17 март куни Тошкентдаги Intercontinental Hotel Tashkent меҳмонхонасида британиялик олим, Чикаго университети профессори Жеймс Робинсон билан учрашув бўлиб ўтади. Тадбирда унинг ҳаммуаллифлигидаги «Мамлакатлар таназзули сабаблари» (Why Nations Fail) китобининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.
Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро форумида ўзаро савдо ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 11 та ҳужжат имзоланди. Томонлар лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштириш учун $500 млнлик қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этишга келишиб олди.
Тижорат банклари 27 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 290 — 11 355 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 405 сўм.
Украинадаги уруш инсоний йўқотишларга, гуманитар инқирознинг чуқурлашишига, озиқ-овқат ва энергия шокларига сабаб бўлди, глобал ўсишни секинлаштирди. «Газета.uz» Россия Украинага бостириб кирганига бир йил тўлиши муносабати билан урушнинг жаҳон иқтисодиётига таъсирини ўрганди.
1 мартдан пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар қути ипак қурти уруғи учун 120 минг сўм миқдорида субсидия ажратилади. Шунингдек, хом ипакни экспорт қилиш тартиби соддалашади.
Ўзбекистонда муқобил энергия объектларини ишга тушириш учун ажратилаётган кредитлар бўйича таваккалчилик даражаси 1 декабргача ноллаштирилиши мумкин. Шундай қарор қабул қилинса, муаммоли кредитлар бўйича 2 хонали рақамларга дуч келиш эҳтимоли бор, — дейди иқтисодчи Отабек Бакиров.
Президент қарори билан давлат бюджетидан пахта ёки ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари ишчиларининг даромад солиғи қайтариб берилади. Ушбу тартиб 1 апрелдан тажриба тариқасида жорий этилади.
Самарқанд шаҳрида 7,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган меҳмонхона аниқлангани айтилмоқда. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 85 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Марказий банкнинг нисбатан қаттиқ монетар сиёсати ҳамда ҳукуматнинг рағбатлантирувчи фискал сиёсати ташқи савдо дефицитининг ўсишига ҳисса қўшиб келмоқда. Иқтисодчи Миркомил Холбоевнинг фикрича, бюджет харажатларини қисқартириш ташқи савдо дефицитининг ўсишини секинлаштириши мумкин.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг 2022 йил баҳоридаги ташрифида 2 давлат ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим имзоланганди. Шавкат Мирзиёев шартномани тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилди. Эндиликда имтиёзли савдо соҳасида ҳамкорлик қилинади.
Американинг Subway фастфуд тармоғи Тошкентда ўзининг биринчи ресторанини очади. У янги қурилаётган Tashkent City Mall савдо-кўнгилочар марказида жойлашади.
Январь ойида ўзбекистонликлар орасида кўчмас мулк сотиб олишга талаб декабрга нисбатан 19,7 фоизга ошди. Шу билан бирга, иккиламчи бозорда уй-жой нархи бир йилда 20,2 фоизга кўтарилди.
Январь ойида Ўзбекистонга Германия, Литва, Франция, Сингапур ва Буюк Британиядан 13 та самолёт олиб келинди. Уларнинг нархи 633,1 млн долларни ташкил этди.
Президент рақамлаштиришни жадаллаштириш учун ҳудудларда Рақамли ташқи реклама портали ишга тушишини маълум қилди. Ташқи рекламадан тушган пулнинг 20 фоизи вилоятларнинг ўзида соҳани ривожлантиришга йўналтирилади.
Бандлик вазири Беҳзод Мусаевнинг таъкидлашича, мамлакатда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 1,3 млн нафари ишсиз. 2022 йилда қашшоқлик даражаси 17 фоиздан 14,1 фоизга тушган, 2023 йилда бу кўрсаткични 12 фоизгача камайтириш кутилмоқда. Иқтисодчи ҳамда блогер эса вазирнинг баёнотига ишончсизлик билдирди.
Тижорат банклари 23 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 260 — 11 315 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 375 сўм.
Январда Ўзбекистоннинг товар айирбошлаш ҳажми 42 фоизга ошиб, 5 млрд долларга етди. Экспортнинг ярмидан кўпи олтиндан иборат бўлиб, 1,18 млрд долларга қимматбаҳо металл сотилган. Тўқимачилик маҳсулотлари, газ ва ўғит етказиб бериш ҳажми камайган.
Шавкат Мирзиёев рақамлаштириш бўйича халқни рози қиладиган тизим тўлиқ яратилмаганини танқид қилди. Аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган ички ишлар идораларида 34 та, адлияда 32 та, соғлиқни сақлашда 11 та хизмат электрон шаклга ўтказилмаганини таъкидлади.
Йилнинг биринчи ойида ўзбекистонликлар 118 минг дона автомобиль сотиб олган. Бу 2022 йил декабрь ойига нисбатан 18 фоизга кўп. Йил бошидан буён маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар савдоси 23,4 мингтани ташкил этиб, декабрга нисбатан 71 фоизга ошди.
Табиий газ бўйича солиқ ставкалари 3, нефть ва газ конденсати учун 2 баравар пасайтирилгани туфайли давлат бюджетига 2022 йилда ер қаъридан фойдаланганлик учун 538,1 млрд сўм солиқ тушмади. Шу билан бирга, газ қазиб олиш 4%, газ конденсати 2,8% га камайди. Нефть ишлаб чиқариш 1,8% га ошди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг