Маданият

Катта экран, акустика ва лицензияли фильмлар. Тошкентдаги илк артхаус кинотеатр қандай ишлаяпти?
30 ноябрь 2024, 16:14

Катта экран, акустика ва лицензияли фильмлар. Тошкентдаги илк артхаус кинотеатр қандай ишлаяпти?

Тошкентда 50 ўринли илк муаллифлик фильмлари кинотеатри иш бошлади. Унда ҳар намойишдан сўнг режиссёр ва киномунаққидлар иштирокида муҳокамалар бўлиб ўтади. «Газета.uz» кинохона асосчилари билан мустақил кинони томоша қилиш маданияти ва томошабинларнинг янги авлодини шакллантириш ҳақида гаплашди.

Фото: «XIX асрда Ўзбекистон» кўргазмасида намойиш этилган 130−140 йиллик суратлар
28 ноябрь 2024, 19:19

Фото: «XIX асрда Ўзбекистон» кўргазмасида намойиш этилган 130−140 йиллик суратлар

Тошкент Фотосуратлар уйида «XIX асрда Ўзбекистон» номли кўргазма бўлиб ўтди. Унда сирли фотограф томонидан XIX асрда олинган ва ҳозирда Россиянинг Кунсткамера музейида сақланаётган фотосуратлар кўрсатилди. «Газета.uz» туркиялик тадқиқотчилар ташаббуси билан ўтказилган кўргазмадан репортаж тайёрлади.

«Зўравонликни бошдан кечирган ҳар бир аёл — кимнингдир онаси, синглиси ёки қизи». Тошкентда NeUyat кўргазмаси давом этяпти
24 ноябрь 2024, 10:44

«Зўравонликни бошдан кечирган ҳар бир аёл — кимнингдир онаси, синглиси ёки қизи». Тошкентда NeUyat кўргазмаси давом этяпти

Тошкентда ташкил этилган NeUyat кўргазмаси 14 декабрга қадар узайтирилди. Унинг кучли жиҳати шундаки, экспозицияда нафақат аёлларга нисбатан зўравонлик турлари, балки уни қабул қилмайдиган инсонларни ҳам кўриш мумкин, деб ёзади «Газета.uz» мухбири Виктория Абдураҳимова. Фото.

Тошкентда фотограф Евгений Олевский хотирасига бағишланган кўргазма очилди
24 ноябрь 2024, 09:08

Тошкентда фотограф Евгений Олевский хотирасига бағишланган кўргазма очилди

Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройида фотограф Евгений Олевский хотирасига бағишланган «Мен дунёни шундай кўрдим» номли кўргазма бўлиб ўтмоқда. Намойишдан табиат ва одамларни акс эттирувчи 50 та асар ўрин олган.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури йўлга қўйилади
14 ноябрь 2024, 14:33

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури йўлга қўйилади

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида «Ипак йўли» темирйўл саёҳати тури йўлга қўйилади. «Олмаота — Туркистон — Тошкент — Олмаота» йўналиши бўйича биринчи рейс 2024 йил 16 ноябрь куни йўлга чиқади. 4 кунлик тур сайёҳларга Буюк Ипак йўли излари бўйлаб саёҳат қилиш имконини беради.

Фото: «Бизни бирлаштирган тоғлар» кўргазмасидан репортаж
4 ноябрь 2024, 16:26

Фото: «Бизни бирлаштирган тоғлар» кўргазмасидан репортаж

Тошкент Фотосуратлар уйида Қирғизистонда бўлган анъанавий «Шарқнинг қуёшли ранглари» халқаро плэнери қатнашчилари Жаҳонгир Абдуллаев, Темур Лашёнов, Зуҳриддин Қиёмов ва Бобур Ваҳобжоновнинг умумий кўргазмаси уюштирилди. Намойишга қўйилган расмлардан парчалар — «Газета.uz» репортажида.

Тошкент ҳайвонот боғининг 100 йиллиги муносабати билан фотокўргазма ташкил этилади
18 октябр 2024, 15:49

Тошкент ҳайвонот боғининг 100 йиллиги муносабати билан фотокўргазма ташкил этилади

19 ва 20 октябрь кунлари Фотосуратлар уйида Тошкент ҳайвонот боғининг 100 йиллигига бағишланган кўргазма бўлиб ўтади. Ташриф буюрувчилар пойтахт ҳайвонот боғининг узоқ тарихини акс эттирувчи 100 дан ортиқ архив фотосуратни кўришлари мумкин бўлади.

Тошкентда Евросиё фоторассомлари кўргазмаси бўлиб ўтди
18 октябр 2024, 14:47

Тошкентда Евросиё фоторассомлари кўргазмаси бўлиб ўтди

Тошкент Фотосуратлар уйида Евросиё фоторассомларининг халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбир тўққизинчи бор ташкил этилган «Санъат ва дунё» Тошкент Халқаро замонавий санъат биенналеси доирасида уюштирилди. «Газета.uz» кўргазмадан фотолавҳалар тақдим этади.

Тошкентда Х Халқаро замонавий санъат биенналеси бўлиб ўтади
11 октябр 2024, 12:31

Тошкентда Х Халқаро замонавий санъат биенналеси бўлиб ўтади

14−18 октябрь кунлари Тошкентда Х Халқаро замонавий санъат биенналеси бўлиб ўтади. Бу йил 40 та мамлакатдан рассом ва кураторлар иштирок этиши кутилмоқда. Кўргазмаларда 120 дан ортиқ санъат асарлари намойиш этилади. Дастурда хорижлик рассомларнинг маҳорат дарслари ва халқаро конференция ўрин олган.

Давлат симфоник оркестри юбилейини катта фестиваль билан нишонлайди
10 октябр 2024, 20:02

Давлат симфоник оркестри юбилейини катта фестиваль билан нишонлайди

Ўзбекистон давлат консерваториясида Давлат симфоник оркестрининг 10 йиллигига бағишланган фестиваль бўлиб ўтади. Дастурдан Густав Малер, Эдвард Григ ва бошқа бастакорларнинг асарларидан иборат концертлар ўрин олган бўлиб, унда маҳаллий ва хорижий яккахонлар иштирок этади.

«Вазир сифатида ижодкорларни мутлақ эркин қўйиш тарафдори эмасман» — Озодбек Назарбеков
9 октябр 2024, 18:02

«Вазир сифатида ижодкорларни мутлақ эркин қўйиш тарафдори эмасман» — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири Озодбек Назарбеков интервьюда ижодкорларни мутлақ эркин қўйиш тарафдори эмаслигини айтди. «Ҳар бир ижодкор маънавий қурол. У кимнингдир мақсади йўлида хизмат қилмаслиги керак. Айни дамда тартиб ва чекловлар ҳеч кимнинг ҳуқуқини поймол қилмаслиги шарт», — деди вазир.

Санъатга нисбатан расмий ёндашув ҳеч қачон уни кўзга кўринарли қилиб қўймайди
9 октябр 2024, 14:37

Санъатга нисбатан расмий ёндашув ҳеч қачон уни кўзга кўринарли қилиб қўймайди

Бу йил MOCFEST янги форматда ўтказилди. Ташкилотчилар «фестиваллар фестивали» ғоясидан воз кечиб, унга «ягона мультимедиа тадбири» сифатида ёндашди. Виктория Абдураҳимова тасвирий санъат қандай қилиб фестивалнинг соясида қолиб кетгани ва нима учун бунга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида мушоҳада юритади.

Ўзбекча YouTube — 2024 йил сентябрида: Бойсун заволи, рэперлар ёмғири, Тошкентда стендапчилик қилган Пушкин ва Чингизхон
4 октябр 2024, 17:52

Ўзбекча YouTube — 2024 йил сентябрида: Бойсун заволи, рэперлар ёмғири, Тошкентда стендапчилик қилган Пушкин ва Чингизхон

«Газета.uz» таҳририяти YouTube’даги ўзбекистонлик муаллифлар томонидан тайёрланаётган контентнинг ойма-ой сарҳисобини беришда давом этади. Бойсундаги воқеалар сентябрнинг бош мавзуларидан бири бўлди. Шунингдек, бу ойда рэперлар билан суҳбатлар фавқулодда кўп чиқди.

Британия музейида Ўзбекистон ва бошқа давлатлар экспонатларидан иборат Silk Roads кўргазмаси очилди
27 сентябрь 2024, 00:25

Британия музейида Ўзбекистон ва бошқа давлатлар экспонатларидан иборат Silk Roads кўргазмаси очилди

Британия музейида дунёнинг 29 та коллекциясидан 300 дан ортиқ экспонатлар, жумладан, Ўзбекистондан 14 та буюм намойиш этиладиган Silk Roads кўргазмаси очилди. Экспозиция Ипак йўли бўйлаб милодий 500−1000 йиллардаги маданий алоқалар ёритилган. Кўргазма 2025 йил 23 февралгача давом этади.

«Кино ва бирдамлик». Пойтахтда Тошкент халқаро кинофестивали тарихига оид кўргазма очилди
23 сентябрь 2024, 21:32

«Кино ва бирдамлик». Пойтахтда Тошкент халқаро кинофестивали тарихига оид кўргазма очилди

«Илҳом» театрида Тошкент халқаро кинофестивалига (1968−1988) бағишланган Destination: Tashkent кўргазмаси очилди. Кўргазма ҳуқуқ ҳимоячиси Анжела Дэвис, актёр Раж Капур ва бошқа таниқли шахсларни учратиш мумкин бўлган архив материаллари, кинохроника ва фотосуратларни ўз ичига олади.

Тошкентда Destination: Tashkent фильм ва дискурс фестивали бўлиб ўтади
19 сентябрь 2024, 20:42

Тошкентда Destination: Tashkent фильм ва дискурс фестивали бўлиб ўтади

26−29 сентябрь кунлари Тошкентда Destination: Tashkent кинофестивали бўлиб ўтади. Дастурда тарихий фильмлар ва Марказий Осиё режиссёрларининг замонавий асарлари намойиш этилади.

Ўзбекча YouTube — 2024 йил августида: Ўзбекистоннинг Париждаги ифтихорлари, «Улар» қайтди
13 сентябрь 2024, 18:18

Ўзбекча YouTube — 2024 йил августида: Ўзбекистоннинг Париждаги ифтихорлари, «Улар» қайтди

«Газета.uz» таҳририяти YouTube’даги ўзбекистонлик муаллифлар томонидан тайёрланаётган контентнинг ойма-ой сарҳисобини беришда давом этади. Август ойидаги янги лойиҳалар пайдо бўлди, тўхтаб қолган лойиҳалар қайта ишлай бошлади, Олимпиадачилар эса асосий қаҳрамонлар бўлди.

Фоторепортаж: Тошкентда RE/Generation креатив ёшлар фестивали ўтказилди
13 сентябрь 2024, 15:59

Фоторепортаж: Тошкентда RE/Generation креатив ёшлар фестивали ўтказилди

Тошкентда 3−12 сентябрь кунлари креатив ёшларнинг RE/Generation биринчи арт-фестивали ўтказилди. 6000 квадрат метрдан зиёд майдонда юзлаб санъат намуналари намойиш этилди. «Газета.uz» кўргазмадан фоторепортаж тайёрлади.

Тошкент халқаро кинофестивали бошқа муддатга қолдирилди
12 сентябрь 2024, 14:32

Тошкент халқаро кинофестивали бошқа муддатга қолдирилди

15−19 сентябрь кунлари ўтиши режа қилинган Тошкент халқаро кинофестивали кейинга қолдирилди. Ташкилотчиларга кўра, бу Ўзбекистонда кузда халқаро тадбирларнинг кўп бўлиши ва иштирок этиш учун аризалар қабул қилиш давом этаётгани билан боғлиқ. Фестивалнинг янги саналари номаълум.

Навбатдаги Тошкент халқаро кинофестивали сентябрь охирида бўлиб ўтади
11 сентябрь 2024, 12:44

Навбатдаги Тошкент халқаро кинофестивали сентябрь охирида бўлиб ўтади

Сентябрь ойида «Ипак йўли дурдонаси» XVI Тошкент халқаро кинофестивали бўлиб ўтади. Дастурдан Раж Капур юбилейига бағишланган тадбир, Ален Делон фильмларининг ретроспективи ҳамда хорижий режиссёр ва актёрларнинг маҳорат дарслари ўрин олган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг