Туркманистонда ишлаб чиқарилган ECO-93 импорт бензини илк бор Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси савдоларига қўйила бошланди. Бошланғич нархи 100 кг учун 600 минг сўмни ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда август ойида 7301 дона, йил давомида эса 52202 дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 144,9 фоизлик ўсиш қайд этилди.
Президент Администрациясида шўъба етакчи инспектори лавозимида фаолият юритиб келаётган Қурбанмурат Тапаров молия вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Россия бош вазир ўринбосари Алексей Оверчук бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Томонлар ҳамкорлик доирасидаги бир қатор лойиҳаларни муҳокама қилишди. Хусусан, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича ҳаракатлар режаси кўриб чиқишди.
Осиё тараққиёт банки 2020 йилда Ўзбекистон ЯИМ ҳажми ўсиши бўйича прогнозини 0,5%гача пасайтирди. Ташкилотнинг янги ҳисоботига кўра, бунга COVID-19 пандемияси, талабнинг сустлиги, саноат ишлаб чиқариши ва хизматлар соҳасидаги пасайиш сабаб бўлмоқда. Бироқ, 2021 йилда ЯИМ 6,5% гача кўтарилиши кутилмоқда.
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ раҳбари Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
15 сентябрдан бошлаб UNG АЁҚШларида импорт ва маҳаллий Аи-92 бензини нархи 5500 сўмга қадар арзонлаштирилади.
АҚШ миллий валютасининг расмий курси 21 сўмга қимматлаб, жами 10 295 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари ҳам бир оз кўтарилди.
Škoda бренди Ўзбекистон бозорига етти кишилик Kodiaq кроссовери билан кириб келмоқда. Россиядаги заводда ишлаб чиқарилган автомобилни харидорларга октябрдан етказиб бериш бошланади.
Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводида АҚШнинг CNHI компанияси билан биргаликда TZST CE-220 пахта териш машинаси — трансформер ишлаб чиқарилмоқда. Мазкур машинадан чигит қадашдан тортиб, ҳосилни йиққунга қадар дала ишларида фойдаланиш мумкин.
АҚШ Давлат департаменти ҳисоботида келтирилишича, Ўзбекистондаги инвестиция муҳитга давлат монополияларининг устунлиги, давлат харидларида шаффофликнинг йўқлиги ва давлат корхоналари томонидан шартнома мажбуриятларининг изчил бажарилмаслиги салбий таъсир кўрсатмоқда.
AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Бухоро вилоятидаги Ёмонжар каналини қайта тиклаш ишларини молиялаштирди. 1978 йилда қазилган каналда гидропостлар қурилиб, ўзани бетонлаштирилди.
Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан асосий ставка 1 фоизга пасайтирилиб, 14 фоиз этиб белгиланди. Охирги марта МБ асосий ставкани апрель ойида 16 фоиздан 15 фоизгача тушурган эди.
Ўзбекистон хуфиёна иқтисодиёти 245 трлн сўмга тенг деб баҳоланди. ДСҚ истеъмолчиларни маҳсулот ёки хизмат харидидан сўнг чек сўрашга чақирди.
Президент қарори билан «Ўзбекозиқовқатхолдинг» тугатилмоқда. Холдингни ўтган йилнинг бошида тугатиш режалаштирилган эди.
Фарғона вилоятидаги ишлаб чиқариш корхоналарида 1,35 млрд сўмдан ортиқ миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Қонун бузилишларининг асосий қисмини умумий фойдаланишдаги газ тармоқларига рухсатсиз уланиш, ҳисоблаш ускуналарига, уларнинг муҳрларига қасддан зарар етказиш, шунингдек, улардаги кўрсатгичларни ўзгартириш учун рухсатсиз таъсир ўтказиш кабилар ташкил этди.
Ўзбекистон июль ойида 11,6 тонна олтин экспорт қилиб, дунё мамлакатлари орасида олтин сотиш бўйича мутлақ етакчига айланди.
АҚШ миллий валютасининг расмий курси яна кимматлаб, 10 274 сўмни ташкил этмоқда. Евро ва рубль курслари арзонлади.
Ўзбекистон ва Қирғизистон савдо айланмасини 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда. Сўнгги уч йил ичида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5 бараварга ўсиб, 2019 йил якунига кўра, ушбу кўрсаткич 818,4 млн долларни ташкил этди.
Ҳукумат 2020−2021 йиллар учун инқироздан кейинги даврда иқтисодиётни тиклаш бўйича икки босқичли дастур қабул қилди. Биринчи босқичда эътибор иқтисодиётнинг ўзини барқарорлаштиришга, иккинчи босқичда ― унинг ўсишини таъминлашга қаратилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг