Ислом динида коронавирусга қарши вакцина олиш бўйича тақиқ йўқлиги айтилди. Таъкидланишича, динда харом дейилган нарсалар инсоннинг соғлигини сақлашда шундан бошқа чора қолмаса, ўша нарсадан фойдаланиш ёки уни истеъмол қилишга ҳам рухсат берилади. «Мутахассис шуни даво деб тайинладими, демак, бу ҳалол томонга ўтди», — деди Мусулмонлар идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков.
Тошкентнинг 11 та туманида коронавирусга гумон қилинган шахслар ва инфекцияли беморлар учун 1 тадан махсус поликлиника ташкил этилди. Ҳар бир поликлиникага 3 тадан тиббий бригада бириктирилган. Улар рентген, кислород конденсаторлари, пульсоксиметр, дори-дармон ва тиббиёт воситалари билан таъминланган.
Душанба куни Ўзбекистонда 497 нафар фуқарода коронавирус, 283 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 4 нафар коронавирус бемори вафот этди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган карантин чекловлари бекор қилингани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга зид, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. ССВ маълумотларига кўра, чекловлар маълум муддатга эмас, балки эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар жорий этилган.
11 июль куни Ўзбекистонда 458 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 297 нафар кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди.
Шанба куни Ўзбекистонда 485 нафар фуқарода коронавирус, 274 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 4 нафар коронавирус бемори вафот этди.
Самарқанд ва Наманган вилоятларида 1000 ва 400 ўринли коронавирусга чалинган беморларини даволаш маркази қайта иш бошлади.
Жума куни Ўзбекистонда 467 нафар фуқарода коронавирус, 259 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 3 нафар коронавирус бемори вафот этди.
Пайшанба куни Ўзбекистонда 482 нафар фуқарода коронавирус, 221 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 4 нафар коронавирус бемори вафот этди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдураҳим Қурбонов 47 ёшида коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этди.
Уч ойдан кўпроқ вақт ичида Ўзбекистонда 850 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлиги маълум қилинди. Бу доимий аҳолининг (34,8 миллион) 2,44 фоизини ёки 19 ёшдан катта бўлганларнинг деярли 4 фоизини ташкил этади. Аввалроқ июнга қадар аҳолининг 60 фоизи эмланиши кутилган эди.
Чоршанба куни Ўзбекистонда 490 нафар фуқарода коронавирус, 208 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 2 нафар коронавирус бемори вафот этди.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева май-июнь ойларида коронавирусга қарши Россиянинг «Спутник V» вакцинаси билан эмланган.
Гаити президентининг ўз уйида ўлдирилгани, Туркманистонда мажбурий эмлашнинг жорий этилгани, Литванинг Беларус билан чегара ҳудудида девор барпо этиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
7 июль куни Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳам коронавирусга қарши эмланди.
Коронавирус пандемияси бошлангандан буён ушбу касаллик тўғрисида ҳам, унга қарши ишлаб чиқарилган вакцина ҳақида ҳам турли хил уйдирма ва илмий асосга эга бўлмаган ёлғон хабар ва маълумотлар тарқалиб келмоқда. «Вакцина билан биргаликда одамларга кузатув микрочиплари жойлаштирилиши», «касалликдан тузалгандан сўнг эмланиш шарт эмаслиги», шулар жумласидан. Вакцина ҳақидаги энг машҳур фейклар ва нотўғри фаразлар ҳақида «Газета.uz» мақоласида.
Сешанба куни Ўзбекистонда 471 нафар фуқарода коронавирус, 195 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 4 нафар коронавирус бемори вафот этди.
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов 25 июндан 5 июлгача Самарқандда 860 кишида коронавирус аниқланганлигини маълум қилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кунлик статистикасига кўра худди шу вақт давомида вилоятда 693 та янги коронавирус беморлари қайд этилган.
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков аҳолини COVID-19га қарши мажбурий эмлаш ғоясини тўғри деб ҳисоблайди. У бу борада Россия тажрибасини ўрганишни таклиф қилди.
Кеча Ўзбекистонда 496 нафар фуқарода коронавирус, 172 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 360 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг