Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 62 мингдан, соғайган беморлар сони 59 мингдан ошди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар бўйича расмий кўрсаткич эса 514 нафарга етди.
Нидерландияда коронавирус билан қайта касаллангандан кейин дунёдаги биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. Дастлабки даволанишдан икки ой ўтиб такроран COVID-19 аниқланган 89 ёшли аёл вафот этди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Зангиотадаги COVID-19 марказида электр таъминоти узилиб, кўплаб беморларнинг вафот этгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Касалхонада учта дизель генератори мавжудлиги таъкидланди.
ССВ коронавирус билан боғлиқ статистик рақамларни яширишдан манфаатдор эмаслигини маълум қилди. Коронавирусга гумон қилинган, лекин инфекция тасдиқланмаган ва пневманияга чалинган беморлар статистикада ҳисобга олинмайди. Аввалроқ Аксилкоррупция агентлиги расмий статистикадан 8 баравар юқори бўлган муқобилини келтирган, бироқ кейинроқ ўз баёнотини рад қилган эди.
Гулистондаги COVID-19 беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш марказида юз берган кислород балони портлаши оқибатлари фотолавҳаларда.
Ўзбекистонда кун давомида 345 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланиб, умумий кўрсаткич 59788 тага етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқанд вилоятида 143 нафар корнавирус бемори мавжудлигини эълон қилган бўлса, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълумотларига кўра, ҳақиқий рақамлар 1155 нафарни ташкил этмоқда. Агентлик раҳбари Акмал Бурхонов бундай вазият барча ҳудудларда кузатилаётганини маълум қилди.
Ўзбекистонда коронавирус аниқланган 59 443 нафар бемордан 56 165 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда. Кунлик ўсиш кўрсаткичи 365 тага тушди.
3 октябрь куни Ўзбекистонда 462 кишининг коронавирусга чалингани тасдиқланиб, жами ҳолатлар сони 58 мингдан ошди.
2 октябрь куни Ўзбекистонда 486 кишининг коронавирус инфекциясини юқтириб олгани тасдиғини топди ва умумий кўрсаткич 57776 тага етди.
Ўзбекистонда шу вақтга қадар аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 57290 тага етди. Қарийб 54 минг бемор инфекциядан буткул халос бўлди, 472 киши ҳаётдан кўз юмди. 1 октябрдаги кунлик ҳолат ва ҳудудлар статистикаси — ССВ ҳисоботида.
Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 56 519 нафарга етди. Яна 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Ҳозирда республика бўйлаб 3081 нафар бемор даволанмоқда.
Ўзбекистонда кун давомида 476 та коронавирус ҳолати аниқланди. Умумий кўрсаткич 56,3 мингдан ошди.
Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков ушбу эпидемик мавсумда иккинчи марта касалланиш эҳтимоли йўқлигини маълум қилди. Антитаначалар титри кам бўлса ҳам, улар касаллик билан кураша олади, деди у. Бироқ уларнинг қанча вақт организмни ҳимоя қила олиши ҳозирча номаълум.
Москва мэри Сергей Собянин Россия пойтахтида коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият туфайли мактаб таътили давомийлигини икки ҳафтагача узайтирди. Болалар боғчалари эса «одатдаги жадвал бўйича» ишлашда давом этади.
Дунё бўйлаб COVID-19 касаллигидан вафот этган беморларнинг сони 1 млн дан ошди. Мамлакатлар орасида энг кўп қурбон АҚШ (205 минг киши), Бразилия (142 минг) ва Ҳиндистонга (96 минг) тўғри келмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати Хитойнинг иккита компанияси билан коронавирусга қарши вакциналар синовининг сўнгги босқичларини ўтказиш бўйича битимлар имзолади. Келгусида дори воситасини ишлаб чиқариш ва уни қўшни давлатларга экспорт қилиш режалаштирилмоқда. Россия компанияларига ҳам вакцинани биргаликдан синовдан ўтказиш таклиф қилинди.
28 сентябрь куни Ўзбекистонда 477 кишининг коронавирусга чалингани тасдиғини топди ва жами ҳолатлар сони 55878 тага етди. 2 киши инфекция асоратларидан вафот этди.
Халқ таълими вазирлиги боласини масофавий таълим шаклида ўқитаётган оилаларда фарзандининг онлайн ўқиши учун шароит яратиб бермаган ота-оналарга нисбатан чора кўрилиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
Ўзбекистондан Жанубий Кореяга бораётган фуқаролардан коронавирус йўқлиги тўғрисидаги сохта маълумотномалар аниқланмоқда. Бундан ташқари, уларнинг айримларида COVID-19 қайд этилмоқда. Шу сабабли Жанубий Корея элчихонаси тест натижалари устидан консуллик назорати тизимини жорий этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг