Коронавирус

Кембриж университети вақтинча онлайн таълимга ўтади
20 май 2020, 16:45

Кембриж университети вақтинча онлайн таълимга ўтади

Британиянинг Кембриж университети кейинги ўқув йилини ҳам тўлиқ онлайн шаклга ўтказишга қарор қилган дунёдаги биринчи олий таълим муассасаси бўлди.

Коронавирус беморлари сони 2880 нафарга етди
20 май 2020, 10:05

Коронавирус беморлари сони 2880 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 25 нафарга ортиб, жами 2880 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 529 киши даволанмоқда, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. Айни пайтда 48 мингдан ортиқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган ва 528 мингтадан ортиқ тест синовлари ўтказилган.

МО давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирлари онлайн йиғилиш ўтказди
19 май 2020, 23:46

МО давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирлари онлайн йиғилиш ўтказди

Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирлари онлайн йиғилишда пандемия даврида озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Мактабларда якуний имтиҳонлар бекор қилинди
19 май 2020, 23:25

Мактабларда якуний имтиҳонлар бекор қилинди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов жорий йилда мактабларда якуний имтиҳонлар ўтказилмаслигини маълум қилди. Мактабларга ўқув йили давомидаги ўзлаштиришга қараб якуний баҳоларни қўйиш тавсия этилди.

Кун давомида 64 та янги коронавирус ҳолати қайд этилди
19 май 2020, 23:16

Кун давомида 64 та янги коронавирус ҳолати қайд этилди

Ўзбекистонда кун давомида 64 та янги коронавирус ҳолати қайд этилиб, жами 2855 тага етди.

Бишкекда жамоат транспорти қайтадан иш бошлайди
19 май 2020, 19:16

Бишкекда жамоат транспорти қайтадан иш бошлайди

25 майдан Бишкекдаги жамоат транспорти ўз ишини қайтадан бошлайди. Йўловчилар масофа сақлашлари ва ниқоб кийишлари керак.

Россия бош вазири Михаил Мишустин коронавирусдан соғайди
19 май 2020, 18:08

Россия бош вазири Михаил Мишустин коронавирусдан соғайди

Россия бош вазири Михаил Мишустин коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, ҳукумат бошқарувига қайтди.

COVID-19 ҳолатлари сони 23 тага кўпайди
19 май 2020, 16:05

COVID-19 ҳолатлари сони 23 тага кўпайди

Ўзбекистонда яна 23 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар сони 2825 тага етди.

ЖССТ дезинфекцияловчи воситаларни кўчаларга сепмасликни тавсия қилди
19 май 2020, 14:32

ЖССТ дезинфекцияловчи воситаларни кўчаларга сепмасликни тавсия қилди

Дезинфекцияловчи воситаларни кўча ва ёпиқ биноларга сепиш коронавирусга қарши курашда самарасиз, деб ҳисобламоқда ЖССТ. Аксинча, бундай амалиёт кўз, нафас олиш органлари ва терига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

ХВЖ 375 млн долларлик имтиёзли кредитни маъқуллади
19 май 2020, 11:33

ХВЖ 375 млн долларлик имтиёзли кредитни маъқуллади

ХВЖ коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирларини юмшатиш учун Ўзбекистонга 375 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратилишини маъқуллади.

Коронавирус беморлари сони 2800 нафардан ошди
19 май 2020, 10:07

Коронавирус беморлари сони 2800 нафардан ошди

Коронавирус беморлари сони 11 нафарга ортиб, жами 2802 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 475 киши даволанмоқда, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. Айни пайтда 48 мингдан ортиқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган ва 515 мингтадан ортиқ тест синовлари ўтказилган.

Президент инқирозга қарши янги чораларни тасдиқлади
18 май 2020, 22:56

Президент инқирозга қарши янги чораларни тасдиқлади

Президент фармони билан коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирларни тасдиқлади. Унга кўра кичик бизнес мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод қилинади, ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоизга туширилади ва бошқалар.

34 кишига COVID-19 юқтирган шифокорга очилган жиноят иши бекор қилинди
18 май 2020, 21:58

34 кишига COVID-19 юқтирган шифокорга очилган жиноят иши бекор қилинди

Бош прокуратура Самарқанд вилоятида 34 кишига коронавирус юқишига сабаб бўлган шифокорга нисбатан очилган жиноят ишини бекор қилиб, барча ҳолатлар тўлиқ текширилмасдан, шошма-шошарлик билан барвақт жиноят иши қўзғатилганини тан олди.

Йўловчилар учун COVID-19 тестини топшириш талаби бекор қилинди
18 май 2020, 18:39

Йўловчилар учун COVID-19 тестини топшириш талаби бекор қилинди

Республика махсус комиссияси йўловчилар учун коронавирус тести натижалари «салбий» экани ҳақидаги маълумотнома талабини бекор қилди. Бунда карантин шароитида аҳолининг иқтисодий ҳолати ҳисобга олинди. Қолаверса, фуқароларнинг ҳудудлараро ҳаракатланишида ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида ушбу қарор қабул қилинди.

ОТБ COVID-19га қарши кураш учун Ўзбекистонга $1,36 млн ажратди
18 май 2020, 18:33

ОТБ COVID-19га қарши кураш учун Ўзбекистонга $1,36 млн ажратди

Осиё тараққиёт банки коронавирус тарқалишига қарши курашдаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тиббий ускуналар ва воситаларни сотиб олиш учун Ўзбекистонга 1,36 миллион доллар миқдорида грант ажратди.

Хитой коронавирусдан зарар кўрган давлатларга $2 млрд ажратади
18 май 2020, 17:43

Хитой коронавирусдан зарар кўрган давлатларга $2 млрд ажратади

Яқин икки йил ичида Хитой коронавирусдан қаттиқ зарар кўрган давлатларга, биринчи навбатда ривожланаётган мамлакатларга, ёрдам сифатида 2 млрд доллар ажратишини маълум қилди. Шунингдек, Хитой «Катта йигирматалик» (G-20) томонидан қашшоқ давлатларнинг қарзларини тўлашга мораторий жорий этиш ғоясини илгари суришини айтди.

COVID-19 тестини қаерда топшириш мумкин ва нархи қанча?
18 май 2020, 15:53

COVID-19 тестини қаерда топшириш мумкин ва нархи қанча?

Ўзбекистонда ҳаво ва темир йўл алоқалари қисман очилди. Йўловчилар коронавирус йўқлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этишлари керак. Қаерда тест топшириш мумкин ва нархи қанча? Санитария-эпидемиология агентлиги маълумотлари.

Коронавирусдан вафот этганлар сони 13 нафарга етди
18 май 2020, 15:38

Коронавирусдан вафот этганлар сони 13 нафарга етди

Коронавирус инфекциясига чалинган самарқандлик бемор юрак қон-томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди. Ўзбекистонда COVID-19 қурбонлари сони 13 кишига етди.

Россиядаги ўзбекистонликларга 1,2 млн рубль ёрдам пули тарқатилди
18 май 2020, 12:06 1

Россиядаги ўзбекистонликларга 1,2 млн рубль ёрдам пули тарқатилди

Россияда бўлиб турган биринчи 202 нафар ўзбекистонликка 1,2 млн рубллик ёрдам пули тарқатилди.

Коронавирус беморлари сони 2762 нафарга етди
18 май 2020, 10:05

Коронавирус беморлари сони 2762 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 9 нафарга ортиб, жами 2762 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 494 киши даволанмоқда. Айни пайтда 49 мингдан ортиқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган ва 502 мингтадан ортиқ тест синовлари ўтказилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг