Chery автомобилларининг расмий дистрибютори — Rodell Golden Fish ҳудудида Chery Tiggo 8 эгалари учун оилавий учрашув ташкил этди. Тадбир дастуридан мусобақалар, балиқ овлаш ва бошқалар ўрин олди.
2023/2024 ўқув йилидан мактабларда билимни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилади: ўқитувчи ўқувчилар ўтилган мавзуларни амалиётда қўллаши, уларнинг танқидий фикрлаши ва материални таҳлил қилишини баҳолайди. Бошланғич синфларда Информатика, ўрта синфларда эса молиявий саводхонлик ўргатилади.
31 май куни тонгда Шўрчи туманидаги 2 қаватли аралаш моллар савдо дўконида ёнғин содир бўлди. Унинг оқибатида бинонинг 2-қавати ёниб зарарланди. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Юнусобод туманида эркак Ўзбекистон Қизил китобига киритилган икки лайлак ва иккита лочинни сотмоқчи бўлди. Қушлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилиб, эркак 3,3 миллион сўм жаримага тортилди.
Ўзбекистонда жарроҳлик амалиёти билан кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш йўлга қўйилиши мумкин. Бу орқали тўр парда билан боғлиқ касалликлар туфайли кўриш қобилияти йўқотган беморларни даволаш мумкин бўлади.
Тадбиркорлар куну тун савдо қилишига рухсат берилади, энди чақалоқларнинг гувоҳномалари ФҲДЁдан эмас, балки туғруқхонани ўзидан олинади, «Тўмарис издошлари» гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади, қишда талафот кўрган тадбиркорларга берилган кредит таътиллари тугайди — 1 июндан нималар ўзгаради?
ММТВ юқори синфларда фанлар сони қисқариши, бошланғич синфлар учун информатика фани киритилиши ва мактаблар бошқарувида кутилаётган ўзгаришлар ҳақида хабар берди. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалиловнинг ёзишича, таълимдаги ҳар қандай янгилик чуқур ва илмий асосланган таҳлилларга таяниши лозим.
2024 йилдан бола туғилганидан сўнг доимий яшаш манзилига бириктирилган мактабда онлайн ҳисобга қўйиш тизими жорий қилинади. Мактабларнинг ҳар ўқув йили учун қабул режаси my.maktab.uz платформасида шакллантирилади. Шунингдек, директорлар очиқ танлов асосида лавозимга тайинланадиган бўлади.
2024 йил 1 июндан боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар мактаб ўқитувчилариникига тенг миқдорда ойлик олади. Шунингдек, давлатга қарашли боғча, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагогларига малака тоифасини бериш тартиби ўзгаради.
Президент мактабларига 2023/2024 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 10 июндан 30 июнга қадар онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.
Ўзбекистонда профилактик ҳисобда турган шахслар доирасини қисқартириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ҳужжат билан 368,6 минг нафардан зиёд шахсга нисбатан профилактик ҳисоб бекор қилиниши мумкин.
Президент Антикоррупция агентлигига Энергетика вазирлиги билан 1 сентябргача ёқилғи-энергетика тармоғини «коррупциясиз соҳа»га айлантириш бўйича ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишни топширди. ДХХ, ИИВ ва БП ҳузуридаги департамент электр ва бошқа тармоқларга ноқонуний уланишларга қарши курашади.
Тижорат банклари 31 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 350 — 11 400 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 410 — 11 465 сўм.
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ҳомиладор аёлларга давлат томонидан дори-дармон учун етарли маблағ ажратилаётган бўлса-да, уларга рўйхат ёзиб берилаётганини ва туғилишларнинг аксарияти кесарча кесиш йўли билан бўлаётганини танқид қилди.
25 май куни Қўштепа туманида мактаб битирувчиси Катта Фарғона каналида чўкиб кетди. Унинг жасади орадан 5 кун ўтса ҳам топилмаган. Қутқарув отряди воқеа жойида қидирув ишларини давом эттирмоқда.
Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков Koba san’at majmuasi масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси экани ҳақида хабарлар пайдо бўлгач, таъсисчи ўзгартирилди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вазирликка келгусида қонунларга қатъий риоя қилиш борасида тақдимнома киритди.
Аргентинада ўтаётган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧ Ўзбекистон учун ниҳоясига етди. Нимчорак финалда улар сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, Исроилга мағлуб бўлди.
ЎзЛиДеП Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида тасдиқлади. Сайловолди дастурида саноат соҳасидаги «мегалойиҳалар», Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини ташкил этиш, автомобиль ишлаб чиқаришни 1 млн дан ортиқ донага етказиш ва бошқалар ҳақида гапирди.
Экопартиядан Ўзбекистон президентлигига номзод, жума табригини тарқатишга Мусулмонлар идорасининг муносабати, Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳақида гапирган энергетика вазири, минглаб ишлаб чиқарган бўлсада, сотувда йўқ Cobalt, Lacetti, Damas ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
30 майга ўтар кечаси Киев ой бошидан буён 17-марта оммавий ҳаво ҳужумига учради. Бир киши ҳалок бўлди, яна 13 киши яраланди. Ўша куни эрталаб Москвага ҳам учувчисиз учиш аппаратлари ҳужуми уюштирилди, бир нечта бинолар зарар кўрди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг