UzAuto Motors Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси билан автомашиналарини рўйхатдан ўтказиш учун маълумотлар базасини синхронлаштирмоқда. Бу автомобилларни харид қилиш ва сотишдаги ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган. Компания маълумотларига кўра, баъзи шахслар ўз навбатини пуллаш мақсадида машина сотиб олиш бўйича 10, 20 ва ҳаттоки, 200 та келишув шартномаларини тузган.
Беҳзод Ҳошимов Ўзбекистонда заводлар, меҳмонхоналар ва турли тижорий бинолар қурилишини «карго-культ» ғояси билан тушунтирди. «Чет элда шунақа бинолар борлигини биламиз. Биз ҳам шундай қилсак бойиб кетамиз, деб ўйлаймиз. Пул — пулчалик туриши керак», — дея таъкидлади у.
Долларнинг расмий курси 22,99 сўмга кўтарилди ва жами 10 657,35 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль курси эса бироз пасайди.
Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш ва шаффофлигини ошириш бўйича президент қарори қабул қилинди. Унга кўра, онлайн-аукционлар тартиб-таомилларининг ягона тартиби жорий этилади. Ҳужжат билан объектларни аукционга чиқариш учун тўланадиган йиғим бекор қилинмоқда. Шунингдек, аукцион ғолиби тўловларни тўлашдан бош тортган тақдирда, ғолиб ҳамда унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари аукционлардан четлатилади.
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳозирча пандемиягача бўлган даражага етгани йўқ, бироқ ўсишда давом этмоқда. 2021 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, ташқи савдо ҳажми 13,6 фоизга ўсиб, 18 млрд долларга етди. Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 10 та ҳамкор давлатлар рўйхатига Украина ҳам кирди.
Долларнинг расмий курси 18,87 сўмга кўтарилди ва жами 10 634,36 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль курси эса бироз пасайди.
Долларнинг расмий курси 16,83 сўмга кўтарилди ва жами 10 615,49 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» иқтисодчи Отабек Бакировнинг Ўзбекистон электр энергияси таъминотини Грузиядаги тизим билан таққослаб билдирган фикрларига муносабат билдирди. Компаниянинг таъкидлашича, Ўзбекистон электр энергияси таъминотида «фавқулодда ҳолатларни инобатга олмаса, тақчиллик кузатилмайди». Шунингдек, баёнотда иккала мамлакатдаги энергия ишлаб чиқариш манбалари ва истеъмолчилар сони орасидаги тафовутларга эътибор қаратилган.
Президент фармони билан тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестицияларни жалб этиш ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини ўрганувчи Стратегик ривожланиш агентлиги ташкил этилди. Ҳужжатга асосан, давлат органлари ва ташкилотлари Агентликнинг сўровига кўра бирламчи статистик маълумотларни ўрнатилган тартибда тақдим этади ва маълумотлар базаларидан фойдаланишга рухсат беради.
Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида беш ойдан камроқ муддат ишлаган Шуҳрат Отабоев Халқ банки бошқарув кенгаши раиси бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади. Давлат раҳбарига саволлар, бизнес муҳитини яхшилаш бўйича ғоя ва таклифларни 31 июлга қадар юбориш мумкин.
Долларнинг расмий курси 12,72 сўмга пасайди ва жами 10 598,66 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.
1 июнь ҳолатига кўра, республикада хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 12 минг 654 тани ташкил этмоқда. Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида энг кўп хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхона мавжуд.
Яккабоғ тумани ҳокимлиги ўз биносига эга эмаслиги, ҳокимлик ҳозирга қадар Халқ демократик партиясининг балансида бўлган бинода фаолият юритаёгани маълум бўлди. Туман ҳокими бундан бош вазир ўринбосарларининг, молия вазирининг ҳам хабари борлиги ва тез орада бино қурилишини айтди.
Долларнинг расмий курси 14,59 сўмга пасайди ва жами 10 611,38 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.
Биринчи яримйилликда Ўзбекистон давлат бюджети даромадлари 28,7% га — 74,9 трлн сўмгача ўсди. Фойда солиғи бўйича тушумларнинг 67,8 фоизи олтин ва мис қазиб олиш корхоналари, ҚҚС бўйича — нефтгаз сектори ва электр энергияси ишлаб чиқарувчилари ҳамда автомобиль ва эҳтиёт қисмлари импорти ҳиссасига тўғри келди.
Нима учун яхши ғоялар, тўғри сиёсат ва иқтисодий ўсиш доимо бирга юради? Эркинлик бўлмаган, нотўғри қарорлар қабул қилинадиган ва суст иқтисодий ўсиш шароитида тараққиётга эришиб бўладими? Иқтисодчи Беҳзод Хошимов биринчи қарашда аҳамиятсиз ҳисобланган нотўғри қарорлар қандай қилиб жамиятни «ғоялар тузоғига» тушириб қўйиши мумкинлиги ҳақида мулоҳаза қилади.
Долларнинг расмий курси 24,69 сўмга пасайди ва жами 10 625,97 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.
Ўзбекистонда автомобиль хариди учун кредитлар ҳажми 40 фоизга ошди. Жумладан, Тошкентда энг юқори ўсиш суръатлари қайд этилиб, барча автокредитларнинг қарийб ярми — 1,1 трлн сўмни ташкил қилди. Марказий банк мазкур ҳолатни барча учун бирдек хатарли деб ҳисобламоқда.
Долларнинг расмий курси 9,34 сўмга пасайди ва жами 10 650,66 сўм этиб белгиланди. Евро курси бироз кўтарилди, рубль курси бироз пасайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг