Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида давлат-хусусий шериклиги асосида умумий қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари қурилади. Лойиҳа бошланиши 2021 йил февраль ойига режалаштирилган.
Ўзбекистон ҳукумати «Ўзавтосаноат» компаниясини фақатгина электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтказишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, мамлакат ичида электромобилларни сотиб олишда ва уларни вақтинчалик олиб киришдаги йиғимлар бекор қилинади.
Демократиялашув ва эркинлик — бу шунчаки сўзлар, қадриятлар ва тамойиллар эмас. Демократиялашув — иқтисодий ўсишнинг сабаби. Тадқиқотчиларнинг буни қандай исботлашганлигини иқтисодчи Беҳзод Хошимовнинг мақоласида ўқинг.
UzAuto Motors компания ҳақида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда «махсус буюртма» асосида турли бўҳтон ва асоссиз хабарларнинг тарқатилганлигини такъидлади. Компания бу нафақат бренд нуфузига, балки мамлакат иқтисодиётига ҳам салбий таъсирини кўрсатаётганлигини таъкидлади.
Давлат иштирокидаги аксарият корхоналар молиявий беқарорлиги сабабли у учун оғир юк бўлиб қолмоқда, деди Шавкат Мирзиёев. Кейинги икки йилда давлат иштирокидаги корхоналар сони камида 3 баравар камайтирилиши режалаштирилган.
Control Union Central Asia компанияси қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро GLOBAL G.A.P. ва Organic сертификатларни олишни таклиф қилади.
Долларнинг расмий курси 3 сўмга кўтарилди ва жами 10 476 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз пасайди.
Шавкат Мирзиёев 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунни имзолади. Қонун билан 2021 йил учун республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари тасдиқланди.
Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига Ўзбекистон табиий гази етказиб берилиши тикланди. Ушбу газ билан дастлаб шаҳардаги саноат корхоналари, кейинчалик эса аҳоли таъминланиши режалаштирилган.
Савдо-саноат палатаси раиси Aдхам Икромовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон тоифалар ва тармоқлар бўйича табақалаштирилган ҚҚСга ўтади. Унинг гапларига кўра, имтиёзлар ва преференцияларга эга бўлган кучли ўрта бизнессиз мамлакат «ҳеч қачон бошқа давлатлар билан етарлича рақобатлаша олмайди».
«Россия темир йўллари» компанияси Ўзбекистон ва Тожикистондан келтириладиган мева ва сабзовот маҳсулотларини ташишда 50% лик чегирма жорий қилди. 2021 йил давомида тўлиқ амалда бўлади.
Ўзбекистон, Жаҳон банки, Masdar компанияси (БАА) ва Осиё тараққиёт банки 100 МВт кучга эга бўлган Ўзбекистондаги илк қуёш электростанциясини молиялаштириш бўйича кредит ва суғурта шартномаларини имзолашди. Навоидан 35 узоқликда жойлашадиган станция 2021 йилдан бошлаб «Миллий электр тармоқлари» га электр энергиясини етказиб беради.
Долларнинг расмий курси 10 сўмга кўтарилди ва жами 10 473 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам қимматлади, рубль эса бироз пасайди.
2020 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи Марказий банк маълумотларига кўра 29,3 млрд долларни ташкил этди. Давлат ташқи қарзининг асосий қисми Осиё тараққиёт банки (4,5 млрд доллар), Жаҳон банки (3,1 млрд доллар) ва Ислом тараққиёт банки (0,9 млрд. доллар) ҳиссасига тўғри келади.
16 декабрь куни биткоин нархи илк бор 20 минг доллардан ошиб, BTC’нинг бозор қиймати 373,9 млрд долларга етди. Бундай ўсишга миллиардерлар ва йирик компанияларнинг крипто валютага сармоя киритгани сабаб бўлди.
Январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга пул ўтказмалар ҳажми ўтган йилга нисбатан 2 фоизга камайиб, 5,44 млрд долларни ташкил этди. Ушбу давр мобайнида пул ўтказмалари бўйича 4,36 млрд долларга тенг бўлган ижобий сальдо ўрнатилди.
Ақлли ким ошди савдолари туфайли мулкни давлат тасарруфидан чиқариш давлат бюджети ва фуқаролар манфаатлари йўлида хизмат қилади. Тўғри ким ошди савдоларини қандай ўтказиш керак? Иқтисодчи Беҳзод Хошимов мақоласи.
Президент Шавкат Мирзиёев байрамдан олдин гўшт, шакар, гуруч, ўсимлик ёғи нархини оширишга йўл қўймасликни буюрди. Бош вазирга ушбу маҳсулотлар захирасини тўлдириш топшириғи берилди.
Бугунги кунда газ таъминотида суткасига 20 миллион метр куб танқислик мавжуд, дея таъкидлади президент. Шавкат Мирзиёев газ экспортини қисқартириш бўйича топшириқ бериб, бунинг ҳисобига, кунига 7−8 миллион метр куб газ қўшимча равишда аҳоли эҳтиёжи учун йўналтирилишини айтди.
Вакцина ҳақидаги янгиликлардан сўнг олтин нархи арзонлашни бошлаган. Бу эса Ўзбекистон олтин-валюта захираларига ҳам ўз таъсирини ўтказган. Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 32,9 млрд долларни ташкил қилмоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг