Архив

«Тошкент-Ўш» трассасидаги аварияда икки киши ҳалок бўлди
11 июль 2022, 16:20

«Тошкент-Ўш» трассасидаги аварияда икки киши ҳалок бўлди

«Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг Фарғона вилояти Олтиариқ туманидан ўтувчи қисмида юзага келган ЙТҲ оқибатида «Исузу» юк машинасининг ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди. Ҳайдовчи ҳаракат вақтида ухлаб қолгани айтилмоқда.

Сенаторлар аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга оид қонунни маъқуллади
11 июль 2022, 15:45

Сенаторлар аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга оид қонунни маъқуллади

Сенат фавқулодда вазиятларда аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Ҳужжат билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, чора-тадбирларни мувофиқлаштириш, унинг оқибатларини бартараф этиш, молиявий ва моддий ресурслар ажратиш тартиби белгилаб берилган.

Ўзининг фарзандини сотишга уринган аёллар қўлга олинди
11 июль 2022, 14:01

Ўзининг фарзандини сотишга уринган аёллар қўлга олинди

Тошкентда 28 ёшли аёл салкам бир ойлик чақалоғини 35 минг долларга сотишга уринганликда гумонланмоқда. Сирдарёда эса 29 ёшли аёл 4 ёшли фарзандини 16 минг долларга сотаётган вақтида ушлангани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Сенат солиқ маслаҳати тўғрисидаги янги қонунни маъқуллади
11 июль 2022, 12:27

Сенат солиқ маслаҳати тўғрисидаги янги қонунни маъқуллади

Сенат «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. У 2006 йилдан бери амалда бўлган қонунни алмаштиради. Қонун солиқ маслаҳати хизмати турларини кенгайтириш ва солиқ маслаҳатчиларига бир қатор ҳуқуқларни беришни назарда тутмоқда.

«Катта дубулға» турнирини ўзбекистонликлар иккита медаль билан якунлади
11 июль 2022, 10:37

«Катта дубулға» турнирини ўзбекистонликлар иккита медаль билан якунлади

Венгрияда ўтган «Катта дубулға» туркумидаги турнирда ўзбекистонлик Шохруҳ Бахтиёров (бронза) ва Раҳимжон Субхонов (кумуш) медалларга эга чиқди.

Tashkent City боғида Muzzday 2022 музқаймоқ ва ичимликлар фестивали бўлиб ўтади
11 июль 2022, 09:00

Tashkent City боғида Muzzday 2022 музқаймоқ ва ичимликлар фестивали бўлиб ўтади

Ўнлаб турдаги салқин ширинликлар, танловлар, томошалар, концертлар ва совғаларни ўз ичига олган кенг кўламли уч кунлик байрам меҳмонларни кутмоқда.

Ўзбекистон шаҳарлари қандай ўсмоқда ва улар тўғри ўсяптими?
10 июль 2022, 19:54

Ўзбекистон шаҳарлари қандай ўсмоқда ва улар тўғри ўсяптими?

Ўзбекистон шаҳарлари тобора ўсиб, ҳудудларни эгаллаб бормоқда. Хусусий уйларда яшовчи аҳоли зичлигининг пастлиги экин майдонларининг ўзлаштирилиши ҳисобига таъминланиб, аҳоли фаровонлигига таҳдид солмоқда. Ўзбекистон шаҳарлари нима учун нотўғри ўсиб бораётгани — Жаҳон банки ҳисоботи шарҳида.

Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун ОТМга қабул муддати узайтирилади
10 июль 2022, 19:02

Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун ОТМга қабул муддати узайтирилади

Олий таълим вазирлиги Қорақалпоғистондаги интернет билан боғлиқ муаммолар туфайли республикадаги абитуриентлар учун ОТМларга қабул муддати узайтирилишини маълум қилди. Вазият ҳукумат томонидан назоратга олинган, қабул санаси эса тез орада SMS-хабарнома ҳамда телеканаллар орқали етказилади.

«Қурол ишлатиш мумкин эмаслиги бўйича буйруқ олгандик». Ҳарбийлар Нукусдаги воқеа ҳақида
10 июль 2022, 15:45

«Қурол ишлатиш мумкин эмаслиги бўйича буйруқ олгандик». Ҳарбийлар Нукусдаги воқеа ҳақида

Мудофаа вазирлиги Қорақалпоғистонда намойишчилар томонидан тўхтатилган БТР махсус техникаси ичида бўлган ҳарбийларнинг интервьюсини эълон қилди. Улар ўшанда калтакланганди. Аскарлар ўша куни қурол ишлатиш мумкин эмаслиги тўғрисидаги буйруққа бўйсунишганини сўзлаб беришди.

Халқ билан мулоқот қилинганда Қорақалпоғистон воқеасининг олдини олиш мумкин эди — Хайрулла Нуритдинов
10 июль 2022, 13:52

Халқ билан мулоқот қилинганда Қорақалпоғистон воқеасининг олдини олиш мумкин эди — Хайрулла Нуритдинов

Халқ билан мулоқот қилинганда Нукус воқеасининг олдини олиш мумкин эди, Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда ёнган оловни ўчирди, намойишларда жабрланганларга ёрдам берилади, Ўзбекистон тарихида ўша кунлар ўчмас саҳифа бўлиб қолади — «Менимча» кўрсатувининг навбатдаги сонида қандай фикрлар билдирилди?

MEDIAPARK тармоғи ўзининг етти ёшини нишонлайди
9 июль 2022, 19:00

MEDIAPARK тармоғи ўзининг етти ёшини нишонлайди

MEDIAPARK ташкил топганининг етти йиллиги муносабати билан компания конкурс эълон қилди. Ушбу конкурс орқали 15 млн сўмгача бўлган маиший техника харид қилиш учун сертификат ютиб олиш мумкин.

Фото: Ўзбекистон Қурбон ҳайитини нишонламоқда
9 июль 2022, 10:19

Фото: Ўзбекистон Қурбон ҳайитини нишонламоқда

Ўзбекистонликлар пандемия бошланганидан бери биринчи маротаба Қурбон ҳайити намозини адо этдилар. «Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин Тошкентдаги «Кўкча» масжидидан фоторепортаж тайёрлади. Намозга келганлар байрам тилаклари билан ҳам бўлишишди.

Нима тайёрлаймиз: Олхўрили пишириқлар
9 июль 2022, 10:15

Нима тайёрлаймиз: Олхўрили пишириқлар

Олхўри ва безели пирог, крамбл, брауни-чизкейк, олхўри солиб пиширилган шоколадли пирог, творогли галета — Zira.uz турли хил мазали олхўрили пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

8 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
8 июль 2022, 22:00

8 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ишдан кетган президент Администрацияси раҳбари, Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан ҳибсга олинганлар, Синдзо Абэ вафотига ҳамдардлик билдирган Шавкат Мирзиёев, ҳайит куни масжидга етиб олиш учун махсус автобуслар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 8 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Аи-80 бензини нархининг кўтарилиши талаб ошиши билан изоҳланди
8 июль 2022, 21:30

Аи-80 бензини нархининг кўтарилиши талаб ошиши билан изоҳланди

Импорт қилувчилар томонидан юқори октанли автобензиннинг четдан келтириши камайиши натижасида, Аи-80 русумли автобензинга бўлган талаб ортмоқда, деб хабар берди «Ўзбекнефтгаз».

Ноёб металларни қазиб олиш бўйича «Янги Кон» компанияси ташкил этилмоқда
8 июль 2022, 21:13

Ноёб металларни қазиб олиш бўйича «Янги Кон» компанияси ташкил этилмоқда

Нодир металларни қазиб олиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширадиган «Янги Кон» компаниясини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, уран қазиб олиш ва захираларини икки баравар ошириш белгиланди. Ерости сувларидан самарасиз фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилади.

Қозоғистонда 20 йил қидирувда бўлган аёл қўлга олинди
8 июль 2022, 19:50

Қозоғистонда 20 йил қидирувда бўлган аёл қўлга олинди

Чимкентда қотиллик содир этгани учун қарийб 20 йилдан бери қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Зайнилобиддин Низомиддинов Касаба уюшмалари федерацияси раҳбари ўринбосари бўлди
8 июль 2022, 18:20

Зайнилобиддин Низомиддинов Касаба уюшмалари федерацияси раҳбари ўринбосари бўлди

Президент администрациясининг собиқ раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов Касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди.

Халқаро IT сертификатларини олган ёшларга харажатларнинг ярмигача компенсация тўланади
8 июль 2022, 18:00

Халқаро IT сертификатларини олган ёшларга харажатларнинг ярмигача компенсация тўланади

Халқаро IT-сертификатларини олган 14−30 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари сарфланган маблағнинг 50 фоизигача компенсация олишлари мумкин. Бунда компенсация миқдори сертификатнинг даражасига боғлиқ бўлади. Компенсация олиш учун аризаларни онлайн тарзда my.gov.uz портали орқали юбориш керак.

Янгиер шаҳар ҳокими Илёр Хўжаев вафот этди
8 июль 2022, 17:52

Янгиер шаҳар ҳокими Илёр Хўжаев вафот этди

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри ҳокими Илёр Хўжаев касаллик туфайли 45 ёшида вафот этди. У ушбу лавозимда 2016 йилдан бери ишлаётган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг