Коронавирус

Коронавирус беморлари сони 5300 нафарга яқинлашди
16 июнь 2020, 10:03

Коронавирус беморлари сони 5300 нафарга яқинлашди

Коронавирус беморлари сони 30 нафарга ортиб, жами 5293 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 9 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент шаҳрида (4 нафари аҳоли орасида) ва қолган 2 нафари эса Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди.

Кун давомида 183 та коронавирус ҳолати қайд этилди
15 июнь 2020, 23:41

Кун давомида 183 та коронавирус ҳолати қайд этилди

Душанба куни Ўзбекистонда жами 183 та янги коронавирус ҳолати аниқланди. Уларнинг асосий қисми — 153 таси пойтахт ҳудудига тўғри келади.

109 кишида коронавирус аниқланди (жами — 5263)
15 июнь 2020, 23:20

109 кишида коронавирус аниқланди (жами — 5263)

Ўзбекистонда яна 109 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 5263 тага етди. Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент, Наманган, Навоий ва Самарқанд вилоятларида аҳоли орасида инфекция юқиши кузатилди.

Хитойда COVID-19: Пекинда февралдан буён илк бор фавқулодда ҳолат эълон қилинди
15 июнь 2020, 20:37

Хитойда COVID-19: Пекинда февралдан буён илк бор фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Пекинда сўнгги икки ой ичида илк бор коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. «Синьфади» бозорида вирус тарқалиши рўй берганидан кейин Пекин ҳукумати барча даҳаларда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Соғайган COVID-19 беморларини 14 кунлик реабилитацияга жўнатиш амалиётидан воз кечилди
15 июнь 2020, 19:19 1

Соғайган COVID-19 беморларини 14 кунлик реабилитацияга жўнатиш амалиётидан воз кечилди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларни даволаган тиббиёт ходимлари ва даволаниш курсини тугатган беморларни реабилитация курсларисиз уйларига кузатиш бошланди. ССВ бу амалиёт дунёда фақат Ўзбекистонда қўлланилгани ва унга зарурат йўқлигини маълум қилди.

Метро фаолиятига нима учун рухсат берилмаётгани тушунтирилди
15 июнь 2020, 14:54

Метро фаолиятига нима учун рухсат берилмаётгани тушунтирилди

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков метролардаги умумий вентиляция тизими коронавирус инфекцияси тарқалиш хавфини ошириши сабабли метро ҳаракатланишига рухсат йўқлигини маълум қилди.

COVID-19 га қарши вакцина бўйича олиб борилаётган ишлар
15 июнь 2020, 12:13

COVID-19 га қарши вакцина бўйича олиб борилаётган ишлар

Дунё бўйлаб олимлар, шифокорлар, ишлаб чиқарувчилар ва ҳомийлар COVID-19 вакцинасини яратиш устида иш олиб боришмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу жараён иштирокчилари фаолиятини мувофиқлаштирмоқда. Янги коронавирусга қарши ишлаб чиқарилаётган вакциналар, уларни ким ишлаб чиқараётгани ва ким биринчилардан бўлиб эмланиши мумкинлиги ҳақида «Газета.uz» мақоласида.

Барча туман ва шаҳарлар кесимида карантин ҳудудлари рўйхати янгиланди
15 июнь 2020, 11:16

Барча туман ва шаҳарлар кесимида карантин ҳудудлари рўйхати янгиланди

Республика махсус комиссияси шаҳар ва туманлар бўйича карантин даражаларини қайта кўриб чиқди. 13 июнь ҳолатига кўра Тошкент «сариқ» ҳудудда қолди.

Коронавирус беморлари сони 5100 нафардан ошди
15 июнь 2020, 10:02

Коронавирус беморлари сони 5100 нафардан ошди

Коронавирус беморлари сони 23 нафарга ортиб, жами 5103 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 8 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 11 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида ва қолган 4 нафари эса Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди.

Давлат МТТлари 1 августга қадар очилмайди
14 июнь 2020, 17:56

Давлат МТТлари 1 августга қадар очилмайди

Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти 1 августга қадар тикланмайди. Олдинроқ, улар 1 июл куни очилиши кутилаётган эди. Шу билан бирга, хусусий МТТларда машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш тўғрисидаги чеклов бекор қилинди.

«Сариқ» ва «яшил» ҳудудлар ўртасида поезд қатновига рухсат берилади
14 июнь 2020, 17:49

«Сариқ» ва «яшил» ҳудудлар ўртасида поезд қатновига рухсат берилади

Махсус комиссия қарорига кўра,"сариқ" ва «яшил» ҳудудлар ўртасидаги поездлар қатнови тикланади.

Карантин даражалари 1 августга қадар сақланиб қолинади
14 июнь 2020, 17:25

Карантин даражалари 1 августга қадар сақланиб қолинади

«Қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақлаб қолинади.

Коронавирус беморлари сони 5000 нафардан ошди
14 июнь 2020, 17:15

Коронавирус беморлари сони 5000 нафардан ошди

Тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 57 нафарга ортиб, жами 5051 кишига етди. Янги ҳолатларнинг 14 нафари аҳоли орасида, 42 нафари карантиндагилар орасида ва 1 ҳолат халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

Ўзбекистон халқаро авиақатновларни тиклайди
14 июнь 2020, 17:08

Ўзбекистон халқаро авиақатновларни тиклайди

15 июндан бошлаб Ўзбекистон халқаро авиақатновларни тиклайди (рейслар «яшил», «сариқ» ва «қизил» га бўлинади). Чет элга иш, ўқиш, даволаниш ва бошқа мақсадларда чиқиш мумкин.

Кун давомида 128 кишида коронавирус аниқланди
12 июнь 2020, 23:51

Кун давомида 128 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 128 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 4869 тага етди. Янги ҳолатлар карантин муассасалари, Тошкент шаҳри, Бухоро, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида қайд этилди.

Чирчиқ «қизил» ҳудудга киритилди
12 июнь 2020, 18:15

Чирчиқ «қизил» ҳудудга киритилди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри «қизил» ҳудудга киритилди. Барча блок-постларда назорат кучайтирилган.

Коронавирус ҳолатлари сони 4837 тага етди
12 июнь 2020, 16:39

Коронавирус ҳолатлари сони 4837 тага етди

Ўзбекистонда яна 18 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар 4837 тага етди. Янги ҳолатларнинг 16 таси Тошкентда, 2 таси эса Литвадан Чиноздаги чегара пости орқали кириб келган юк ташувчиларида қайд этилди.

Коронавирусдан соғайганлар сони 3700 нафарга тенг бўлди
12 июнь 2020, 15:50

Коронавирусдан соғайганлар сони 3700 нафарга тенг бўлди

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар сони 63 нафарга ортиб, жами 3700 кишига тенг бўлди. Ҳозирда Республика бўйлаб шифохоналарда 1100 бемор даволанмоқда, уларнинг 12 нафарини аҳволи оғир, 2 нафариники эса ўта оғир аҳволда, деб баҳоланмоқда.

Коронавирус беморлари сони 4800 нафардан ошди
12 июнь 2020, 10:04

Коронавирус беморлари сони 4800 нафардан ошди

Коронавирус беморлари сони 78 нафарга ортиб, жами 4819 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 66 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 5 нафардан Сирдарё ва Бухоро вилоятларида ҳамда 2 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Кун давомида 118 та коронавирус ҳолати қайд этилди
11 июнь 2020, 23:30

Кун давомида 118 та коронавирус ҳолати қайд этилди

Ўзбекистонда кун давомида 118 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 4741 тага етди. Жумладан, Қашқадарё вилояти Муборак туманида бир йўла 28 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси қайд этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг