Коронавирус

Бир кунда 105 киши коронавирусдан соғайди
11 июнь 2020, 21:28

Бир кунда 105 киши коронавирусдан соғайди

Ўзбекистонда бир кунда 105 киши коронавирусдан соғайиб, тузалганлар сони 3637 нафарга етди.

Наманган вилоятида 1200 кишилик карантин маркази қурилди
11 июнь 2020, 19:03

Наманган вилоятида 1200 кишилик карантин маркази қурилди

Наманган вилоятининг Поп туманида 1200 кишилик карантин маркази қурилди. Ҳар бир бокс душ, кондиционер, телевизор билан таъминланган ва тўрт кишига мўлжалланган.

Коронавирус беморлари сони 4717 нафарга етди
11 июнь 2020, 16:47

Коронавирус беморлари сони 4717 нафарга етди

Коронавирус ҳолатлари 22 тага кўпайиб, жами 4717 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 10 нафари Карантин марказидагиларда, 4 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафардан Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ҳамда 2 нафари Қорақалпоғистонда аниқланган. Шу билан бирга, COVID-19 дан соғайганлар сони 3600 нафардан ошди.

Қайси ҳудудларда COVID-19 аҳоли орасида қайд этилаётганига аниқлик киритилди
11 июнь 2020, 14:38

Қайси ҳудудларда COVID-19 аҳоли орасида қайд этилаётганига аниқлик киритилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги кунларда қайси ҳудудларда коронавирус аҳоли орасида қайд этилаётганини маълум қилди. Жумладан, Тошкентда икки нафар солиқ инспектори, хусусий клиника кичик тиббиёт ходими. «Медиапарк» сотувчиси, Юнусобод бозорида зиравор сотувчиси ва бошқаларда аниқланган.

Коронавирус беморлари сони 4700 нафарга яқинлашди
11 июнь 2020, 10:09

Коронавирус беморлари сони 4700 нафарга яқинлашди

Коронавирус беморлари сони 72 нафарга ортиб, жами 4695 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 20 нафари Карантин марказидагиларда ва 24 ҳолатда эса аҳоли орасида аниқланди. Шунингдек, Қашқадарё вилоятида 28 нафар ишчида COVID-19 қайд этилди.

Турк кенгаши коронавирус бўйича вазиятни мониторинг қилиш тизимини ишлаб чиқади
11 июнь 2020, 06:09

Турк кенгаши коронавирус бўйича вазиятни мониторинг қилиш тизимини ишлаб чиқади

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар коронавирус пандемияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни мониторинг қилиш тизимини ишлаб чиқади.

Кун давомида 103 та янги COVID-19 ҳолати аниқланди
11 июнь 2020, 05:14

Кун давомида 103 та янги COVID-19 ҳолати аниқланди

Чоршанба куни Ўзбекистонда 103 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар 4600 тадан ошди. Шунингдек, 73 киши соғайди, бир бемор вафот этди. Айни пайтда даволанаётган 1072 нафар бемордан 8 нафарининг аҳволи оғир, бири эса ўта оғир аҳволда.

Россиядан чартер рейс билан келган ва COVID-19 тасдиқланган бемор вафот этди
10 июнь 2020, 22:15

Россиядан чартер рейс билан келган ва COVID-19 тасдиқланган бемор вафот этди

Хориждан чартер рейс билан келиб, касаллиги тасдиқланган бемор ўткир нафас ва юрак қон — томир етишмовчилигидан вафот этди. Ўзбекистонда коронавирус асоратларидан вафот этганлар сони 19 нафарга етди.

Рўйхат: Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда карантин даражаси
10 июнь 2020, 22:04

Рўйхат: Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда карантин даражаси

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги Тошкентдаги маҳаллалар кесимида карантин даражасини эълон қилди. 513 маҳалладан 42 таси «қизил», 132 таси «сариқ» ва 339 таси «яшил» ҳудудга киради. Тўлиқ рўйхат ва харита.

44 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди (жами — 4591 та)
10 июнь 2020, 17:15

44 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди (жами — 4591 та)

Ўзбекистоннинг тўртта ҳудудида аҳоли орасида коронавирус аниқланди. 44 та янги COVID-19 ҳолати билан умумий кўрсаткич 4591 тага етди.

2020 йил авиация тарихидаги энг ёмон йил деб баҳоланди
10 июнь 2020, 16:46

2020 йил авиация тарихидаги энг ёмон йил деб баҳоланди

COVID-19 пандемияси туфайли 2020 йилда авиация соҳасининг соф фойдаси 84,3 млрд долларга камаяди, йўловчилар сони эса икки бараварга қисқарди. Мутахассислар авиация соҳаси 2021 йилда ҳам коронавирусдан олдинги кўрсаткичларини тўлиқ тиклай олмайди, деб ҳисоблашмоқда.

Нима учун Тошкент «сариқ» ҳудудда сақлаб қолинмоқда
10 июнь 2020, 15:03

Нима учун Тошкент «сариқ» ҳудудда сақлаб қолинмоқда

Тошкентнинг нима учун «сариқ» карантин ҳудудида қолаётганига изоҳ берилди. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги вакилининг айтишича, ҳозирда фақат касаллик ўчоқлари изоляция қилинмоқда. Жумладан, пойтахтдаги 42 та маҳалла «қизил» зонага киритилган.

Коронавирус беморлари сони 4547 нафарга етди
10 июнь 2020, 10:04

Коронавирус беморлари сони 4547 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 27 нафарга ортиб, жами 4547 кишини ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 ҳолатда эса (Тошкент шаҳри 1, Қашқадарё вилояти 1, Тошкент вилояти 4) аҳоли орасида аниқланди.

Коронавирус ҳолатлари сони 4500 тадан ошди
9 июнь 2020, 23:20

Коронавирус ҳолатлари сони 4500 тадан ошди

Ўзбекистонда кун давомида 80 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами 4520 тага етди. Янги ҳолатларнинг 25 таси пойтахт, Тошкент ва Навоий вилоятларида аҳоли орасида қайд этилди.

34 кишида коронавирус аниқланди (жами — 4482 та)
9 июнь 2020, 17:05

34 кишида коронавирус аниқланди (жами — 4482 та)

Ўзбекистонда яна 34 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар 4482 тага етди. Янги касалланиш ҳолатларининг барча Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган.

ЖБ Ўзбекистон ЯИМ ҳажмининг ўсиши бўйича прогнозини пасайтирди
9 июнь 2020, 14:33

ЖБ Ўзбекистон ЯИМ ҳажмининг ўсиши бўйича прогнозини пасайтирди

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиши бўйича прогнозини 1,6 фоиздан 1,5 фоизгача пасайтирди, шундай бўлса ҳам, мамлакат минтақада иқтисодиёти ўсишда давом этаётган ягона давлатлигича қолмоқда. Жаҳон иқтисодиётида эса Иккинчи жаҳон уруши давридан кейинги энг юқори — 5,2 фоизлик пасайиш кутилмоқда.

Карантин сабабли 11 мингдан ортиқ тадбиркор ижара тўловидан озод этилган
9 июнь 2020, 12:51

Карантин сабабли 11 мингдан ортиқ тадбиркор ижара тўловидан озод этилган

Карантин сабабли давлат мулкини ижара олган 11 мингдан ортиқ тадбиркор ижара тўловини тўлашдан озод этилган. Бу давлатга тўланиши мумкин бўлган 92,6 млрд сўм пул тадбиркорларнинг қўлларида қолганлигини билдиради.

Коронавирус беморлари сони 4448 нафарга етди
9 июнь 2020, 10:03

Коронавирус беморлари сони 4448 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 8 нафарга ортиб, жами 4448 кишини ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. Ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Коронавирусдан вафот этганлар сони 18 нафарга етди
8 июнь 2020, 21:30

Коронавирусдан вафот этганлар сони 18 нафарга етди

Тошкентда сунъий нафас олиш аппаратида бўлган 76 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. Коронавирус қурбонлари сони 18 нафарга етди.

Дунё мамлакатлари коронавирус беморини даволаш учун қанча сарфламоқда?
8 июнь 2020, 19:50

Дунё мамлакатлари коронавирус беморини даволаш учун қанча сарфламоқда?

Дунё мамлакатларида битта коронавирус беморини даволаш нархи қанчага тушмоқда? Ҳамма давлатларда ҳам даволаниш бюджет ҳисобидан бепул амалга ошириладими?


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг