Иқтисодиёт

Жаҳон инқирозларига қарши курашиш ва инклюзив бозор иқтисодиётини қуриш учун Ўзбекистон ислоҳотларни давом эттириши керак
2 ноябрь 2022, 11:26

Жаҳон инқирозларига қарши курашиш ва инклюзив бозор иқтисодиётини қуриш учун Ўзбекистон ислоҳотларни давом эттириши керак

Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде «Газета.uz»га тақдим этган янги мақоласида камбағалликни 2 бараварга қисқартириш ва аҳоли жон бошига даромади ўртача бўлган мамлакатларнинг юқори қисмига кириш учун ислоҳотлар мувофиқлаштирилиши ва босқичма-босқич амалга оширилиши зарурлиги ҳақида ёзади.

Тўлов хизматлари барча турдаги тўловларни қабул қилишни қайта тиклади
2 ноябрь 2022, 11:01

Тўлов хизматлари барча турдаги тўловларни қабул қилишни қайта тиклади

Тўлов хизматлари сешанба оқшомида таъминотчиларга тўлов, QR-код бўйича тўлов ва жойлардаги тўлов хизматларини қайта тиклади. Apelsin сервиси ҳамкорлардан маҳсулот ва хизматларнинг идентификацион кодларини 15 ноябрга қадар тақдим этишни сўради.

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси тушди
2 ноябрь 2022, 09:46

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси тушди

Марказий банк АҚШ долларининг расмий курсини 11 129,95 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.

Президент имтиёзлар самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди
1 ноябрь 2022, 19:28

Президент имтиёзлар самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди

Шавкат Мирзиёев имтиёзлар самарадорлиги таҳлили бўйича йиғилишда солиқ ва божхона имтиёзларини хатловдан ўтказиш, самарасизларини бекор қилиш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун преференцияларни бир хиллаштириш зарурлигини таъкидлади.

Тўлов тизимлари ДСҚнинг фискаллаштириш талаби сабабли бир қатор тўлов турларини ўчирди
1 ноябрь 2022, 16:07

Тўлов тизимлари ДСҚнинг фискаллаштириш талаби сабабли бир қатор тўлов турларини ўчирди

Солиқ қўмитаси тўлов тизимларидан барча тўловларни фискаллаштиришни талаб қилди. Юзага келган вазият Ўзбекистондаги электрон тижорат ривожига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Октябрь ойида инфляция 1,2 фоизни ташкил этди
1 ноябрь 2022, 14:39

Октябрь ойида инфляция 1,2 фоизни ташкил этди

Октябрь ойида йиллик инфляция даражаси 12,2% га етди. Ўтган ойда инфляция хизматлар соҳасида энг кучли бўлган — 1,5%. Озиқ-овқатлар 1,4%га, ноозиқ-овқат маҳсулотлар эса 0,9%га қимматлашган.

Тижорат банклари 1 ноябрь учун доллар курсини эълон қилди
1 ноябрь 2022, 10:04

Тижорат банклари 1 ноябрь учун доллар курсини эълон қилди

Марказий банк 1 ноябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 169,38 сўм этиб белгилади. Шунданг сўнг банклар мижозларга долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини таклиф қилди.

Охирги 9 ой давомида 53 мингдан ортиқ фуқарога ипотека кредити ажратилган — Марказий банк
31 октябр 2022, 20:44

Охирги 9 ой давомида 53 мингдан ортиқ фуқарога ипотека кредити ажратилган — Марказий банк

Ўтган 9 ой мобайнида аҳолига 10,3 трлн сўмдан ортиқ ипотека кредитлари ажратилди, деб хабар берди МБ. Уларнинг 76 фоизи (8 трлн сўм) бирламчи бозорга йўналтирилди. Кредит олувчиларнинг 41 фоизини (21725 нафар) аёллар ташкил этади. Асосий параметрлар бўйича юқори нархлар Тошкент шаҳрида қайд этилди.

«Бу давлат хавфсизлигига таҳдид». Сардор Умурзаков — иссиқхоналарнинг газдан узилиши ҳақида
31 октябр 2022, 12:37

«Бу давлат хавфсизлигига таҳдид». Сардор Умурзаков — иссиқхоналарнинг газдан узилиши ҳақида

Президент Администрацияси раҳбари иссиқхоналарни газдан узиб қўйган мутасаддилар ҳаракатини «давлат хавфсизлигига таҳдид», деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, газнинг атиги 1,5 фоизи тежалган, лекин экспорт ва иш ўринлари «ўлдирилган». У «газ ўғрилайдиган» АГТКШлар билан шуғулланишни топширди.

Самарқандда қарийб 475 грамм қуйма олтинни сотмоқчи бўлганлар ушланди
31 октябр 2022, 10:33

Самарқандда қарийб 475 грамм қуйма олтинни сотмоқчи бўлганлар ушланди

ДХХ томонидан Пахтачи туманидаги фуқарога 474,7 грамм қуйма олтинни 287 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахслар ҳибсга олинди. Экпертиза хулосасига кўра, рангли металлнинг 469,5 грамми «999,9» пробали соф олтин бўлган. Ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Банклар долларнинг янги сотиш ва сотиб олиш қийматини эълон қилди
31 октябр 2022, 10:12

Банклар долларнинг янги сотиш ва сотиб олиш қийматини эълон қилди

Марказий банк 31 октябрь кунги долларнинг расмий курсини 11 180,48 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.

«Ўзагроэкспортбанк» ҳукуматнинг «ёпиқ» қарори билан, тендерсиз хусусийлаштириляптими?
29 октябр 2022, 10:00

«Ўзагроэкспортбанк» ҳукуматнинг «ёпиқ» қарори билан, тендерсиз хусусийлаштириляптими?

«Ўзагроэкспортбанк»даги давлат улуши ҳукуматнинг «ёпиқ» қарорига асосан танловсиз хусусий корхонага ўтказилиши мумкин. Марказий банк, Молия вазирлиги ва Давактив вазиятга изоҳ бермаяпти. Давлат банкнинг муаммоли кредитларини янги эгасига топширишдан олдин ҳам ҳисобдан чиқариши мумкин эди.

Ўзбек-тожик чегарасида янги назорат-ўтказиш пунктлари ташкил этилади
28 октябр 2022, 17:58

Ўзбек-тожик чегарасида янги назорат-ўтказиш пунктлари ташкил этилади

Ўзбекистон ва Тожикистон халқаро аҳамиятга молик янги назорат-ўтказиш пунктларини очади. Хусусан, томонлар яқин келажакда «Бекобод» пункти фаолиятини янгилашга келишиб олди.

Банклар 28 октябрь учун доллар курсининг янги қийматини эълон қилди
28 октябр 2022, 10:28

Банклар 28 октябрь учун доллар курсининг янги қийматини эълон қилди

Марказий банк 28 октябрь учун доллар курсини 11 171,33 сўм этиб белгилагандан сўнг, тижорат банклари ҳам ўз таклифларини ўзгартирди.

МБ раҳбари — валютани ечиб олаётганда банклар нега унинг келиб чиқиш манбасини текшириши ҳақида
27 октябр 2022, 22:41

МБ раҳбари — валютани ечиб олаётганда банклар нега унинг келиб чиқиш манбасини текшириши ҳақида

Айрим банклар $1000 дан ортиқ валютани ечиб олишда уларнинг келиб чиқиш манбаларини сўрай бошлади. МБ раиси буни нақд валюта етказиб берувчи Нью-Йорк банкининг талаби билан изоҳлади. Шунингдек у, ўтказмаларнинг 60 фоизи нега $10 минг ёки ундан кўпроқ қийматдаги транзакциялар эканини тушунтирди.

Йил якуни бўйича инфляция даражаси 12−12,5% атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда
27 октябр 2022, 15:06

Йил якуни бўйича инфляция даражаси 12−12,5% атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда

Марказий банк томонидан ўтказилган матбуот анжуманида 2022 йил якунига кўра инфляция даражаси 12−12,5% атрофида бўлиши, 2023 йилда эса 8,5−9,5% гача пасайиши прогноз қилинди. Мос равишда ЯИМ 5,2−5,8%, 2023 йилда 4,5−5% бўлиши кутилмоқда.

МБ асосий ставкани 15% даражасида ўзгаришсиз қолдирди
27 октябр 2022, 12:57

МБ асосий ставкани 15% даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди.

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси ошди
27 октябр 2022, 09:35

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси ошди

Марказий банк 27 октябрь учун доллар курсини 11 155,12 сўм этиб белгилагандан сўнг, тижорат банклари ҳам ўз таклифларини ўзгартирди.

UzAuto Motors 2023 йилда ярим миллион автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
26 октябр 2022, 21:51 1

UzAuto Motors 2023 йилда ярим миллион автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

UzAuto Motors 2023 йилдаёқ 500 мингта автомобиль ишлаб чиқариш, истиқболда эса бу кўрсаткични 1 миллионтага етказишни режалаштирмоқда. «Ўзавтосаноат», UzAuto Motors ва General Motors ўртасида ишлаб чиқаришни кенгайтириш тўғрисидаги шартнома имзоланди.

«Ташаббусли бюджет» орқали ғолиб бўлмаган 364 та лойиҳа қўшимча молиялаштирилади
26 октябр 2022, 15:16

«Ташаббусли бюджет» орқали ғолиб бўлмаган 364 та лойиҳа қўшимча молиялаштирилади

Президент қарори билан ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, аммо ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳага қўшимча 335 млрд сўм йўналтирилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг