Ўзбекистонда кун давомида 748 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами тасдиқланган ҳолатлар 26,3 мингдан ошди. 755 киши касалликдан соғайган бўлса, ССВ маълумотларига кўра, вафот этганлар сони 159 нафарни ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда хорижлик фуқаролар учун визаларнинг амал қилиш муддати автоматик равишда 1 ноябргача узайтирилди.
Тошкентлик икки нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор (аёл) ўткир нафас, юрак қон-томир ва полиорган етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан ҳаётдан кўз юмганлар сони 157 нафарга етди.
Ўзбекистон Қирғизистонга 2 минг тонна ун, 45 тонна хлор, 200 дона пирометр ва шахсий ҳимоя воситалари етказиб берди. Инсонпарварлик ёрдамининг умумий қиймати 560 минг долларга тенг.
Карантин вақтида аҳолининг тиббий маданиятини ривожлантиришда маъмурий усулларга эмас, тушунтириш ишларига урғу бериш керак эди, дейди тиббий психолог Абдуллажон Бегматов. Унинг фикрича, пандемиянинг одамлар ҳаётидаги психологик таъсирига ҳам кам эътибор қаратилмоқда. Тиббий психолог коронавирусга қарши курашдаги камчиликлар бўйича ўз фикрларини «Газета.uz» билан бўлишди.
Ўзбекистонда COVID-19 беморлари сони 275 нафарга ортиб, жами 25828 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистонда, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.
Нукус шаҳрида Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди. Унда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, марҳумнинг оила аъзоларига ва халққа чуқур ҳамдардлик билдирди.
«Раҳматли Муса оға элни яхши кўрган, ҳалол, пок, ор-номусли инсон эди. У кишига жуда ишонардим, Қорақалпоғистондан кўнглим тўқ эди». Шавкат Мирзиёев Нукусга етиб келди ва Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди.
Қашқадарё вилояти туманлари ва шаҳарлари ҳокимларига 3 августдан бошлаб карантин чекловларини босқичма-босқич енгиллаштириш ҳуқуқи берилди. Қаршида 27 июлдан бошлаб маълум соатларда транспорт қатнови тақиқланган эди. Эндиликда бунга рухсат берилади, шунингдек, кийим-кечак бозорлари, сартарошхоналар, овқатланиш корхоналари ва бошқалар аста-секин очилади.
Аҳоли уйларини айланиб чиқиш орқали тузилган муҳтож оилалар рўйхатига асосан ҳукумат нақд пул тарқатишни бошлади. Иқтисодчи Ботир Қобилов келажакда эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш ва маблағларни тақсимлашнинг замонавий механизмларидан фойдаланишни таклиф қилди.
Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов нега COVID-19дан Тошкентда даволанаётганлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди. Унга кўра, бу ҳокимлар рўйхатда турадиган президент Администрацияси қошидаги Тиббиёт бош бошқармасининг талаби.
2 августдан 16 августга қадар Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтариш бўйича Россия, Жанубий Корея, Туркия, БАА, АҚШ, Хитой ва бошқа давлатлардан 24 та чартер рейс ташкил этилади.
31 июль куни Ўзбекистонда 738 кишида коронавирус аниқланиб, антирекорд янгиланди.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов вафот этди. Олдинроқ унда коронавирус аниқланган эди.
30 июль куни Ўзбекистонда 686 кишида коронавирус тасдиқланган бўлса, соғайганлар сони бўйича рекорд янгиланди — 743 нафар. Умумий кўрсаткич 23 271 тага етди.
Ўзбекистонда аъзолари 1,7 млн нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилаларга бир марталик моддий ёрдам ажратилади. Бунинг учун 380 млрд сўм йўналтирилади. Шунингдек, Қурбон ҳайити байрами муносабати билан яна 150 минг оила 1 млн сўмдан ёрдам олади.
Коронавирусдан даволанаётган Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов оғир аҳволда, у ЎСВ ускунасига уланган.
Бухоро вилояти ҳокими Карим Камоловда коронавирус инфекцияси аниқланди. У Тошкентда даволанмоқда.
Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари Ўктам Барноев Тошкентдаги хусусий клиникада даволанмоқда, унга коронавирус ташхиси қўйилган.
Ўзбекистонда энг камида 540 нафар тиббиёт ходими коронавирус инфекциясига чалинган. Икки шифокорнинг COVID-19 сабабли вафот этгани расман қайд этилган, дея хабар қилди соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Улуғбек Собиров.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг