Эпидемиолог Рустам Икромов сентябрь ойида аҳолини грипп ва пневмонияга қарши эмлаш учун тайёргарлик кўраётганини эълон қилди. У аралаш инфекция хавфи ҳақида огоҳлантирган.
Ўзбекистонда 132 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. 2 нафар коронавирус бемори вафот этди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётганларнинг 255 нафари оғир аҳволда, 66 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ўзбекистонда кун давомида 581 та коронавирус ҳолати аниқланиб умумий кўрсаткич қарийб 37,7 мингтага етди. Ҳозирда даволанаётган 3997 бемордан 255 нафари оғир, 66 нафари ўта оғир аҳволда.
Президент Шавкат Мирзиёев пандемия шароитида Мустақиллик байрамини нишонлаш бўйича кўрсатмалар берди. Шунингдек, давлат раҳбари аҳоли карантин қоидаларига амал қилмаса, карантин чекловлари қайтадан татбиқ этилишини таъкидлади.
Ўзбекистонда кун давомида 594 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 37,1 мингдан ошди.
Дунёда рўйхатга олинган коронавирус ҳолатлари сони 22 млн дан ошди, 780 мингдан ортиқ одам вафот этди. Энг кўп касалланиш ҳолатлари АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистонда кузатилмоқда.
Ўзбекистонда 242 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Янги ҳолатлар Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида аниқланган. Тошкент шаҳрида 2 нафар коронавирус бемори вафот этди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётганларнинг 411 нафари оғир аҳволда, 125 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Кун давомида 591 та коронавирус ҳолати аниқланди ва умумий кўрсаткич 36,5 мингдан ошди. Соғайганлар сони эса 32,2 мингтани ташкил этмоқда
Наманган вилояти Уйчи тумани ҳокимининг ўринбосари Мухторжон Бобожоновга карантин пайтида байрамда иштирок этганлиги учун ҳайфсан берилди ва ички ишлар бошқармаси бошлиғига нисбатан расмий текширув бошланди.
Ўзбекистонда 173 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Тошкент шаҳрида 2 нафар коронавирус бемори вафот этди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётганларнинг 593 нафари оғир аҳволда, 178 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ўзбекистонда кун давомида 598 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 36 мингтага яқинлашди. Касалхоналарда 4,1 минг бемор қолди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бухоро вилояти ҳокимияти ҳудуд раҳбари Карим Камоловнинг вафот этгани тўғрисидаги хабарларни инкор этди. Ҳоким пойтахтдаги Akfa Medline клиникасида даволанмоқда.
«Темир дафтарга» киритилган аҳолининг муҳтож гуруҳлари давлат томонидан маҳаллалар орқали моддий ёрдам олишмоқда. Субъектив ёндашув ва коррупциоген (коррупцияни келтириб чиқарувчи) омилларнинг олдини олган ҳолда ижтимоий ёрдам сифатини қандай яхшилаш мумкин — Дилмурод Юсупов мақоласида.
Навоий вилояти ҳокими Кобул Турсунов коронавирусдан тўлиқ соғайди, ҳамда ўз фаолиятини давом эттириш учун пойтахтдан Навоийга қайтиб келди.
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов коронавирусдан тўлиқ соғайиб, воҳага қайтди.
Ўзбекистонда 184 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. 2 нафар коронавирус бемори эса вафот этди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётган 813 нафар беморнинг аҳволи оғир, 234 нафари ўта оғир аҳволда.
«Коронавирус билан касалланган бемор вафот этса, ҳеч қачон бирор шифокор уни шундай чиқариб яқинларига бериб юбора олмайди». Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, вафот этган коронавирус беморларини дафн этиш жараёни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Республика санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари иштирокида амалга оширилади.
Кун давомида 628 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 35,3 мингтадан ошди. Соғайганлар сони 31 минг нафарга яқинлашди.
15 август куни Ўзбекистонда 684 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий расмий кўрсаткич 34,7 мингтага етди. Соғайганлар сони эса 30 мингдан (+1382) ошди.
COVID-19 беморларини даволаш бўйича тажрибага эга 40 нафар россиялик шифокор якшанба куни Ўзбекистонга келади. Улар орасида анестезиолог-реаниматологлар, инфекционистлар, эпидемиологлар ва терапевт-шифокорлар бор.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг