Чет элдан ватандошларни олиб келиш учун яна 17 та чартер рейси жадвали эълон қилинди. Кейинги икки ҳафта ичида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Новосибирск, Ростов-Дону, Истамбул, Қоҳира ва Шаржадан Ўзбекистон фуқароларини олиб келади.
Тошкентдаги «Ўрикзор» савдо мажмуасида сотувчи бўлиб ишловчи фуқарода коронавирус инфекцияси тасдиқланди, бозор вақтинчалик ёпилди.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 8 тага кўпайиб, жами 3036 тага етди. Кун давомида 69 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилган бўлса, 46 таси аҳоли орасида аниқланди.
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани маркази Жума шаҳрида ҳаракат вақтинча тўхтатилди. Мазкур қарор коронавирус туман бўйлаб тарқалмаслиги мақсадида қабул қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Навоий вилоятида коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони ортганини хабар қилди. Вилоятда 66 та ҳолат тасдиқланган бўлса, инфекция юқтирганлар орасида хориждан келганлар йўқ. Асосий ўчоқ — Зарафшон шаҳри.
АҚШ ҳукумати COVID-19 пандемиясига қарши кураш учун Ўзбекистонга қўшимча 3 миллион доллар ажратади. Вашингтоннинг Ўзбекистонда коронавирусга қарши саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашда кўрсатган бевосита ёрдами жаъми 5,92 млн долларни ташкил этди.
Бухоро вилоятида даволанаётган сўнгги 2 нафар COVID-19 бемори ҳам тўлиқ соғайди. Республика бўйича тузалганлар сони 2438 нафарга етди.
Бухоро вилоят санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи ва врач-дезинфекционисти инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган жуда кўп миқдордаги пулларни талон-тарож қилгани аниқланди.
Туркия ҳукумати Ўзбекистонга 50 та сунъий нафас олиш ускунасини инсонпарварлик ёрдами сифатида жўнатди.
Коронавирус беморлари сони 39 нафарга ортиб, жами 3006 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар карантиндагилар (5), хориждан келганлар (6), Навоийда (15), Самарқандда (13). Республикада инфекциядан 586 киши даволанмоқда, улардан 4 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.
Ўзбекистонда аниқланган COVID-19 ҳолатлари 3 тага ошиб, жами 2967 тага етди. 20 та ҳолат аҳоли орасидан қайд этилди — коронавирусга чалинган 3 киши 17 нафар оила аъзолари, яқинлари ва ҳамкасбларига инфекция юқтирган.
Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари 14 тага кўпайиб, 2964 тага етди.
Тошкентда даволанаётган 35 бемор коронавирусдан соғайиб, жами тузалганлар сони 2407 нафарга етди. Соғайганлар орасида 2 нафар Тожикистон фуқароси ҳам бор.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали беморлар ва тиббиёт ходимларида COVID-19 аниқлангани сабабли карантинга олинди.
Хитой шимоли-шарқида 34 та янги коронавирус ҳолати аниқлангани туфайли бу ҳудудда қатъий карантин чоралари қайтадан тикланди ва 100 миллиондан ортиқ аҳоли карантинга олинди.
Коронавирус беморлари сони 11 нафарга ортиб, жами 2950 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 565 киши даволанмоқда, улардан 5 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. Айни пайтда 45 мингдан ортиқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган ва 540 мингтадан ортиқ тест синовлари ўтказилган.
Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 12 тага кўпайиб, жами 2939 тага етди. Кун давомида 84 та янги COVID-19 ҳолати аниқланди.
Ҳарбийлар Урганчдаги карантин ҳудудидан бир неча марта қочишга уринган шахсни ушлади. У панжарадан ошиб ўтаётган вақтда ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узилган.
Сурхондарёдаги энг охирги COVID-19 бемори соғайиб, вилоят коронавирусдан холи ҳудудга айланди. Инфекциядан соғайганлар сони 2369 нафарга етди.
Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 47 тага ошди ва жами 2927 тага етди. Янги ҳолатларнинг 28 таси карантиндагилар, 19 таси хориждан келганлар орасида аниқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг