2018 йилнинг иккинчи чорагида Интерпол ММБга келиб тушган ҳужжатлар 7 фоизга, жўнатилган ҳужжатлар эса 4,5 фоизга ошди.
ЙТҲга автобус ҳайдовчиси А.Исломовнинг толиққани ҳамда йўловчи ташишда иш тажрибаси камлиги ва бошқарувни йўқотган пайтда шошиб қолгани сабаб бўлган.
Tajik Air авиакомпанияси Душанбе — Самарқанд йўналишида илк парвозни амалга оширди.
Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA) президенти вазифасини бажарувчи Ғофур Раҳимов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди.
«Дўстлик» ўтказиш пунктида содир бўлган фуқаро ва чегарачи ўртасидаги можарони ўрганиш бошланди.
Абитуриентларга пул эвазига ОТМга киришга ёрдамлашишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди.
Ўзбекистонликлар XXI асрда энг узоқ давом этувчи ноёб Ой тутилиши ҳодисасига гувоҳ бўлди.
Ўзбекистонда ойнинг тўлиқ тутилиши ва Марснинг буюк рўпара туриши ҳодисалари кузатилади. Ой тутилиши Тошкент вақти билан 23:24 да бошланади.
МИБ томонидан «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси яратилиб, 78,3 млрд. сўмга баҳоланган 1052 та мол-мулк 89,4 млрд. сўмга сотилди.
Қишлоқдош аёлнинг уйига бостириб кириб, босқинчилик жиноятига қўл урган икки йигит узоқ муддатга қамалди.
Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси катта терговчиси К.га нисбатан 47.300 АҚШ доллари миқдорида пора олганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Олтинсойлик ҳайдовчи маст ҳолда «Нексия» машинасини бошқараётган ҳолда каналга тушиб кетган ва ушбу воқеа натижасида икки киши ҳалок бўлган.
Тошкентдаги Амир Темур кўчасининг бир қисми бугун реконструкция муносабати билан ёпилади.
Жорий йилнинг биринчи ярми мобайнида иқтисодий судлар томонидан 262 095 та иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди.
«Камаз» русумли юк автомашинасида «Чимён» МФЙда жойлашган арчазор тоғидан пастга тушаётган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши нажасида сойга қулаб, вафот этди.
Самарқанд вилояти ҳокими в.б. Эркинжон Турдимов 64-сонли мактаб-интернати, 1 ва 10-сон меҳрибонлик уйлари ҳамда «Саховат» интернат-уйини кўздан кечирди.
Бож ундирилмайдиган куръерлик жўнатмалари қиймати ҳар чорак учун 1000 доллар этиб белгиланди.
Самарқанддаги 64-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг собиқ директори Шуҳрат Садиновга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилди.
2018−2019 йилларда Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Давлат хизматларини кўрсатиш тартибини бузгани учун Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги масъул ходими маъмурий жаримага тортилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг