Президент 2023−2025 йилларда ислоҳ қилиш ва операцион самарадорлигини ошириш режалаштирилган 31 та давлат улуши бўлган корхона рўйхатини тасдиқлади. Улар орасида НКМК, ОКМК, «Ўзбеккўмир» ва «Ўзбекнефтгаз» бор. Давлат улушлари Стратегик ислоҳотлар агентлигига, бошқарув эса UzAssets`га топширилади.
Сенат импорт қилинадиган товарларга истеъмол кредитлари тақдим этишга рухсат берувчи қонунни маъқуллади (ҳозир ушбу турдаги кредит фақат маҳаллий автомобиллар ва маиший техника учун берилади). Ҳужжат президент томонидан имзоланиши керак.
Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб тадбиркорларга нисбатан янги жазо турларини жорий этишга 3 йиллик мораторий ўрнатилади. Савдо қоидаларини бузишни декриминаллаштириш режалаштирилмоқда.
Тижорат банклари 2 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 280 — 11 345 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 405 сўм.
«Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғининг 15% дан 12% га туширилиши нархларнинг тегишли равишда тушишига олиб келмаган», — демоқда ПМТИ экспертлари. Бунга яширин иқтисодиёт улуши катталиги, рақобат шаклланиб улгурмагани ва бошқа омиллар сабаб сифатида келтирилди.
Radisson Hotel Group компанияси Metropol Group билан Тошкентда ўз меҳмонхонасини қуриш бўйича битим имзолади. 22 қаватли мажмуа «Бродвей»да, ДХХнинг собиқ биноси ўрнида барпо этилади.
ЕТТБ Фарғона водийсида суғориш самарадорлигини ошириш учун қарийб 200 млн доллар миқдорида кредит ажратди. Ушбу маблағлар ҳисобидан 118 та эскирган насос станциялари янги жиҳозлар ўрнатган ҳолда модернизация қилинади.
Тошкент туманлараро иқтисодий суди қарори билан «Туркистонбанк» банкрот деб топилди. Банкни тугатиш комиссияси ҳам ўз фаолиятини якунлади.
Россиядан Ўзбекистонга газ импорти 1 мартдан бошланмайди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги. Ишчи гуруҳлар имзоланган «йўл харитаси» доирасида ўрганишни давом эттирмоқда. Ҳозирча аниқ келишувга эришилмаган.
Тижорат банклари 1 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 280 — 11 335 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 395 сўм.
Ўзбекистон ва Покистон савдо ҳажмини 1 млрд долларга етказиш учун савдогарларни қўллаб-қувватлаш воситаларини жорий этиш, автомобиль ва транзит ташиш тартиб-қоидаларини уйғунлаштириш ҳамда икки давлат ўртасида электрон тижоратни ривожлантиришни ўз ичига олган ҳаракатлар режасини келишиб олди.
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан Ўзмиллийбанк, Микрокредитбанк, Алоқабанк, Туронбанк, Қишлоққурилишбанк, Асакабанк, Капиталбанк, Анорбанк ва Равнақ-банк йўл қўйган камчиликлари учун огоҳлантирилди.
UzAuto Motors янгиланган Chevrolet Malibu XL сотуви бошлангани ҳақида хабар берди. Redline линияси услубида ишлаб чиқилган автомобиллар 3 та комплектацияда тақдим этилиб, 334,8 млн сўмдан 374,1 млн сўмгача (ҚҚСсиз) сотилади.
Тижорат банклари 28 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 270 — 11 320 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 375 сўм.
Президент ўтказган йиғилишда 2023 йилда ҳудудларда 18 та қуёш электр станцияси барпо этилиши таъкидланди. Бу орқали хонадонларга бериладиган электр 50 фоизга кўпаяди, — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Uzbekistan Airways 26 мартдан Тошкентдан Лондонга мунтазам авиақатновлар сонини оширади. Тошкент — Лондон — Тошкент авиақатновлари ҳафтасига уч марта амалга оширилади.
Ўзбекистонда 1 мартдан импорт қилинадиган ва маҳаллий Аи-80 русумли бензинга акциз солиғининг «ноль» ставкаси қўлланиши муддати тугайди. Шу кундан бошлаб ушбу ёқилғи нархининг ошиши кутилмоқда.
Қозоғистон 2023 йилда Ўзбекистондан Қозоғистон орқали Россияга ўтувчи «Бухоро-Урал» газ қувурининг учинчи тармоғи қурилишини бошлашни режалаштирмоқда. Лойиҳа қиймати 95,6 млн долларга баҳоланган.
Энди «Soliq» мобил иловасида кешбэк олиш учун Face ID бўйича идентификациядан ўтиш талаб қилинади. Илгари фақат 500 000 сўмдан ортиқ маблағни олиш учун фотосурат ёрдамида шахсни тасдиқлаш талаб қилинарди.
17 март куни Тошкентдаги Intercontinental Hotel Tashkent меҳмонхонасида британиялик олим, Чикаго университети профессори Жеймс Робинсон билан учрашув бўлиб ўтади. Тадбирда унинг ҳаммуаллифлигидаги «Мамлакатлар таназзули сабаблари» (Why Nations Fail) китобининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг