Иқтисодиёт

Валюталарнинг расмий курси кунлик белгиланади
29 январь 2021, 15:14

Валюталарнинг расмий курси кунлик белгиланади

Марказий банк эндиликда валюталар курсини ҳар банк иш кунида белгилаб боради. Ҳозир валюталар курси ҳар сешанба куни янгиланади.

2020 йилда ўртача иш ҳақи 14,8 фоизга ўсиб, 2,67 млн сўмни ташкил этди
28 январь 2021, 19:26

2020 йилда ўртача иш ҳақи 14,8 фоизга ўсиб, 2,67 млн сўмни ташкил этди

2020 йилда республика бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 2,67 млн сўмни ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 14,8 фоизга ўсди. Ўзбекистон бўйича энг юқори иш ҳақи Тошкент шаҳри (3,99 млн сўм), ҳамда Навоий (3,5 млн) ва Тошкент (2,87 млн сўм) вилоятларида қайт этилган.

2020 йилда Ўзбекистон ЯИМининг ҳажми 1,6 фоизга ошган
26 январь 2021, 18:04

2020 йилда Ўзбекистон ЯИМининг ҳажми 1,6 фоизга ошган

2020 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 580,2 трлн сўмни ташкил қилди. 2019 йил билан солиштирганда ўсиш 1,6% ни ташкил қилган.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
25 январь 2021, 12:16

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 18 сўмга қимматлади ва жами 10 519 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз кўтарилди, рубль эса арзонлади.

Марказий банк асосий фоиз ставкасини ўзгаришсиз қолдирди
21 январь 2021, 12:28

Марказий банк асосий фоиз ставкасини ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банки бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. 2021 йилда ЯИМнинг реал ўсиши 4,5−5,5 фоиз даражасида бўлиши, инфляция даражасининг 9,0−10,0 фоизга қадар янада пасайиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари бирданига ошди
21 январь 2021, 11:58

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари бирданига ошди

Ўзбекистон Олтин-валюта захиралари 2021 йил бошланганидан бери бирданига ошди. 1 январь ҳолати бўйича Ўзбекистон расмий захира активлари 34,9 млрд долларни, халқаро захиралари эса 33,8 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Пандемия даврида тадбиркорларга берилган айрим имтиёзлар 2021 йил охиригача сақлаб қолиниши мумкин
18 январь 2021, 21:18

Пандемия даврида тадбиркорларга берилган айрим имтиёзлар 2021 йил охиригача сақлаб қолиниши мумкин

Президент фармони билан пандемия даврида тадбиркорларга берилган айрим имтиёзлар 2021 йил охиригача сақлаб қолиш таклиф этилмоқда. Унга кўра, 20 мингта тадбиркорнинг 400 млрд сўм солиғи тўлови кечиктирилади. Лойиҳа муҳокамаси 27 январга қадар давом этади.

Электр энергияси ва газ импорти бўйича монополияни бекор қилиш режалаштирилмоқда
18 январь 2021, 18:24

Электр энергияси ва газ импорти бўйича монополияни бекор қилиш режалаштирилмоқда

Президент фармони лойиҳасига мувофиқ, 1 мартдан газ импорти учун белгиланган божхона божини бекор қилиш, электр энергияси ва газ улгуржи бозорини шакллантириш орқали соҳадаги монополияни бекор қилиш режалаштирилмоқда.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди ва 10 500 сўмдан ошди
18 январь 2021, 12:22

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди ва 10 500 сўмдан ошди

Долларнинг расмий курси 27 сўмга қимматлади ва жами 10 500 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам бироз кўтарилди, евро эса арзонлади.

Ўзбек сўми бир йилда долларга нисбатан 10,1 фоизга қадрсизланди
15 январь 2021, 21:02

Ўзбек сўми бир йилда долларга нисбатан 10,1 фоизга қадрсизланди

Марказий банкнинг маълумотларига кўра, 2020 йил давомида миллий валюта долларга нисбатан 10,1 фоизга қадрсизланди. Бунга пандемия, чет эл валютасига талабнинг ўсиши каби омиллар таъсир қилган.

Энергетика вазирлиги Афғонистонга етказиб берилаётган электр энергияси бўйича изоҳ берди
13 январь 2021, 17:28 1

Энергетика вазирлиги Афғонистонга етказиб берилаётган электр энергияси бўйича изоҳ берди

Афғонистонга етказиб берилаётган электр энергияси Ўзбекистоннинг ички бозорига салбий таъсирини олдини олиш мақсадида қўшни мамлакатлардан электр энергия импорт қилинмоқда. Унинг бир қисмигина Афғонистонга экспорт қилинишини Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Нурафшонда ҳарбий ва махсус техника ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда
13 январь 2021, 09:52

Нурафшонда ҳарбий ва махсус техника ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

Krantas Group ва Тўйтепа металлоконструкциялар заводи Тошкент вилоятида ҳарбий ва махсус техника ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Жумладан, енгил зирхли автомобиллар, автоцистерна, тракторлар, юк ва ахлат ташувчи, қор тозаловчи ва бошқа машиналарни ишлаб чиқариш режалаштирилган. Президентга тақдимот қилинган лойиҳа 55 млн долларга баҳоланмоқда.

Ўзбекистонда ислом молиясига асосланган нобанк кредит ташкилотлари очилади
12 январь 2021, 22:49 1

Ўзбекистонда ислом молиясига асосланган нобанк кредит ташкилотлари очилади

Марказий банк ислом молияси концепциясини ўз ичига олган нобанк кредит ташкилотлари тўғрисидаги қонунни қабул қилишни режалаштирмоқда. Нобанк ташкилотларга кўпроқ хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилади.

Эски намунадаги қоғоз пул ва тангаларни алмаштириш муддати 2022 йил 1 январгача узайтирилди
12 январь 2021, 17:12

Эски намунадаги қоғоз пул ва тангаларни алмаштириш муддати 2022 йил 1 январгача узайтирилди

Эски намудаги банктноталар ва тангаларни амалдаги пул белгиларига алмаштириб беришнинг охирги муддати 2022 йил 1 январь этиб белгиланди.

Жанубий Корея Ўзбекистон билан Эркин савдо шартномасини тузишни тезлаштиради
12 январь 2021, 14:23

Жанубий Корея Ўзбекистон билан Эркин савдо шартномасини тузишни тезлаштиради

Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин мамлакат Ўзбекистон билан Эркин савдо шартномасини тузишни тезлаштиришини маълум қилди.

Ёшлар форуми ва президент мурожаатида айтилган тадбирларни ўтказиш учун 41 трлн сўмга яқин маблағ керак бўлади
11 январь 2021, 18:15

Ёшлар форуми ва президент мурожаатида айтилган тадбирларни ўтказиш учун 41 трлн сўмга яқин маблағ керак бўлади

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Ёшлар форуми ва президентнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида белгиланган тадбирлар учун 41 трлн сўмга яқин маблағ зарур бўлиши мумкин.

2020 йилда инфляция даражаси 11,1 фоизни ташкил этди
11 январь 2021, 16:54

2020 йилда инфляция даражаси 11,1 фоизни ташкил этди

2020 йилда истеъмол секторида инфляция 11,1 фоизни ташкил этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 15,3 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 8,8 фоиз ва хизматлар 7,1 фоизга қимматлашди — батафсил маълумотлар.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
11 январь 2021, 14:47

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси 23 сўмга қимматлади ва жами 10 473 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.

Ўзбекистон 73 та товар импортига акциз солиғини бекор қилди. Бу нархларга қандай таъсир қилади?
9 январь 2021, 17:04

Ўзбекистон 73 та товар импортига акциз солиғини бекор қилди. Бу нархларга қандай таъсир қилади?

Ўзбекистон импорт қиладиган 73 та маҳсулотга акциз солиғининг бекор қилиниши тадбиркорлар учун тенг шароитларни яратиши маълум қилинди. Бундан ташқари, товар нархлари вақтинча арзонлашади.

АҚШ, Ўзбекистон ва Козоғистон Марказий Осиё лойиҳаларига 1 млрд доллар йўналтиради
7 январь 2021, 18:19

АҚШ, Ўзбекистон ва Козоғистон Марказий Осиё лойиҳаларига 1 млрд доллар йўналтиради

АҚШ, Ўзбекистон ва Қозоғистон «Марказий Осиё инвестициявий шериклиги» ташаббусини эълон қилишди. Беш йил ичида камида хусусий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 млрд доллар маблағларни жалб этиш кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг