24 мартдан бошлаб Тошкент ва вилоятлар ўртасида жамоат транспорти ҳаракатини чеклаш режалаштирилмоқда.
Коронавирус аниқланган биринчи бемор билан алоқада бўлган аёлда коронавирус инфекцияси аниқланган. У тест топширгандан сўнг изоляция қоидаларини бузган ва Қибрай туманига борган. Фуқарога нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилган.
Хориждан келган фуқаролар билан мулоқотда бўлган яна иккита шахсда коронавирус инфекцияси аниқланди. Ўзбекистонда COVID-19 коронавирусига чалинганлар сони 45 кишига етди.
Истанбулдан қайтган яна бир фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланиб, вирус юқтирганлар сони жами 43 нафарга етди.
Соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларининг фикрига кўра, ижтимоий масофаланиш (social distancing) — коронавирус тарқалишининг олдини олишда энг муҳим чора. Ижтимоий масофаланиш нима ва унга қандай риоя қилиш керак?
Швейцариядан келган фуқарода COVID-19 аниқланди. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланганлар сони 42 нафарга етди.
Жамоат жойларида ниқобсиз бўлган шахслар 23 мартдан огоҳлантирилади, 25 мартдан эса жаримага тортилади.
22 март кунидан Тошкентда жамоат транспорти қатнови тўхтатилади. Шаҳар бўйлаб дезинфекция қилинган таксилар қатнайди.
Қашқадарё вилоятида карантиндан қочган бир эркак қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Ўзбекистонда яна тўрт фуқарода коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Вирус юқтирганлар сони 41 нафарга етди.
Самарқанд вилоятида ташкил этилган карантин марказидан қочган Тошкент вилояти Паркент туманида яшайдиган фуқаро ушланди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
ИИВ фуқаролардан коронавирусга чалиниш хавфи борлиги учун Тошкент вилояти ва бошқа ҳудудлардаги дача участкаларига бормай туришни сўради.
Эндиликда, тиббий ниқоб ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уни реализация қилиш учун лицензия талаб этилмайди.
Ўзбекистонда бўлиб турган хорижий фуқароларнинг визаси автомат равишда 5 майга қадар узайтирилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятни ёритиб бориш учун расмий сайтни ишга туширди. Сайтда ҳар кунлик ҳисобот, инфекциядан ҳимояланиш учун тавсиялар ва зарур маълумотлар эълон қилинади.
Ўзбекистонда коронавирус аниқланган ҳолатлар 37 тага етди.
21−26 март кунлари Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтариш учун чартер рейслар амалга оширилади.
Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши тақиқланди. Шунингдек, кўнгилочар объектлар, жумладан, чойхона ва ошхоналар фаолияти тўхтатилади.
Ўзбекистон бош санитар врачи Баҳром Алматов коронавирус бўйича мамлакатдаги вазият, ушбу инфекциянинг олдини олиш ва бошқа саволларга жавоб берди.
UzReport телеканалида академик лицей ўқувчилари учун география, математика ва физика фанларидан теледарслар бошланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг