ворисова Сирдарё вилоятида бўлиб ўтган «фермерлар қасамёди"ни раҳбарият олдида «янгилик» яратиб обрў олишга уриниш деб баҳолади.
Президент қарори билан Ростов-Дон шаҳрида (Россия Федерацияси) Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси очилди.
Президент кўрсатмаси билан Мўйноқ тумани ёшлари учун давлат гранти асосида 25 та тиббиёт, 25 та педагогика йўналиши бўйича квота ажратилди.
Ўзбекистон президенти ташаббуси билан «Мақом» китоб-альбоми нашрдан чиқди.
МТС Ўзбекистонда коррупцияга йўл қўйгани эҳтимоли бўйича АҚШда ўтказилаётган тергов муносабати билан 850 млн доллар захира қилиб қўйди. Аввалроқ Veon $795 млн, Telia эса $965 млн жарима тўлаган эди.
Косон туманида жувозчи МИБ ходимларига аввал ҳақоратлаб, сўнгра болта билан уларга таҳдид қилди.
Шавкат Мирзиёев Tashkent City халқаро бизнес маркази қурилишини яна бир бор кўздан кечирди.
Ноқонуний ўқишга киритиб қўйиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Транспорт прокуратураси прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари Икром Наримов Тошкент прокурори ўринбосари бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг