Тошкентда ўтган Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиумида 15 та давлатдан 27 ҳайкалтарош иштирок этди. Бир ой давомида улар глобал экологик муаммоларни акс эттирувчи 20 дан ортиқ ҳайкални яратди. Улар Тошкент шаҳридаги истироҳат боғлари ва сайёҳлик марказларига ўрнатилади.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли бастакор Мусахон Нурматов 56 ёшида вафот этди. У «Яна соғиндим, яна», «Мени севиб қолсайдинг», «Хабаринг йўқ» каби қўшиқлар муаллифи эди.
Таниқли рассом Владимир Бурмакин 87 ёшида вафот этди. У кўплаб жаҳонга машҳур суратлар (жумладан, «Бойсун мадоннаси») ва Тошкентдаги монументал паннолар («Пахтакор» метро бекати, «Халқлар дўстлиги» саройи ва бошқалар) муаллифи ҳисобланади.
Анқара шаҳрининг Кечиўрен туманида Алишер Навоий ҳайкали очилди. Бунгача шоир ҳайкали дунёнинг 10 га яқин шаҳрида ўрнатилган.
Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида вафот этди.
Ўзбекистон Маданий бойликларни асраш ва тиклаш халқаро тадқиқот марказининг (ИККРОМ) 138-аъзоси бўлди.
«Пахтагул» — ўзбек идишларининг энг таниқли бренди бўлиб, асли Тошкентда пайдо бўлган. Чинни сервизларда очилган пахта чаноқлари, 70 йилки, дастурхонларни безайди. Пахта нақши «туғилиши», оммалашуви ва қандай тайёрланиши тарихи — «Газета.uz» материалида.
Самарқандда якунланган «Шарқ тароналари» фестивалининг Гран-присини Озарбайжоннинг «Семург» жамоаси қўлга киритди ва 10 минг доллар билан тақдирланди. Олтита давлат ижодкорлари эса турли ўринларга лойиқ кўрилди. Тадбир якуни — «Газета.uz» фоторепортажида.
Конимех туманида Ўзбекистондаги илк сафари туризм кластери кўринишидаги ўтов оромгоҳи очилди. Унда сиғими 150 ўринга мўлжалланган 30 та ўтов мавжуд бўлиб, у бир вақтнинг ўзида 500 нафар сайёҳга хизмат кўрсатиши мумкин.
Маданият вазири «Мақом», «Бахшичилик», «Шарқ тароналари» каби фестивалларнинг аҳамиятига тўхталиб, инсон маданиятига таҳдид бостириб келаётганини айтди. «Бу муаммога қарши курашиш битта кўчани асфальт қилгандан муҳимроқ. Фестиваллар инсон келажагини асраб қолишда муҳим», — деди Озодбек Назарбеков.
Регистон майдонида ўтаётган «Шарқ тароналари» фестивалида 80 га яқин давлатдан 300 дан зиёд вакил қатнашмоқда. 27 август куни 14 та мамлакат иштирокчилари кўрик-танлов доирасида чиқиш қилди. «Газета.uz» тадбирнинг иккинчи кунидан фоторепортаж тайёрлади.
«Ялла» ансамбли бадиий раҳбари Фаррух Зокиров Озарбайжон халқ артисти бўлди. Маданият вазирлигига кўра, озарбайжонлик санъаткор Пўлат Булбул ўғли эса «Ўзбекистон халқ артисти» унвони билан тақдирланди. «Буни нафақат менга, балки халқимизга ҳам кўрсатилган ҳурмат деб биламан», — деди Фаррух Зокиров.
Президент яқинда тадбиркорлар билан мулоқот ўтказган Нукус шаҳри «Оқ қуш» мажмуасидаги ўтов дунёдаги энг катта ўтов сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Унинг диаметри 40,5 метрни ташкил қилади.
2−4 сентябрь кунлари Мухтор Ауэзов номидаги Қозоқ миллий драма театри Тошкентдаги Давлат мусиқали комедия театрида (оперетта) чиқиш қилади. 6 сентябрдан 8 сентябргача эса улар Нукусдаги Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида гастроль сафарлари билан иштирок этади.
Маданият вазири Тошкент давлат циркини хусусий бошқарувга бериш ва ҳайвонларсиз ҳам томоша кўрсата оладиган механизмни ишлаб чиқиш кераклигини айтди. «Давлат учун циркдаги битта ҳайвонни боқиш бир инсонни боқишдан қимматга тушмоқда», — деган Озодбек Назарбеков циркка оид режаларни санади.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков «Овоз» телелойиҳаси учун давлат бюджетидан ажратилган салкам 2 млрд сўм ҳақида яна фикр билдириб, лойиҳа Ўзбекистон имижига хизмат қилаётганини айтди. «Агар ҳадеб маломат қилаверсаларингиз, шу пулни охири уйимни сотиб бўлса ҳам бераман», — деди у.
Самарқандда 26−30 август кунлари «Шарқ тароналари» XIII халқаро мусиқа фестивали янги локация — «Боқий шаҳар» мажмуасида ўтказилиши айтилганди. Маданият вазири Озодбек Назарбеков фестивалнинг асл бренди Регистон майдони эканини таъкидлаб, шу ҳудудда ўтказиш фикрига қайтилганини маълум қилди.
«Газета.uz» таҳририяти YouTube’даги ўзбекистонлик муаллифлар томонидан тайёрланаётган контентнинг ойма-ой сарҳисобини беришда давом этади. Июль ойидаги рўйхатдан аввалги сарҳисобларда бўлмаган янги лойиҳалар ўрин олди, баъзиларида эса ўзгариш кузатилди.
Самарқандда 26−30 август кунлари «Шарқ тароналари» XIII халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади. Бу гал тадбирлар Регистон майдонида эмас, «Боқий шаҳар» мажмуасида ташкил этилади. Унда 70 га яқин мамлакатдан вакиллар қатнашиши кутилмоқда. Фестиваль охирги марта 2019 йилда ўтказилганди.
13−18 август кунлари Самарқанд шаҳрида Глобал Жануб аёл режиссёрлари кинофестивали бўлиб ўтади. Унда Марказий Осиё, Фаластин, Вьетнам, Грузия ва Ҳиндистон муаллифларининг ҳужжатли ва экспериментал қисқа метражли ва бадиий фильмлари намойиш этилади. Дастурда мастер-класслар ва маърузалар ҳам мавжуд.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг