Наманганда симёғочга чиқишга ҳаракат қилган 16 ёшли болани 27 500 вольт кучланишдаги электр токи урди. Шифохонадаги муолажалардан сўнг беморнинг аҳволи яхшиланди.
«Бухоро нефть базаси»нинг собиқ бош ҳисобчиси ва бошқа мансабдорлари ҳужжатларни қалбакилаштиргани ва 8,5 млрд сўмлик нефтни талон-торож қилгани айтилмоқда. Ҳозирда 7 мансабдор ва моддий жавобгар шахсларга жиноят иши очилди.
Тармоқларда пахта теришга турли соҳа ходимлари мажбурий жалб этилаётганига оид хабарлар тарқалди. Мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси бунинг учун жиноий жавобгарлик белгиланганини эслатди. Мажбурий меҳнатга дуч келганлардан эса 1176 ва 1092 ишонч рақамларига мурожаат қилиш сўралмоқда.
Ўзбекистoн халқ шоири, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Жамол Камол 84 ёшида вафот этди.
Доғистонда сафарбарликка қарши бошланган ва асосан аёллар иштирок этаётган намойишларда 101 киши ҳибсга олинди. Ёқутистонда ҳам осуохай халқ маросими кўринишида норозилик акцияси ўтказилди, унда 24 нафар аёл ҳибсга олинди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари делегациялари чегаранинг айрим участкалари бўйича янги келишув лойиҳасини келишишга киришиш имконини берувчи баённомани имзолади. Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Бишкекка боради.
Жаҳон банки вице-президентини қабул қиладиган Шавкат Мирзиёев, бошланаётган совуқ кунлар, Паркентда мактабга жар ёқалаб кетаётган болалар, йирик ЙТҲ сабаб ёпилган Тошкентдаги Нукус кўчаси, куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун ажратиладиган 2 млрд сўм пул ва бошқалар — «Газета.uz»да кун дайжести.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга Ижевскдаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 15 кишига етган.
Пойтахтнинг Нукус кўчасида тўртта автомобиль тўқнашиши натижасида улардан бири ағдарилиб кетди. Икки ҳайдовчи жароҳатланган. Кўча транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилди.
Ҳукумат қарори билан иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп хонадонли уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун 1,99 трлн сўм (давлат бюджетидан атиги 10,6 млрд сўм) йўналтирилади. Ишлар бош вазирнинг биринчи ўринбосари бошчилигидаги комиссия томонидан мувофиқлаштирилади.
Янгийўл тумани ҳокимлиги фуқарога «Ёшлар меҳнат гузари ишлаб чиқариш цехлари» мажмуасини қуриш учун 2 гектар ер берган. Бошқа фуқаро шериклари билан унинг 1 гектарини $400 мингга сотиб олишга келишиб, 30 минг долларини олаётган вақтларида ушланган. Ҳозир ҳолат бўйча жиноят иши очилди.
26 сентябрдан 2 октябргача Tashkent Dance Fest доирасида шаҳарнинг 60 та локациясида флеш-моблар ва рақс жамоалари мусобақаси бўлиб ўтади.
Номаълум шахс Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактабда отишма уйиштирди. Унда 13 киши, жумладан 7 бола ҳалок бўлди, 21 киши эса яраланди. Гумонланувчи ўз жонига қасд қилди. Удмуртияда тўрт кунлик мотам эълон қилинди.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 18,15 сўмга қимматлаб, 11 048,28 сўм этиб белгиланди. Евро курси эса яна пасайди, рубль кўтарилди.
29−30 сентябрь кунлари Мўйноқда «Орол балиқларидан 99 тур таомлар» гастрономик фестивали бўлиб ўтади. Фестивалдан мақсад ҳудуд гастрономик туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, маданий ҳамда кўнгилочар тадбирлар ўтказиш ва бу орқали туристлар сонини янада кўпайтириш экани қайд этилган.
Душанба куни эрта тонгда 38 ёшли аёл «Хўжадавлат-Бухоро-1» йўналишидаги поезд уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. У ўз жонига қасд қилишга урингани айтилмоқда.
6 октябрь куни Тошкентда йирик бизнеснинг рақамли трансформациясига бағишланган форуми бўлиб ўтади. Тадбирда қатнашиш бепул.
Қозоғистон ТИВ Донбасс, Запорожье ва Херсондаги Россияга қўшилиш тўғрисидаги референдумларга изоҳ берди: «Қозоғистон давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, уларнинг суверен тенглиги ва тинч-тотув яшаш тамойилларига таянади».
Марказий банк 26 сентябрь кунги долларнинг расмий курсини 11 030,13 сўм этиб белгилаганидан сўнг, тижорат банклари ҳам мижозлар учун ўз таклифини янгилади.
27 сентябрдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига совуқ ҳаво массалари тарқалади, кундузги ҳарорат +22…+27 даражагача пасаяди. Баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг