22 июль куни Ўзбекистонда 498 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 18379 тага етди. Кун давомида рекорд даражада — 351 бемор соғайди, 3 киши вафот этди.
Ўзбекистон бош прокурорининг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистоннинг собиқ прокурори Хакимбай Халимов оламдан ўтди. Аввалроқ унда коронавирус аниқланган эди.
Коронавирус беморлари сони 153 нафарга ортиб, жами 18324 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 93 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 60 нафари Тошкент шаҳрида аниқланди.
Мамлакат бўйича коронавирус инфекциясидан уй шароитида даволанаётган беморлар сони 1706 нафарни ташкил қилмоқда. Уларнинг энг кўпи Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида.
Коронавирус беморлари сони 290 нафарга ортиб, жами 18171 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Андижон, Сурхондарё, Наманган, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.
Ўзбекистонда коронавирусга чалингани расман тасдиқланган беморлар сони 165 нафарга ошиб, умумий кўрсаткич 17 755 тага етди. Янги касалланиш ҳолатларининг асосий қисми — 104 таси Тошкентда, 54 таси эса Андижонда аниқланди.
Паркент туманида карантин қоидаларини бузган 86 кишига истисно тариқасида 397,6 млн сўмлик жарималар тайинланмагани аниқланди.
Хитойнинг Sinopharm Group компанияси коронавирус вакцинаси синовларининг якуний босқичини Ўзбекистонда ўтказиш таклифини билдирди. Янги вакцина БААда ҳам синовдан ўтказилади.
Қувайт жамғармаси Ўзбекистон тиббиёт муассасаларини коронавирусга қарши курашда зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 5,6 млн доллар ажратишни маъқуллади.
«Миллий тикланиш» партияси лидери Алишер Қодиров Исроил тажрибасига суянган ҳолда хориждан Ўзбекистон фуқароларини олиб келишни тўхтатиш, уларни турган мамлакатларида даволанишларини молиялаштиришни таклиф қилди. Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев хорижда қолган барчани қайтаришга ваъда берган эди.
«Пахтакор», «Бухоро» ҳамда «Сурхон» футбол клубларининг ўндан зиёд ўйинчиларида коронавирус инфекцияси аниқлангани сабабли Суперлига учрашувлари 28 июлга қадар тўхтатилади.
Коронавирус беморлари сони 276 нафарга ортиб, жами 17590 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Қороқалпоғистонда, Андижон, Наманган, Сирдарё, Жиззах ва Навоий вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.
Ўзбекистонда 20 июль куни 562 та коронавирус ҳолати тасдиқланиб, умумий кўрсаткич 17314 тага етди. Соғайганлар, карантиндагилар ва вафот этганлар статистикаси, ҳудудлардаги вазият.
Президент фармони билан солиқ имтиёзлари ва преференциялари муддатлари узайтирилди, умумий овқатланиш соҳаси ва ижара берувчилар айланмадан олинадиган солиқдан озод қилинди, уларга бошқа енгилликлар ҳам берилди.
COVID-19 пандемияси сабабли бу йил сайёранинг энг яхши футбол ўйинчиси аниқланмайди. «Олтин тўп» мукофот таъсис этилганидан бери биринчи марта топширилмайди.
Кучайтирилган тартиб даврида тез тиббий ёрдам ходимлари маошларига ойлик қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланади. Унга кўра, врач ходимлар — 2,5 млн сўм, ўрта тиббиёт ходимлари — 1,5 млн сўм ва ҳайдовчилар — 1 млн сўм оладиган бўлди.
Аҳолининг тиббий ёрдамга ўсган эҳтиёжини қондириш мақсадида UzAuto 27 та ISUZU D-Max ва 250 дона Chevrolet Damas автомобиллари базасида махсус жиҳозланган тез тиббий ёрдам автомобиллари тақдим этди. Шунингдек, Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машинаси кейинги ҳафтадан етказиб берилади.
Коронавирус беморлари сони 183 нафарга ортиб, жами 17149 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 29 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 154 нафари Тошкент шаҳрида аниқланди.
Коронавирус инфекциясига чалинган 51 ёшли ва 42 ёшли тошкентлик беморлар ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этдилар. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 90 нафарга етди.
Тошкентдаги тез тиббий ёрдам хизматига мурожаатлар сони уч баравар кўпайиб, кунига 6 мингтага етди. Тез ёрдам машиналари сони эса 178 дан 300 гача оширилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг