Чоршанба куни Ўзбекистонда ёнғин профилактикаси куни бўлади. Барча вилоятларда ёнғин хавфсизлиги комиссиялари ташкил этилади.
Баҳодир Бегалов Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси раислигига тайинланди.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа парламентининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кичик қўмитаси делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Ислом бирдамлик ўйинларида 57 давлат орасида тўртинчи ўринни қўлга киритди.
Ўзбекистон Президенти Манчестердаги теракт муносабати билан Буюк Британия бош вазирига ҳамдардлик йўллади.
Ўзбекистон ва Россия ички ишлар вазирлари 2017−2018 йилларда ўзаро ҳамкорлик тўғрисида баённомани имзолаб, икки томонлама алоқаларни муҳокама қилди.
Янги банклараро GlobUzCard тўлов тизими халқаро тўлов тизимлари билан интеграциялашади.
Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида Шавкат Мирзиёев қатор давлатлар раҳбарлари билан учрашди.
Россия ИИВ раҳбари Ўзбекистонга амалий ташрифини Самарқанддан бошлади.
Хивадаги «Нуриллабой» тарихий мажмуаси бино ва иншоотлари реконструкция қилинади.
Сенаторлар Конституцияга киритилаётган навбатдаги ўзгартишларни кўриб чиқиб, ташқи ишлар вазири ҳисоботини тинглайди.
Ўзбекистоннинг барча вилоятлари бўйлаб коллеж ва ОТМлар битирувчилари учун «Стартап-ҳафталиклар» ўтказилади.
Тошкент ИИББ янги отлиқ отрядлар учун 50 бош хизмат отини харид қилади.
Шавкат Мирзиёев Ҳасан Руҳонийни Эрон президентлигига қайта сайлангани билан табриклади.
Профессионал боксчи Фазлиддин Ғойибназаров АҚШда иккинчи ғалабасини қўлга киритди.
Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина Халқаро гимнастика шон-шараф залига киритилди.
Telegram-ботларда онлайн харидлар учун тўловларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлди.
Президент фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил этилди.
Ўзбекистон боксчилари Гаванада Cuba Domadores жамоасидан мағлубиятга учради.
«Ўзбекэнерго» ва Туркманистон Энергетика вазирлиги электр энергияси транзити соҳасида меморандум имзолади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг