Тошкент шаҳрида қайд этилган 48 нафар коронавирус беморининг касалликни қаердан юқтириб олгани номаълум. Беморларнинг 20 нафари мактаб ўқувчилари, 10 нафари 2 ёшгача бўлган болалардир.
Бир гуруҳ тиббиёт ходими ва экспертлар COVID-19 тарқалишига қарши курашишда ёрдамлашиш учун Хитойдан Ўзбекистонга йўл олди.
Россия президенти Владимир Путин 9 майда ўтказилиши режалаштирилган Ғалаба куни паради ва «Ўлмас полк» юришларини коронавирус пандемияси туфайли бошқа кунга қолдиришни буюрди. У параднинг аниқ муддатини айтмади, лекин 2020 йилда ўтказилишини таъкидлади.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари 10 тага ошиб, жами 1390 тага етди.
Ички ишлар вазирлиги фуқаролар ишга велосипедда қатнаши мумкинлигини маълум қилди. Бироқ бунинг учун паспорт, хизмат гувоҳномаси ёки меҳнат дафтарчаси нусхаси ҳамда ташкилотдан карантин пайтида ишга жалб этилгани ҳақидаги рухсатнома бўлиши лозим.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, коронавирус ташхиси қўйилган беморларнинг 420 нафари Тошкентда, 376 нафари Бухоро вилояти, 177 нафари Хоразмда ва 126 нафари Андижон вилоятида даволанмоқда ёки даволанишда бўлган — вилоятлар бўйича статистика.
Бухорода яна 11 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Жами тузалганлар 140 нафарга етди.
Давлат бюджетидан 5,1 трлн сўм, маҳаллий бюджетлардан эса 980 млрд сўм мақбуллаштирилади. Бюджет ташкилотларида асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ 3,2 трлн сўмлик харажатлар иккинчи ярим йилликка ўтказилади.
Ўзбекистонда янги тасдиқланган коронавирус ҳолатлари 31 тага ошиб, жами 1380 тага етди.
Коронавирус маълумотлари ногиронлиги бор шахслар учун тушунарлими ва уларнинг ижтимоий ҳимояси етарлими? Ўзини изоляция қилишдан ким кўпроқ зиён кўрмоқда ва уларга қандай ёрдам бериш керак?
Ҳаж-2020 мавсумига тайёргарлик ишлари кечиктирилди. 2020 йил ҳаж сафарига боришни режалаштирган ва навбати етиб келган фуқаролар эпидемиологик вазият барқарорлашмаса, ҳозирги навбатлар тўлиқ сақланиб қолади ҳамда кейинги йилга ўтказилади.
Коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган карантин режимини бузганларга дунё мамлакатларида қандай жазо қўлланилмоқда? Бу ҳақда юридик фанлар доктори Исламбек Рустамбеков ва юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Шохжаҳон Хўжаев мақоласида батафсил танишишингиз мумкин.
Солиқ органлари ходимларининг аксарияти давлат хизматчиларининг иш ҳақини камайтириш ташаббусини қўллаб-қувватлаган. «Давлат органлари ходимларининг иш ҳақини камайтириш бюджет харажатларини оптималлаштиришдаги адолатли ва муҳим қадам», — дея таъкидлади ДСҚ Касаба уюшмаси қўмитаси раиси.
Ҳукумат карантин сабабли ишини йўқотганларга нақд пул кўринишида ёрдам бериш имкониятларини ўрганмоқда. Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг сўзларига кўра, гап миллионлаб одамлар ҳақида кетмоқда ва бу катта маблағларни талаб қилади.
Тошкентда аҳолининг ёзги кийим-кечак ва бошқа мавсумий ноозиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида кўчма савдо нуқталари ташкил этилмоқда.
Тошкентда коронавирус аниқланган 70 ёшли бемор инфекциядан тўлиқ халос бўлди. Жами соғайганлар 129 нафарга етди.
Ўзбекистон АҚШдан 35 мингдан зиёд кам таъминланган фуқаролар учун қарийб 400 минг долларлик озиқ-овқат ёрдамини қабул қилиб олди.
Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган коронавирус бемори тузалди. У Россиядан 22 март куни қайтган ва карантинга олинган бўлган. Ўзбекистонда коронавирусдан тузалган беморлар сони 128 кишига етди.
Бухорода яна 20 нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайди. Уларнинг барчаси хориждан келган.
Bill & Melinda Gates Foundation Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини (ЖССТ) молиялаштириш миқдорини 250 миллион долларгача оширади. Бу маблағлар коронавирус пандемиясига қарши курашга йўналтирилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг