Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев телефон орқали мулоқотда саноат, энергетика, транспорт-коммуникация ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди.
Ўзбекистонда ноинфекцион касалликлар учун ҳар йили 9,3 трлн сўм сарфланмоқда. Мамлакатдаги 78 фоиз ўлимга ушбу турдаги хасталиклар сабаб бўлмоқда.
Чилонзор метро линиясининг Олмазор бекатида 14-сонли машрут бекатнинг айланиш жойида юзага келган техник носозлик бартараф этилди.
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳокими ўринбосари 5000 доллар пора олаётганда ушланди.
Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов Тошкентга ташриф буюрган Арманистон мудофаа вазири Давид Тоноянни қабул қилди.
Президентнинг «Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига биноан Маданият вазирлиги ҳузурида ҳам кенгаш тузилди.
Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзолари, Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорлари Руслан Нуриддинов, Вадим Меньков ва Нудия Дусановага лейтенантлик погонлари топширилди.
АҚШнинг диний эркинлик бўйича махсус элчиси: «Ёшларингиз сизга керак, улар ҳеч қаерга кетмай ватанда ишлаши, келажагини шу ерда кўра олиши керак».
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 2018 йилнинг 15 октябрь — 20 октябрь кунлари «Infolib Uzbekistan» VII Миллий Ахборот-кутубхона ҳафталиги ўтказилади.
Транспорт воситаларидан чиқинди ташлаб юбориш учун жарима миқдори икки баробарга оширилмоқда.
«Ласетти» автомашинасининг «Халқлар Дўстлиги» санъат саройи олдида йўл четидаги дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи вафот этди.
Дзюдо бўйича микс баҳсларида Хорватия, Белорусь, Италия, Мексика, Венесуэла ва Хитой Тайпейи вакиллари билан битта жамоада ҳаракат қилган Жайҳунбек Назаров олтин медаль соҳиби бўлди.
Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов Венгриянинг «KISS Group» кимёвий концерни бошлиғи, Мишкольц шаҳри кимё саноати зонаси бош директори Киc Ласло билан учрашди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Akfa Medline» МЧЖ ташаббуси билан Тошкентда AKFA халқаро университети ташкил қилинади.
Шайхонтоҳур туманида жойлашган икки мактаб базасида халқ таълими соҳасида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) пилот лойиҳалари амалга оширилади.
III Параосиё ўйинларининг тўртинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар 7 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди.
Президент раислигида ўтказилган йиғилишда Қуролли кучлар тузилмасида доимий шай ҳолатдаги ва махсус топшириқли бўлинмалар ташкил этилгани, жанговар шайлик вақт кўрсаткичлари икки баробарга қисқаргани айтилди.
11−12 октябрь кунлари фуқаролар бепул юридик ёрдам олишлари мумкин.
Меҳнат вазирлиги илк бор пахта майдонларида мажбурий меҳнатга қарши курашда ҳуқуқ ҳимоячилари мониторинги натижаларидан фойдаланади.
Тошкенда 87-йўналишда қатновчи автобусда ёнғин содир бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг