Коронавирус

Кейинги икки ҳафта ичида яна 17 та чартер рейс ташкил этилади
23 май 2020, 18:19

Кейинги икки ҳафта ичида яна 17 та чартер рейс ташкил этилади

Чет элдан ватандошларни олиб келиш учун яна 17 та чартер рейси жадвали эълон қилинди. Кейинги икки ҳафта ичида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Новосибирск, Ростов-Дону, Истамбул, Қоҳира ва Шаржадан Ўзбекистон фуқароларини олиб келади.

«Ўрикзор» бозори карантинга ёпилди
23 май 2020, 15:58

«Ўрикзор» бозори карантинга ёпилди

Тошкентдаги «Ўрикзор» савдо мажмуасида сотувчи бўлиб ишловчи фуқарода коронавирус инфекцияси тасдиқланди, бозор вақтинчалик ёпилди.

Коронавирус ҳолатлари 8 тага кўпайди (жами — 3036 та)
22 май 2020, 23:11

Коронавирус ҳолатлари 8 тага кўпайди (жами — 3036 та)

Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 8 тага кўпайиб, жами 3036 тага етди. Кун давомида 69 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилган бўлса, 46 таси аҳоли орасида аниқланди.

Самарқанд вилоятининг Жума шаҳрида карантин кучайтирилди
22 май 2020, 20:42

Самарқанд вилоятининг Жума шаҳрида карантин кучайтирилди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани маркази Жума шаҳрида ҳаракат вақтинча тўхтатилди. Мазкур қарор коронавирус туман бўйлаб тарқалмаслиги мақсадида қабул қилинди.

ССВ: Навоий вилоятида аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони ўсмоқда
22 май 2020, 20:17

ССВ: Навоий вилоятида аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони ўсмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Навоий вилоятида коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони ортганини хабар қилди. Вилоятда 66 та ҳолат тасдиқланган бўлса, инфекция юқтирганлар орасида хориждан келганлар йўқ. Асосий ўчоқ — Зарафшон шаҳри.

АҚШ коронавирусга қарши кураш учун Ўзбекистонга қўшимча $3 млн ажратади
22 май 2020, 16:44

АҚШ коронавирусга қарши кураш учун Ўзбекистонга қўшимча $3 млн ажратади

АҚШ ҳукумати COVID-19 пандемиясига қарши кураш учун Ўзбекистонга қўшимча 3 миллион доллар ажратади. Вашингтоннинг Ўзбекистонда коронавирусга қарши саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашда кўрсатган бевосита ёрдами жаъми 5,92 млн долларни ташкил этди.

Бухородаги охирги коронавирус беморлари соғайди
22 май 2020, 14:34

Бухородаги охирги коронавирус беморлари соғайди

Бухоро вилоятида даволанаётган сўнгги 2 нафар COVID-19 бемори ҳам тўлиқ соғайди. Республика бўйича тузалганлар сони 2438 нафарга етди.

Бухорода инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган пуллар талон-тарож қилинди
22 май 2020, 14:04

Бухорода инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган пуллар талон-тарож қилинди

Бухоро вилоят санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи ва врач-дезинфекционисти инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган жуда кўп миқдордаги пулларни талон-тарож қилгани аниқланди.

Туркия Ўзбекистонга 50 та сунъий нафас олиш ускунасини жўнатди
22 май 2020, 12:20

Туркия Ўзбекистонга 50 та сунъий нафас олиш ускунасини жўнатди

Туркия ҳукумати Ўзбекистонга 50 та сунъий нафас олиш ускунасини инсонпарварлик ёрдами сифатида жўнатди.

Коронавирус беморлари сони 3000 нафардан ошди
22 май 2020, 10:08

Коронавирус беморлари сони 3000 нафардан ошди

Коронавирус беморлари сони 39 нафарга ортиб, жами 3006 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар карантиндагилар (5), хориждан келганлар (6), Навоийда (15), Самарқандда (13). Республикада инфекциядан 586 киши даволанмоқда, улардан 4 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.

Коронавирус яна 3 кишидан аниқланди (жами — 2967)
21 май 2020, 23:35

Коронавирус яна 3 кишидан аниқланди (жами — 2967)

Ўзбекистонда аниқланган COVID-19 ҳолатлари 3 тага ошиб, жами 2967 тага етди. 20 та ҳолат аҳоли орасидан қайд этилди — коронавирусга чалинган 3 киши 17 нафар оила аъзолари, яқинлари ва ҳамкасбларига инфекция юқтирган.

Яна 14 та коронавирус ҳолати аниқланди
21 май 2020, 17:11

Яна 14 та коронавирус ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари 14 тага кўпайиб, 2964 тага етди.

Коронавирусдан соғайганлар сони 2400 нафардан ошди
21 май 2020, 16:33

Коронавирусдан соғайганлар сони 2400 нафардан ошди

Тошкентда даволанаётган 35 бемор коронавирусдан соғайиб, жами тузалганлар сони 2407 нафарга етди. Соғайганлар орасида 2 нафар Тожикистон фуқароси ҳам бор.

Самарқанддаги тез тиббий ёрдам маркази карантинга олинди
21 май 2020, 16:14

Самарқанддаги тез тиббий ёрдам маркази карантинга олинди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали беморлар ва тиббиёт ходимларида COVID-19 аниқлангани сабабли карантинга олинди.

Bloomberg: Хитойда 100 миллиондан ортиқ аҳоли карантинга олинди
21 май 2020, 15:19

Bloomberg: Хитойда 100 миллиондан ортиқ аҳоли карантинга олинди

Хитой шимоли-шарқида 34 та янги коронавирус ҳолати аниқлангани туфайли бу ҳудудда қатъий карантин чоралари қайтадан тикланди ва 100 миллиондан ортиқ аҳоли карантинга олинди.

Коронавирус беморлари сони 2950 нафарга етди
21 май 2020, 10:04

Коронавирус беморлари сони 2950 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 11 нафарга ортиб, жами 2950 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 565 киши даволанмоқда, улардан 5 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. Айни пайтда 45 мингдан ортиқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган ва 540 мингтадан ортиқ тест синовлари ўтказилган.

Коронавирус ҳолатлари сони 2939 тага етди (+12)
20 май 2020, 22:58

Коронавирус ҳолатлари сони 2939 тага етди (+12)

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 12 тага кўпайиб, жами 2939 тага етди. Кун давомида 84 та янги COVID-19 ҳолати аниқланди.

Урганчда карантин ҳудудидан қочмоқчи бўлган шахс ушланди
20 май 2020, 18:07

Урганчда карантин ҳудудидан қочмоқчи бўлган шахс ушланди

Ҳарбийлар Урганчдаги карантин ҳудудидан бир неча марта қочишга уринган шахсни ушлади. У панжарадан ошиб ўтаётган вақтда ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узилган.

Сурхондарёдаги энг охирги коронавирус бемори ҳам соғайди
20 май 2020, 17:30

Сурхондарёдаги энг охирги коронавирус бемори ҳам соғайди

Сурхондарёдаги энг охирги COVID-19 бемори соғайиб, вилоят коронавирусдан холи ҳудудга айланди. Инфекциядан соғайганлар сони 2369 нафарга етди.

Коронавирус аниқланган ҳолатлар сони 2900 тадан ошди
20 май 2020, 17:01

Коронавирус аниқланган ҳолатлар сони 2900 тадан ошди

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 47 тага ошди ва жами 2927 тага етди. Янги ҳолатларнинг 28 таси карантиндагилар, 19 таси хориждан келганлар орасида аниқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг