Маданият

Тошкентда болалар инклюзиясига бағишланган «Ҳис-туйғулар музейи 0+» конференцияси ўтказилмоқда
19 апрель 2024, 14:01

Тошкентда болалар инклюзиясига бағишланган «Ҳис-туйғулар музейи 0+» конференцияси ўтказилмоқда

19−21 апрель кунлари Тошкентдаги Республика болалар кутубхонасида болалар инклюзияси мавзусига бағишланган «Ҳис-туйғулар музейи 0+» конференцияси бўлиб ўтади. Тадбир доирасида мутахассислар томонидан маърузалар ўқилади, сўнгги куни эса маҳорат дарслари, ўйинлар, китобхонлик ўтказилади.

Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков, Муножат Йўлчиева ва Оғабек Собиров Тожикистон халқ ҳофизи бўлди
18 апрель 2024, 16:49

Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков, Муножат Йўлчиева ва Оғабек Собиров Тожикистон халқ ҳофизи бўлди

Эмомали Раҳмоннинг фармони билан Озодбек Назарбеков, Муножатхон Йўлчиева, Оғабек Собиров ва Юлдуз Усмоновага «Тожикистон халқ ҳофизи», Ёдгор Садиевга эса «Тожикистон халқ артисти» фахрий унвони берилди.

Венецияда Ўзбекистондаги музей коллекцияларидан иборат «Шакл ва рамз» кўргазмаси очилди
18 апрель 2024, 09:51

Венецияда Ўзбекистондаги музей коллекцияларидан иборат «Шакл ва рамз» кўргазмаси очилди

Венециядаги Ка Фоскари университетида «Шакл ва рамз» кўргазмаси очилди. «Ўзбекистон: саҳродаги авангард» лойиҳасининг иккинчи бўлими ҳисобланган намойишда Туркистон авангардининг эволюцияси ҳақида сўз боради.

Тошкентда «Турк дунёси рассомлари учрашуви» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
17 апрель 2024, 14:45

Тошкентда «Турк дунёси рассомлари учрашуви» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси «Турк дунёси рассомлари учрашуви» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. 20 апрелга қадар кўргазма залларида ТУРКСОЙ ташкилотига аъзо мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон рассомларининг 70 дан ортиқ асарларини томоша қилишингиз мумкин.

Фото: Италияда «Ўзбекистон: саҳродаги авангард» кўргазмаси лойиҳаси тақдимоти бўлди
16 апрель 2024, 18:14

Фото: Италияда «Ўзбекистон: саҳродаги авангард» кўргазмаси лойиҳаси тақдимоти бўлди

Флоренциядаги Питти саройида «Нур ва ранг» кўргазмаси очилди. У «Ўзбекистон: саҳродаги авангард» лойиҳасининг бир қисми бўлиб, Европа жамоатчилигини илк бор Тошкент ва Нукус санъат музейлари коллекцияларидаги рус ва «шарқ» авангард асарлари билан таништирмоқда.

Тошкент шаҳри ва вилоятларда Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали бўлиб ўтади (дастур жадвали)
11 апрель 2024, 13:02

Тошкент шаҳри ва вилоятларда Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали бўлиб ўтади (дастур жадвали)

15−19 апрель кунлари Тошкент шаҳри ва вилоятларда Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали бўлиб ўтади. Дастурдан маҳаллий ва хорижий рассомларнинг кўргазмалари, рассомлик ва амалий санъат бўйича маҳорат дарслари, тарихий, миллий ва замонавий либослар намойиши ўрин олган.

Хивада «Лазги» II халқаро рақс фестивали ўтказилади
8 апрель 2024, 17:17

Хивада «Лазги» II халқаро рақс фестивали ўтказилади

25−30 апрель кунлари Хива шаҳрида иккинчи маротаба «Лазги» халқаро рақс фестивали бўлиб ўтади. Маданият вазирлигига кўра, ҳозиргача 18 та давлатдан рақс гуруҳлари фестивалда қатнашиш истагини билдирган. Ғолиблар диплом, статуэтка ва пул мукофоти билан тақдирланади.

Маданият вазирлиги «Овоз» телелойиҳаси учун салкам 2 млрд сўм ажратади
8 апрель 2024, 14:33

Маданият вазирлиги «Овоз» телелойиҳаси учун салкам 2 млрд сўм ажратади

Маданият вазирлиги ўзининг бюджет маблағлари ҳисобидан 2024−2025 йилларда The Voice of Uzbekistan («Овоз») телелойиҳаси учун салкам 2 млрд сўм ажратади. Маблағ телелойиҳа иштирокчиларининг устозлари, бадиий раҳбар, мусиқа директори ва созандалар учун гонорар тўлашга сарфланиши келтирилган.

Пойтахтда «Тошкент баҳори» опера ва балет фестивали ўтказилади
4 апрель 2024, 18:29

Пойтахтда «Тошкент баҳори» опера ва балет фестивали ўтказилади

7−28 апрель кунлари Алишер Навоий номидаги академик катта театрида «Тошкент баҳори» халқаро опера ва балет фестивали бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик санъаткорлар, Италия, Германия, Қозоғистон ва Россиядан таклиф этилган солистлар иштирок этади.

Ўзбекча YouTube — 2024 йил мартида: Хайрулла Ҳамидов, Ҳамид Содиқ, яна Ортиқхўжаев ва Миркомилбой
3 апрель 2024, 21:03

Ўзбекча YouTube — 2024 йил мартида: Хайрулла Ҳамидов, Ҳамид Содиқ, яна Ортиқхўжаев ва Миркомилбой

«Газета.uz» таҳририяти YouTube’даги ўзбекистонлик муаллифлар томонидан тайёрланаётган контентнинг ойма-ой сарҳисобини беришда давом этади. Март ойи сарҳисобидан миллионлаб кўрилган видеолар ҳам, эътиборга молик янги «туғилган» лойиҳалар ҳам бор.

Тошкентда саккизинчи Халқаро жаз фестивали ўтказилади
2 апрель 2024, 17:01

Тошкентда саккизинчи Халқаро жаз фестивали ўтказилади

26 апрелдан 12 майга қадар Тошкентда VIII Халқаро жаз фестивали бўлиб ўтади. Унда Германия, Исроил, Индонезия, Польша, Руминия, Украина, Франция ва Швейцариядан келган санъаткорлар чиқиш қилади.

Италияда Ўзбекистоннинг «Имкониятингни қўлдан бой берма» кўргазмаси намойиш этилади
31 март 2024, 11:18

Италияда Ўзбекистоннинг «Имкониятингни қўлдан бой берма» кўргазмаси намойиш этилади

Венециядаги 60-замонавий санъат биенналесида ўзбекистонлик рассом Азиза Қодирий ва Qizlar Collective ижодий гуруҳининг «Имкониятингни қўлдан бой берма» (Don't Miss the Cue) кўргазмаси намойиш этилади. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, лойиҳада аёллар ҳикояларига эътибор қаратилган.

Негатив лаззати. Плёнкали фотография ихлосмандлари қандай суратга олади?
28 март 2024, 15:31

Негатив лаззати. Плёнкали фотография ихлосмандлари қандай суратга олади?

Мобил телефонлар юқори сифатда сурат олиш имконини берадиган ҳозирги замонда, нақадар ғалати кўринмасин, плёнкали фотография мухлислари сони ҳам кўпайяпти. «Газета.uz» фотографлар Виктор Ан, Юрий Веденин ва Эрик Музипов билан қандай қилиб ва нима учун плёнкага суратга олишлари ҳақида суҳбатлашди.

Италияда «Ўзбекистон: Саҳродаги авангард» кўргазмаси ўтказилади
27 март 2024, 13:02

Италияда «Ўзбекистон: Саҳродаги авангард» кўргазмаси ўтказилади

Италияда 16−17 апрель кунлари «Ўзбекистон: Саҳродаги авангард» кўргазма лойиҳасининг очилиши ўтказилади. Кўргазма икки бўлим — Венецияда «Шакл ва рамз» ҳамда Флоренцияда «Нур ва ранг» номи билан бўлиб ўтади. Уларда ХХ аср биринчи ярмига оид 172 тадан ортиқ рангтасвир асарлари тақдим қилинади.

Ўзбекистон Expo Osaka 2025 Бутунжаҳон кўргазмасида қатнашади
26 март 2024, 16:21

Ўзбекистон Expo Osaka 2025 Бутунжаҳон кўргазмасида қатнашади

Ўзбекистон Японияда ўтадиган Expo Osaka 2025 Бутунжаҳон кўргазмасида иштирок этади. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси миллий павильон қурилиши бошланганини маълум қилди. Шунингдек, 2024 йилда Тадао Андо лойиҳаси бўйича Давлат санъат музейи учун янги бино қурилиши бошланади.

«Мен ёпиқ қўрғонда яшадим қўрқиб…». «Абдулла Орипов» фильми ҳақида
23 март 2024, 10:09

«Мен ёпиқ қўрғонда яшадим қўрқиб…». «Абдулла Орипов» фильми ҳақида

Бир йил аввал Ўзбекистон мадҳияси муаллифи, халқ шоири Абдулла Орипов ҳаёти ҳақидаги бадиий фильм премьераси бўлиб ўтган эди. Санъатшунос журналист Иқбол Қўшшаеванинг ёзишича, фильм «ўзбек киноси ҳали ҳам постколониал тафаккурдан озод бўлгиси келмаётганини, бундай истакнинг ўзи йўқлигини кўрсатган».

Мардлик ва жасорат ўйини. Кўпкари ҳақида Холида Мусулмон фотоҳикояси
21 март 2024, 19:17

Мардлик ва жасорат ўйини. Кўпкари ҳақида Холида Мусулмон фотоҳикояси

Қишлоқларда кўкламнинг кириб келиши анъанавий ўйинлар билан нишонланади. Кўпкари — шулардан бири. «Газета.uz» фотомухбири Холида Мусулмон Жиззахда кўпкарига бориб, эркаклар нега улоқ чопиши, ғолибларга қандай совғалар берилиши ва нега унда аёллар қатнашмаслиги ҳақида ҳикоя тайёрлади.

Саҳна ортидаги жараён ва қаҳрамонлар. Шароитидан кўра номи кўпроқ ўзгарган Ўзбекистон давлат драма театридан репортаж
15 март 2024, 17:18

Саҳна ортидаги жараён ва қаҳрамонлар. Шароитидан кўра номи кўпроқ ўзгарган Ўзбекистон давлат драма театридан репортаж

Ўзбекистон давлат драма театрининг ХIХ аср охирида қурилган, сўнгги бор 40 йил аввал таъмирланган биноси спектакллардан ташқари қурултой, митинг ва ҳатто дафн маросимларига-да гувоҳи бўлган. «Газета.uz» мухбирлари ўтган даврда шароитидан кўра номи кўпроқ ўзгарган бу томошагоҳ аҳволи билан танишди.

Доҳадаги Дизайн биенналеси. У нима ва унда нималарни томоша қилиш мумкин?
12 март 2024, 15:39

Доҳадаги Дизайн биенналеси. У нима ва унда нималарни томоша қилиш мумкин?

Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва бошқа хорижий давлатларнинг 100 дан ортиқ дизайнерларини бирлаштирган Design Dohaʼнинг асосий кўргазмалари бўйича йўриқнома.

«Муаллифлик ҳуқуқи ишламаслиги сабаб санъаткорлар тўй учун ижод қиляпти» — Озодбек Назарбеков
12 март 2024, 13:10

«Муаллифлик ҳуқуқи ишламаслиги сабаб санъаткорлар тўй учун ижод қиляпти» — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири Озодбек Назарбеков Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқи ишламаслиги туфайли санъаткорлар тўйдан манфаатдор бўлаётгани ва тўй учун ижод қилаётганини айтди. «Муаллифлар ўз ҳуқуқини таниши — энг катта ечим, бу соҳани тезроқ ишлашига сабаб бўлади», деди у.

Энг кўп ўқилган хабарлар | Сўнгги янгиликлар


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг