Эпидемиологик вазият ёмонлашганлиги сабабли COVID-19 га қарши кураш тадбирлари учун ажратиладиган маблағлар миқдори қайта кўриб чиқилди ва кўзда тутилган 3 трлн сўмдан 4,3 трлн сўмга етказилди. Қўшимча маблағлар республика бюджетидан ажратиб келинмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 10 млн нафардан ортиқ аҳоли ZF-UZ-VAC2001 билан турли босқичларда эмланди. Бундан ташқари, аҳоли «Спутник V» (274 мингдан ортиқ киши), AstraZeneca (1,448 млн), Moderna (1,371 млн), Pfizer (1 млн) ва Sinovac (1030 киши) вакциналари билан турли босқичларда эмланди.
Ўзбекистонда 246 033 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар коронавирусга қарши Pfizer/BioNTech вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди. Вакцинациянинг юқори кўрсаткичлари Фарғона, Наманган ва Андижон ҳудудуларида.
АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг COVID-19 га чалиниш хавфи кўрсаткичлари рўйхатида Ўзбекистон «ҳозирги вазият номаълум бўлган мамлакатлар» гуруҳида қолмоқда.
1 ноябрь ҳолатига кўра дунё миқёсида COVID-19 қурбонлари сони 5 миллиондан ошди. Ҳисоб-китобларга кўра, бу 1950 йилдан бери урушларда ҳалок бўлганлар сонига тенг. COVID-19 тести ўтказиш имкониятининг чекланганлиги ҳамда одамлар уй шароитида тиббий ёрдамсиз ҳалок бўлаётгани сабабли бу рақамлар ҳақиқий ҳолатни акс эттирмаслиги мумкин.
Сенат коронавирусга қарши курашиш учун қўшимча 1,3 трлн сўм ажратишни маъқуллади, бироқ ушбу маблағнинг 800 млрд сўми аллақачон сарфлаб бўлинган. Бу сенаторлар ва президент давлат бюджетига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунни тасдиқлагунча содир бўлди. Мазкур ҳолатни бюджет қонунчилиги президент ва ҳукумат қарорлари доирасида жами бюджет харажатларининг кўпи билан 3 фоизидан фойдаланишга имкон беради, дея тушунтирди Молия вазирлиги.
Ўзбекистонда 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган 176 минг 791 нафар бола коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.
Ўзбекистон президенти ва ХХР раиси Си Цзиньпин телефон орқали мулоқотда Афғонистондаги вазият, вакцина ишлаб чиқариш бўйича минтақавий марказ қуриш ва бошқа масалаларни муҳокама қилди. Шавкат Мирзиёев коронавируснинг келиб чиқиши ҳақидаги масалани сиёсийлаштиришга қарши чиқди, дея хабар қилди «Синьхуа».
Ўзбекистонда бошқа давлатлар билан эмлаш сертификатларини ўзаро тан олиш бўйича намунавий ҳужжат тайёрланмоқда. Ноябрь ойи ўрталарида у кўриб чиқиш учун Россияга юборилади.
Россияда COVID-19 га чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда. Кунига инфекция аниқланганлар сони 37 минг 930 тага ошди, бу пандемия бошланганидан бери янги максимал кўрсаткич.
Сайлов участкаларида пирометрия давомида 53 кишида тана ҳароратининг кўтарилиши аниқланди, дея хабар қилди СЭС раҳбари Баҳодир Юсупалиев. Ушбу сайловчилар алоҳида хонага ажратилди, уларга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилди ва бир вақтнинг ўзида яширин овоз беришлари ташкил этилди.
Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев Ўзбекистонда йил якунига қадар 80 фоиз аҳоли коронавирусга қарши эмланишини маълум қилди. У Ўзбекистон жаҳонда вакциналаш жараёни бўйича жуда юқори кўрсаткичларга эга бўлган мамлакатлар орасида эканлигини таъкидлади. ССВ маълумотларига кўра, 18 октябрь ҳолатига режадаги аҳоли қисмининг 27,57 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.
COVID-19 асоратларидан вафот этганларнинг расман қайд этилган сони 1300 га етди, хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Чирчиқ ҳокими бир ҳафта ичида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси (умумий овқатланиш, гўзаллик салонлари ва бошқалар) ходимларини оммавий эмлаш учун мобил гуруҳларни ташкил этишга фармойиш берди.
2021 йилнинг май ойига қадар дунё бўйлаб 100 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари COVID-19`дан вафот этишган. ЖССТ шифокорларни корорнавирусдан ҳимоя қилиш чораларини кучайтиришга чақирмоқда.
21 октябрь куни Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида Sinovac вакцинасининг 912 минг дозалик партияси олиб келинди. Мамлакатга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 34 млн дозадан ошди.
Россияда COVID-19 билан боғлиқ вазият кескинлашгани туфайли 30 октябрдан 7 ноябрга қадар ишлайнмайдиган кунлар деб эълон қилинди. Вазият «оғир» ҳудудларда ушбу муддат 23 октябрдан бошланиши мумкин.
20 октябрь куни Ўзбекистонга GAVI Халқаро вакциналар альянсининг COVAX дастури доирасида Sinovac вакцинасининг 864 минг дозалик партияси олиб келинди. Мамлакатга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 31 млн дозадан ошди.
АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга 526 500 доза Pfizer/BioNTech вакцинасини етказиб берди. Ой охиригача мамлакатга ушбу вакцинадан яна 274,5 минг доза олиб келинади.
Парламент комиссияси йиғилишида коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакциналар сотиб олиш учун қўшимча 1,3 трлн сўм ажратилгани қайд этилди. 2021 йилда бу мақсадлар учун давлат бюджетида 3 трлн сўм захира шакллантирилган эди, лекин ушбу маблағ сарфлаб бўлинган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг