Коронавирус

Коронавирус ҳолатлари сони 55593 тага етди
28 сентябрь 2020, 10:12

Коронавирус ҳолатлари сони 55593 тага етди

Ўзбекистонда расман қайд этилган коронавирус ҳолатлари сони 55593 тага етди. Якшанба куни 448 кишининг инфекцияга чалингани тасдиқланди.

Коронавирус ҳолатлари сони 55 мингтага яқинлашди
26 сентябрь 2020, 23:53

Коронавирус ҳолатлари сони 55 мингтага яқинлашди

26 сентябрь куни Ўзбекистонда 491 кишининг коронавирусга чалингани тасдиғини топиб, аниқланган барча ҳолатлар сони 55 мингтага яқинлашди.

COVID-19 га антитана ва антигенга экспресс тестларни сертификатлаштирмасдан импорт қилишга рухсат берилди
26 сентябрь 2020, 13:29

COVID-19 га антитана ва антигенга экспресс тестларни сертификатлаштирмасдан импорт қилишга рухсат берилди

COVID-19 га антитана ва антигенга экспресс тестларни сертификатлаштирмасдан Ўзбекистонга импорт қилишга рухсат берилди. Грипп ва коронавирусга қарши вакциналар соддалаштирилган тартибда олиб келинадиган дорилар рўйхатига киритилди.

Кун давомида 496 кишида коронавирус аниқланди
25 сентябрь 2020, 23:27

Кун давомида 496 кишида коронавирус аниқланди

25 сентябрь куни Ўзбекистонда 496 кишида (бир кун аввал — 519 та) коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар сони 54462 тага етди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони эса 450 нафарга етди.

Россия Ўзбекистонга 35 миллион доза коронавирусга қарши вакцина етказиб беради
25 сентябрь 2020, 12:32

Россия Ўзбекистонга 35 миллион доза коронавирусга қарши вакцина етказиб беради

Россия Ўзбекистонга 2020 йилда 10 миллион доза, 2021 йилда 25 миллион дона коронавирусга қарши вакцина етказиб бериши кутилмоқда. Россия тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси (РТИЖ) ва Laxisam фармацевтика компанияси Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасини юборишга келишувга эришди.

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 54 мингтага яқинлашди
24 сентябрь 2020, 23:47

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 54 мингтага яқинлашди

Ўзбекистон аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 54 мингтага яқинлашган бўлса, касалликдан соғайганлар сони 50,4 мингдан ошди.

Қашқадарё вилояти УЖКХКБ бошлиғи коронавирусдан вафот этди
24 сентябрь 2020, 12:10

Қашқадарё вилояти УЖКХКБ бошлиғи коронавирусдан вафот этди

Қашқадарё вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Азизов 45 ёшида коронавирусдан вафот этди.

Кун давомида 590 кишида коронавирус тасдиқланди, 608 киши соғайди
23 сентябрь 2020, 23:41

Кун давомида 590 кишида коронавирус тасдиқланди, 608 киши соғайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги кун давомида 590 та янги коронавирус ҳолати қайд этилганини маълум қилди. Умумий кўрсаткич 53,4 мингдан ошди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарлари коронавирусга чалинди
23 сентябрь 2020, 15:44

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарлари коронавирусга чалинди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, шунингдек, унинг ўринбосарлари Ботир Парпиев ва Азизбек Икромов коронавирусга чалинди. Вазирнинг биринчи ўринбосари Гулнора Маъруфова эса COVID-19 билан касалланиб, даволанган ва ҳозирда ишга чиққан.

COVID-19 бўйича расмий статистика қанчалик тўғри?
23 сентябрь 2020, 15:11

COVID-19 бўйича расмий статистика қанчалик тўғри?

Ўзбекистонда коронавирус бўйича расмий статистика маълумотлари юзасидан саволлар бор. Daryo.uz нашрининг беморлар 2−3 кун ичида «тузалиб кетаётгани» тўғрисидаги мақоласидан кейин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудлар бўйича батафсил статистикани эълон қилишни тўхтатди. Олдинроқ вафот этган коронавирус беморларининг жинси, ёши, исм-шарифининг бош ҳарфлари ва яшаш (даволаниш) жойлари бўйича маълумотларни очиқлаш ҳам тўхтатилган эди.

ЖССТ COVID-19 юқтириш ҳолатлари бўйича ҳафталик рекорд ўрнатилганини эълон қилди
22 сентябрь 2020, 15:38

ЖССТ COVID-19 юқтириш ҳолатлари бўйича ҳафталик рекорд ўрнатилганини эълон қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 юқтириш ҳолатлари бўйича ҳафталик рекорд ўрнатилганини эълон қилди — бир ҳафтада 2 млн киши инфекция юқтирган. Касалланганларнинг катта қисми Шимолий ва Жанубий Америкага тўғри келади.

Кун давомида 619 кишида коронавирус аниқланди
21 сентябрь 2020, 23:49

Кун давомида 619 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 21 сентябрь куни 619 кишида коронавирус инфекциясини аниқланиб, жами ҳолатлар сони 52259 тага етди. Вафот этганлар сони эса 438 (+5) нафарни ташкил этмоқда.

Қайси ҳолатларда эмлаш мумкин эмас
21 сентябрь 2020, 18:19

Қайси ҳолатларда эмлаш мумкин эмас

Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Севара Убайдуллаева эмлаш мумкин бўлмаган ҳолатлар тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, ОИТС касаллигининг турли босқичларида, вакцинанинг асосий воситасига аллергия бўлса ва болаларда баъзи неврологик касалликларни зўрайиб бориши даврида эмлашга рухсат берилмайди.

Ўзбекистон Россия вакцинасини ҳамкорликда синовдан ўтказишга қизиқиш билдирди
21 сентябрь 2020, 17:31

Ўзбекистон Россия вакцинасини ҳамкорликда синовдан ўтказишга қизиқиш билдирди

Роспотребнадзор Ўзбекистон коронавирусга қарши «Вектор» маркази ишлаб чиқарган вакцинани ҳамкорликда синовдан ўтказишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўктам Барноевнинг ўлимини COVID-19 статистикасига киритди
21 сентябрь 2020, 08:44

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўктам Барноевнинг ўлимини COVID-19 статистикасига киритди

Ўзбекистонда 20 сентябрь куни 648 та коронавирус ҳолати аниқланди (бир кун олдин- 614 та). Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19−19 статистикасига сўнгги ҳафтада Германияда даволанган бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевнинг ўлими ҳақида маълумотни ҳам киритди.

Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев вафот этди
20 сентябрь 2020, 14:44 1

Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев вафот этди

Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев вафот этди. Аввалроқ унга коронавирус ташҳиси қўйилган эди. Сиёсатчи охирги вақтларда Германияда даволанаётган бўлган.

COVID-19 ҳолатлари сони 50 мингдан ошди
19 сентябрь 2020, 09:38

COVID-19 ҳолатлари сони 50 мингдан ошди

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 50 мингдан ошди. 18 сентябрь куни 617 та янги ҳолат қайд этилди.

Коронавирусдан вафот этган 11 ёшли боланинг ўлими тафсилотлари маълум қилинди
18 сентябрь 2020, 15:01

Коронавирусдан вафот этган 11 ёшли боланинг ўлими тафсилотлари маълум қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 17 сентябрда коронавирусдан вафот этди, дея хабар қилган 11 ёшли бола 5 сентябрда оламдан ўтгани маълум бўлди. Унда қатор оғир ёндош касалликлар бўлиб, диспансер назоратида турган.

Кун давомида 599 та коронавирус ҳолати аниқланди
18 сентябрь 2020, 00:04

Кун давомида 599 та коронавирус ҳолати аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 17 сентябрь куни Ўзбекистонда 599 та янги коронавирус ҳолати қайд этилгани, вафот этган 6 кишидан бирининг ёш бола эканини маълум қилди.

Ўзбекистон 1 октябрдан чегараларини очади
17 сентябрь 2020, 21:41 1

Ўзбекистон 1 октябрдан чегараларини очади

1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон карантин ва санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳаво, темир йўл ва автомобил транспорти орқали мамлакатга кириш ва чиқишда чекловларни бекор қилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг