Молия вазирлиги ҳисоботига кўра, 1 октябрь ҳолатига давлат қарзи 25,3 млрд долларни (ЯИМга нисбатан 38,4 фоиз) ташкил этди. Июль-сентябрь ойларида давлат қарзи қолдиғида кузатилган ўсиш «давлат бюджети тақчиллигининг молиялаштирилиши», «инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши» ҳамда 356,4 млн доллар миқдоридаги давлат қарзининг сўндирилиши билан изоҳланмоқда.
Автомобиллаштириш сиёсати нотенг имкониятларни яратган ҳолда одамларни камбағаллаштиради: кимдир машинада юради, яна кимдир эса чиқинди газлардан нафас олади ва кўчада хотиржам юролмайди, чунки кўчалар пиёдалар ҳаёти учун хавфли бўлган машиналар ҳудудига айланиб қолди. Машина олишга қурби етмайдиган ёки машина ҳайдашни хуш кўрмайдиган ўзбекистонликлар бунинг жабрини тортмасликлари керак, деб ёзади иқтисодчи Ботир Қобилов.
Ўзбекистон энергетика соҳасида эълон қилинган лойиҳалар бўйича Марказий Осиё давлатлари орасида 21,8 млрд долларлик инвестиция лойиҳалари ҳажми билан етакчи бўлди, дейилади ЭОТБ ҳисоботида. Шу билан бирга, бу маблағнинг ярми атом электр станциясини қуриш бўйича аввалроқ эълон қилинган лойиҳага тўғри келади.
«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида 26 ноябрь куни соат 20:30дан бошлаб Аи-80 маркадаги бензиннинг 1 литри 6890 сўмдан сотувга чиқарилади. Қайд этилишича, республика ҳудудидаги «Ўзбекнефтгаз»нинг барча АЁҚШларда бензин бўлиши таъминланади.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 19,47 сўмга кўтарилиб, 10 777,04 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси кўтарилди, рубль курси эса пасайди.
«Капиталбанк» акциядорлик жамияти банки 215,3 млрд сўмлик акцилари эмиссиясини жойлаштирди. Ушбу акцияларни Алишер Усмоновга тегишли USM Holdings компанияси шўба корхонаси бўлган «Телекоминвест» МЧЖ харид қилди.
Ўзбекистон президенти ва Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби ўртасидаги учрашувда коррупция, контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш соҳасида рақамлаштириш мавзулари муҳокама қилинди. Халқаро стандартларни жорий этиш, божхона постларини модернизация қилиш ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонга хориждан 55 та электромобиль импорт қилинган. Ушбу харид учун Ўзбекистон 1,5 млн доллар сарфлаган.
Uzbekistan Airports Silk Avia ҳудудий шўъба авиакомпаниясни ташкил этмоқда. Янги авиакомпания вилоятлар ўртасида мунтазам парвозларни амалга ошириб, чипта нархларини «темирйўл чипталари билан мос» қилади. Uzbekistan Airports биринчи босқичда бошқарувчи компания бўлади. Кейинчалик авиаташувчи хусусий секторга ўтказилади.
Январь-октябрь ойларида йирик корхоналар томонидан 57,1 млрд кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 4,9 млрд кВт соатга ёки 9,4% га ўсган. Аввалроқ Энергетика вазирлиги сув танқислиги туфайли мамлакат ГЭСларида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 23 фоизга камайганлигини маълум қилган эди.
2022 йил якунига умумий давлат қарзи 33,5 млрд доллар ёки ЯИМга нисбатан 45,2 фоизни ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Шундан, давлат ташқи қарзи 30,4 млрд долларни ёки ЯИМга нисбатан 41 фоизни ташкил этади. 2022 йилда кутилаётган бюджет тақчиллигининг 66 фоизи ташқи манбалар ҳисобидан қопланиши мўлжалланмоқда.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 19,72 сўмга пасайиб, 10 745,40 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
Президент қарори билан Қорақалпоғистоннинг айрим туманлари ва Хоразм вилояти тадбиркорларига қатор имтиёз ва преференциялар берилди. Мазкур ҳудудларда 85 та янги кичик саноат зонаси ташкил этиш режалаштирилган.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 9,09 сўмга кўтарилиб, 10 765,12 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса пасайди.
Ўзбекистон январь-октябрь ойларида Хитойга умумий қиймати 601,3 млн долларга тенг 2,6 млн тонна газ экспорт қилган. Бу Ўзбекистон 10 ой давомида экспорт қилган жами газ нархи билан деярли тенг.
Ўзбекистон резидентлари криптоактивлар ва токенлар билан барча турдаги операцияларни миллий валютада (сўмда) амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди. Бироқ, норезидентларга криптоактивларни фақат хорижий валютага сотиш мумкин. Шунингдек мулкий таъминотга эга токенлар эмиссиясига ҳам рухсат берилди.
Ўзбекистон Буюк Британиянинг кенгайтирилган GSP тизими бенефициари мақомини олди. Шунингдек, ушбу тизим Ўзбекистонга умумий қиймати 437 млрд фунт стерлингдан (тахминан 585,5 млрд доллар) ортиқ истеъмол ва чакана савдо бозорига кириш имкониятини яратади.
Январь-октябрь ҳолатига Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 32,6 млрд долларни ташкил этиб, ўн ойлик даврда 7,8 млрд долларлик пассив ташқи савдо баланси кузатилди. Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 8,5 фоизга ошганига қарамай, 2019 йилдаги кўрсаткичга (34,3 млрд доллар) етиб келганича йўқ.
2022 йилда «снос"лар туфайли жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш мақсадида давлат бюджетидан 500 млрд сўм маблағ йўналтирилади.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 14,70 сўмга кўтарилиб, 10 756,03 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса пасайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг