Воҳид Исмоилов Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги раҳбари лавозимидан озод қилинди.
Ўзбекистон минтақада йирик гидротехник иншоотлар қурилиши бўйича ўз позициясига содиқ қолади, дея маълум қилди Абдулазиз Камилов.
Олмаотадаги Ўзбекистон элчихонаси бош консулхонага айлантирилади. Россиянинг қатор шаҳарларида янги консуллик ваколатхоналари очилади.
Ўзбекистон КХШТга аъзоликни қайта тиклашни кўриб чиқаётгани ҳам, режалаштираётгани ҳам йўқ, дея маълум қилди ташқи ишлар вазири.
9-синф битирувчилари хоҳловчилар етарли миқдорда бўлган тақдирда, таълимни ўз мактабларида давом эттиришлари мумкин.
Ўзбекистон Human Rights Watch ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти билан ҳамкорлик қилишга тайёр, дея маълум қилди мамлакат ТИВ раҳбари.
Республика байналмилал маданият марказининг собиқ директори Насриддин Муҳаммадиев 70 ёшида вафот этди.
Ҳукумат ички ишлар органлари ходимларига узоқ муддатли ипотека кредитларини бериш тартибларини тасдиқлади.
Ўзбекистон ҳукумат делегацияси миллий авиакомпаниянинг «Тошкент-Тамчи-Тошкент» йўналиши бўйлаб чартер рейсининг амалга оширилишида иштирок этди.
Тошкент Кичик ҳалқа автомобиль йўлини капитал таъмирлаш ишлари бошланди.
Президент ўтказган йиғилишда иқтисодиёт, банк-молия, УЖК, транспорт, қурилиш ва бошқа соҳалардаги муаммолар муҳокама қилинди.
Президент 70 ёшни нишонлаётган Футбол федерацияси раҳбари Мираброр Усмоновни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.
Пойтахт ИИББ алимент тўламагани учун қидирувга берилган шахслар рўйхатини эълон қилди.
Тошкентда ўтказилиши режалаштирилаётган силат бўйича халқаро мусобақага Жан-Клод Ван Дамм, Федор Емельяненко, Жефф Монсон ва Армин ван Бюрен меҳмон сифатида ташриф буюриши мумкин.
«Туркменистан» авиакомпанияси йил охирига қадар Ашхобод-Тошкент-Ашхобод йўналиши бўйича авиапарвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Миллий авиакомпания 29 августга қадар Тошкент-Иссиқкўл-Тошкент чартер рейсларини амалга оширади.
2 июль куни пойтахтда саккизта ЙТҲ содир бўлди, уларда икки киши ҳаётдан кўз юмди.
Мўйноқда ишга туширилган сув қувури 7 минг куб метр сув узатиш ва 25 мингдан зиёд аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш имкониятига эга.
ОТМларда билимларни баҳолашнинг беш баллик тизимига қайтилиши мумкин.
Президент нефть-газ соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг