Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида кўнгилли батальонлар тузиш ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантирди, қолаверса, эхтиёткор бўлишга чақирди. Аввалроқ Пермдаги ўзбеклар ташкилоти раҳбари Жаҳонгир Жалолов шундай даъват билан чиққан эди.
ОТМга кириш учун 8 август куни тест топширган абитуриентларнинг натижалари эълон қилинди. Улар тўплаган балларини тўрт хил усулда билиб олишлари мумкин. Бундан ташқари, ёмғир сабаб Намангандаги имтиҳонлар белгиланган вақтидан кечроқ бошланди.
2023 йилдан «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга 4,5 млн сўм тўланади. Улар жамоат транспортидан бепул фойдаланади, санаторийларга навбатсиз йўлланма олади. Йилига 3 марта қон топширганлар ва уларнинг қариндошларига зарур бўлганда, қон бепул берилади.
Шавкат Мирзиёев экспортёрлар учун энг мақбул йўналишларни ишлаб чиқиш ва уларнинг транспорт харажатларини камайтириш, экспорт юкларини Европага олиб ўтиш учун қўшимча рухсатномалар олиш масалаларини ҳал этиш бўйича топшириқлар берди.
Жиззах вилоятида Cobalt ҳайдовчиси йўлнинг ўнг томонида велосипед бошқариб кетаётган бола ва унинг синглисини уриб юборди. Ҳодиса оқибатида саккиз ёшли бола вафот этди.
Ҳиндистонда бўлиб ўтган шахмат Олимпиадасида ҳар бир досканинг энг яхшиларига индивидуал мукофотлар ҳам топширилди. Жаҳонгир Воҳидов тўртинчи доскада олтин, иккинчи доскада Карлсенни ортда қолдирган Нодирбек Абдусатторов кумуш медални қўлга киритди. Нодирбек Якуббаев бронза медалига сазовор бўлди.
Шахмат олимпиадасида ғолиб бўлган Ўзбекистон, турнир чемпионларини телефонда табриклаган президент, 16,5 йилга қамалган блогер Asalhoney`нинг қотили, коллеж ва техникумларга қабул квоталари, Муқимий кўчасидаги ёнғин, Тошкентда бошланган экологик рейд ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.
Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев собиқ Миллий боғ ҳудудида жойлашган пляжли кўл 15 август куни очилишини маълум қилди. «Газета.uz» фотомухбири боғда бўлиб, қурилиш ишларининг бориши билан танишди.
Президент Шавкат Мирзиёев телефон орқали Ўзбекистон шахматчиларини Ҳиндистонда ўтказилган шахмат Олимпиадасидаги ғалабаси билан табриклади. Давлат раҳбари матбуот хизмати суҳбат видеосини эълон қилди.
Тошкентда илк бор мактаб ва боғчалар олдида транспорт оқимини сокинлаштириш дастури тайёрланмоқда. Маслаҳатчилар — Аркадий Гершман ва Александр Девяткин. Биринчи босқичда тез ва арзон ечимлар: белгилар, устунчалар, нотекисликлар қўлланилади. Лойиҳа «кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин».
Ўзбекистонда «Оқила аёллар» ҳаракати ташкил этилди. Ҳаракат аъзолари фаол ва ташаббускор аёллардан иборат бўлади. Улар ёш қизларда оилага садоқатни сингдириш, хотин-қизларга қабул қилинаётган ҳужжатлар мазмун-моҳиятини халқчил тилда тушинтириш ва бошқалар билан шуғулланади.
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида «Ўрдатепа» археология ёдгорлиги вайрон қилиниб, унинг ўрнига икки фуқаро уй қургани аниқланди. Аввалроқ худди шу тумандаги «Гаистонтепа» археологик ёдгорлиги бутунлай вайрон бўлгани хабар қилинган эди.
Мирзо Улуғбек туманидаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари алоҳининг коммунал тўловлари учун берган жами 350,6 млн сўм маблағларини банк кассасига кирим қилмасдан, ноқонуний ўзлаштиргани аниқланди. Гумондорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Россиянинг Пермь шаҳридаги ўзбек диаспораси раҳбари Жаҳонгир Жалолов ватандошларини Украинадаги ҳарбий ҳаракатларга қўшилишга чақирди. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги «бундай даъватларга эргашмаслик, зиддиятли ҳудудларга бормаслик ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашмасликни» сўрамоқда.
Самарқанд вилоятида бир нечта шахслар 4 гектар ер майдонини 42 минг долларга сотишга уриниб, келишилган пулни олаётган вақтида ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суд ўз уйида ўлдириб кетилган блогер Асал Ходжаеванинг (Asalhoney) қотилига 16,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Ўзбекистон ҳарбий олий ўқув юртларида Тожикистон ҳарбий хизматчиларини тайёрлашни ташкил этиш тўғрисидаги шартномага мудофаа вазирлари Баҳодир Курбанов ва Шерали Мирзо имзо чекди.
Президент «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунни имзолади. У танлов асосида (ҳафтасига 5 кунлик) ишга қабул ва кадрлар ротацияси, қолаверса, тадбиркорлик қилиш, хорижда ҳисобрақам очиш ва манфаатлар тўқнашувини тақиқлаш, даромадлар ва мол-мулкни мажбурий декларациялашни назарда тутади.
«Ҳудудгазтаъминот» компаниясининг тушунтиришича, марказий иссиқлик таъминотига уланган 11,5 минг кўп қаватли уйларда электрон газ ҳисоблагичларни ўрнатиш қарори хонадонларга ҳисобдонларнинг ўрнатилиши ноқулайлиги ва табиий газдан кам фойдаланадиган фуқароларнинг мурожаатлари асосида қабул қилинган.
Тошкентнинг Сергели туманидаги бир қатор маҳаллаларда 10 август куни соат 10:00 дан бошлаб ичимлик суви тўхтатилади. Янгиҳаёт туманида эса сув босими пасаяди. Жадвал.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг