Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров карантин чораларининг май ойида ҳам давом этиш эҳтимоли юқорилигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг ЯИМи биринчи чоракда 4,1−4,4 фоиз атрофида ўсган, экспорт 11 фоизга, импорт эса 10 фоизга қисқарган.
АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни вақтинча тўхтади. Трамп бу қарорни ташкилот ўзининг асосий вазифасини бажара олмагани билан асослади. Ўз навбатида, БМТ бош котиби ҳозир ЖССТ учун ресурсларни камайтириш вақти эмаслигини таъкидлади.
Ўзбекистонда янги тасдиқланган коронавирус ҳолатлари 49 тага ошиб, жами 1214 тага етди.
14 апрель кни Ўзбекистонда яна 167 нафар коронавирус бемори аниқланиб, умумий 1165 кишига етди.
Махсус комиссия йирик объектларда санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда қурилиш, реконструкция ва таъмир ишларини олиб боришга рухсат берди. Чирчиқ, Олмалиқ, Бекобод, Янгийўл ва Чинозда ҳам карантин чекловлари жорий этилди.
Иқтисодчи Ботир Қобилов — коронавирус пандемияси келтириб чиқарган иқтисодий комалар давридаги карантин чоралари, иқтисодиёт ва аҳолини қўллаб-қувватлаш тўғрисида.
Ўзбекистон президенти коронавирус билан курашда унинг барвақт олдини олиш учун барча имкониятларни ва ресурсларни ишлатиш кераклигини эслатиб ўтди. Карантиннинг қачон бекор қилиниши бўйича халқ билан маслаҳат қилиниши айтилди
Пенсияга бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш муддати келган ёки паспорт муддати тугаган фуқаролардан ҳужжат талаб этмаган ҳолда тўлов муддатлари 4 ойга узайтирилди.
Италия, Испания ва Австрия коронавирус тарқалиши секинлашгани сабабли карантин чекловларини аста-секин юмшатмоқда. ЖССТ раҳбари эса ушбу масалага эҳтиёткорлик билан ёндашиш ҳамда чекловларни соғлиқни сақлаш тизими инфекциянинг иккинчи тўлқинига дош беришга тайёр бўлгандагина юмшатишга чақирди.
Ўзбекистонда янги тасдиқланган коронавирус ҳолатлари 59 тага ошиб, жами 1113 тага етди.
Карантин эълон қилингандан буён Ўзбекистонда қарийб 60 мингта карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланди.
Ўзбекистонда илк бор коронавирусга чалинган беморларнинг 10 нафари тўлиқ соғайди. Жами тузалганлар сони 100 кишига яқинлашди.
Тошкентдаги 17-сонли шифохона ва 8-оилавий поликлиника шифокор ва беморлари билан карантинга ёпилди.
Бухоро вилоятида тўрт нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайди. Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 89 нафарга етди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1054 нафарга (+56) етди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 998 нафарга (+64) етди. Уларнинг 85 нафари соғайди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши Рамазон ойини ўтказиш ҳақидаги баёнотни эълон қилди. Хусусан, барча мусулмонлар таровеҳ намозларини оила аъзолари билан ўз уйларида ўқиш ҳамда қариндош-уруғ, қўни-қўшнини йиғиб ифтор ўтказмасликка чақирилди.
Андижон вилоятида 4, Наманган вилоятида эса 11 нафар коронавирус бемори тўлиқ соғайди. Мамлакатда жами соғайган беморлар сони 85 нафарга етди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар сони 934 тага етди.
Наманганда коронавирусга чалинган кассирнинг 6 та маҳаллага пул тарқатгани ҳақидаги хабарлар рад этилди. Ижтимоий тармоқларда видеоёзув орқали бу ҳақда маълум қилган ИИБ ходими эса ишдан бўшатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг