Жума куни Ўзбекистонда 504 киши топширган ПЗР-тести мусбат натижани кўрсатди — бу бир кун олдинги кўрсаткичга қараганда 121 тага кам. COVID-19 асоратлари оқибатида 2 киши вафот этди. Қолаверса, шу куни 89 кишида пневмония аниқланди.
Санитария-эпидемиология хизмати ҳозиргача бустер доза олиши мумкин бўлган 5,2 млн нафар фуқародан 733,8 минг нафари ушбу доза билан эмланганини маълум қилди. Таъкидланишича, бустер дозани вакцинанинг ҳар қандай туридан фойдаланган ҳолда олиши мумкин. «Бустер доза билан эмланиш „альфа“, „дельта“, „омикрон“ штаммидан ҳимоя қила олади», — дейилади хабарда.
Пайшанба куни 625 кишининг коронавирусга топширган тест таҳлилида мусбат натижа қайд этилди, бу бир кун олдинги кўрсаткичга қараганда 67 тага кам. Қолаверса, кун давомида 103 нафар кишида пневмония аниқланди. Вирус асоратлари оқибатида 2 киши вафот этди.
Чоршанба куни Ўзбекистонда коронавируснинг кунлик ҳолати 11 январдан бери илк бор 700 тадан камайди — бир суткада 692 кишининг ПЗР-тести мусбат натижани кўрсатди. Қолаверса, 114 кишида пневмония аниқланди.
Сешанба куни 778 нафар фуқаронинг коронавирусга топширган тест таҳлили мусбат натижани кўрсатди (бир кун олдин — 773 нафар эди), қолаверса, яна 133 киши (129 киши) пневмонияга чалинди. COVID-19 асоратлари оқибатида 4 киши вафот этди.
Январь ойида Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарига мурожаат қилган беморларнинг 96% коронавирусга қарши вакцина олмаганлиги айтилди. Касалланганларнинг фақат 4,1 фоизи ковидга қарши эмланган, улар орасида ўлим ҳолати қайд этилмаган. ССВ вакцина олмаган беморларда касаллик оғир ва ўта оғир даражада кечиб, ўлим ҳолатлари ҳам кузатилганлигини таъкидлади.
Ўзбекистонда 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларнинг жами 280 140 нафари коронавирусга қарши тўлиқ вакцина курсини олган. Бу умумий эмланишларнинг 5 фоизини ташкил қилади.
Душанба куни Ўзбекистонда 773 нафар кишида коронавирус аниқланди. Бу аввалги кунга нисбатан 59 нафарга кам. Пневмонияга чалинганлар сони ҳам камаймоқда. Вирус қурбонлари эса кеча яна 2 нафарга ортди.
Дам олиш кунларида Ўзбекистонда бир сутка давомида 900 нафардан кам кишида коронавирус аниқланди. Пневмония билан касалланганлар сони ҳам аввалги кунларга нисбатан бирмунча камайган.
Шанба куни Ўзбекистонда 887 нафар кишида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кузатилди. Шунингдек, 5 февраль куни 148 нафар кишида пневмония аниқланган бўлса, коронавирус оқибатида 3 нафар бемор вафот этди.
Жума куни Ўзбекистонда 912 нафар фуқаронинг коронавирусга топширган тест намуналари мусбат натижани кўрсатди, бир кун аввал бу кўрсаткич 961 тага етганди. Қолаверса, 155 кишида пневмония аниқланди.
3 февралда яна 961 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, 4 бемор вафот этди. Касалланганларнинг энг кўпи ҳалигача Тошкент шаҳри ва вилоятида аниқланяпти.
Коронавирус юқтириб олганларнинг кунлик сони 22 январь максимал (1478 та) даражага етгандан бери илк бор — 1000 тадан камайиб, 926 тани ташкил қилди. Энг юқори кўрсаткич қайд этилган ҳудуд Тошкентлигича қолмоқда — 431 та. Ковид асоратлари оқибатида 4 нафар бемор вафот этди. Қолаверса, 188 кишида пневмония аниқланди.
Сешанба куни 1087 кишининг коронавирус инфекциясига топширган ПЗР-тести мусбат натижани кўрсатди. Шунинг ярмидан кўпи пойтахт ҳисобига тўғри келди — 589 та ҳолат. Қолаверса, 209 кишида пневмония аниқланди. COVID-19 асоратлари оқибатида эса 3 киши вафот этди.
22 январдан бери коронавируснинг кунлик ҳолати камайиб бормоқда — душанба куни вирус 1015 кишида аниқланди. Тошкент шаҳрида касалланиш ҳолатлари ортган, вилоятларда эса камайган. Қолаверса, 196 нафар фуқарода пневмония қайд этилди.
30 январь куни 1089 кишида коронавирус қайд этилди, 203 кишида пневмония аниқланди. Касалланиш сони сўнгги ҳафтада камайиб бормоқда.
ЮНИCЕФ мактаблар ёпилишининг узоқ муддатли оқибатлари қайтарилмас бўлиши мумкинлигини маълум қилиб, барча мамлакатларни COVID-19 тарқалишига қарамасдан, мактабларни ёпмасликка чақирди. «Мактаблар таълим беришдан ташқари, заиф болалар фаровонлигини ҳам ҳимоя қилади ва бошқа кўплаб муҳим хизматлардан фойдаланишларини таъминлайди», дейилади жамғарма баёнотида.
Жума куни 1152 кишининг коронавирусга топширган ПЗР-тести ижобий натижани қайд этди. 4 нафар бемор оламдан ўтди. Қолаверса, 247 нафар фуқарода пневмония аниқланди.
Пайшанба куни 1186 киши топширган тест таҳлилларида коронавирус инфекцияси аниқланди. 3 нафар бемор эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этди. Қолаверса, 216 кишида пневмония қайд этилди.
Кетма-кет икки кунлик пасайишдан сўнг касалланишлар сони яна ортди — сешанба куни 1174 киши коронавирус юқтириб олди. 4 нафар бемор эса вафот этди. Қолаверса, 114 кишида пневмония аниқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг