«Россия темир йўллари» компанияси Ўзбекистон ва Тожикистондан келтириладиган мева ва сабзовот маҳсулотларини ташишда 50% лик чегирма жорий қилди. 2021 йил давомида тўлиқ амалда бўлади.
Ўзбекистон, Жаҳон банки, Masdar компанияси (БАА) ва Осиё тараққиёт банки 100 МВт кучга эга бўлган Ўзбекистондаги илк қуёш электростанциясини молиялаштириш бўйича кредит ва суғурта шартномаларини имзолашди. Навоидан 35 узоқликда жойлашадиган станция 2021 йилдан бошлаб «Миллий электр тармоқлари» га электр энергиясини етказиб беради.
Долларнинг расмий курси 10 сўмга кўтарилди ва жами 10 473 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам қимматлади, рубль эса бироз пасайди.
2020 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи Марказий банк маълумотларига кўра 29,3 млрд долларни ташкил этди. Давлат ташқи қарзининг асосий қисми Осиё тараққиёт банки (4,5 млрд доллар), Жаҳон банки (3,1 млрд доллар) ва Ислом тараққиёт банки (0,9 млрд. доллар) ҳиссасига тўғри келади.
16 декабрь куни биткоин нархи илк бор 20 минг доллардан ошиб, BTC’нинг бозор қиймати 373,9 млрд долларга етди. Бундай ўсишга миллиардерлар ва йирик компанияларнинг крипто валютага сармоя киритгани сабаб бўлди.
Январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга пул ўтказмалар ҳажми ўтган йилга нисбатан 2 фоизга камайиб, 5,44 млрд долларни ташкил этди. Ушбу давр мобайнида пул ўтказмалари бўйича 4,36 млрд долларга тенг бўлган ижобий сальдо ўрнатилди.
Ақлли ким ошди савдолари туфайли мулкни давлат тасарруфидан чиқариш давлат бюджети ва фуқаролар манфаатлари йўлида хизмат қилади. Тўғри ким ошди савдоларини қандай ўтказиш керак? Иқтисодчи Беҳзод Хошимов мақоласи.
Президент Шавкат Мирзиёев байрамдан олдин гўшт, шакар, гуруч, ўсимлик ёғи нархини оширишга йўл қўймасликни буюрди. Бош вазирга ушбу маҳсулотлар захирасини тўлдириш топшириғи берилди.
Бугунги кунда газ таъминотида суткасига 20 миллион метр куб танқислик мавжуд, дея таъкидлади президент. Шавкат Мирзиёев газ экспортини қисқартириш бўйича топшириқ бериб, бунинг ҳисобига, кунига 7−8 миллион метр куб газ қўшимча равишда аҳоли эҳтиёжи учун йўналтирилишини айтди.
Вакцина ҳақидаги янгиликлардан сўнг олтин нархи арзонлашни бошлаган. Бу эса Ўзбекистон олтин-валюта захираларига ҳам ўз таъсирини ўтказган. Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 32,9 млрд долларни ташкил қилмоқда.
Янги Chevrolet Tracker’нинг биринчи партияси Ўзбекистонга жўнатилди. Янги кроссовер 2019 йилда тақдим этилган бўлиб, шу вақтга қадар фақат Хитой ва Бразилияда сотилаётган эди.
Почта бўлимларида аҳолидан тўловларни қабул қилиш кенгайтирилиб, аутсорсинг асосида банк ва давлат хизматларини тақдим этиш йўлга қўйилади.
Амударё бўйлаб Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонни боғлайдиган деярли 413 м узунликдаги автомобиль ва темир йўл кўприги қурилади. Шунингдек, Шовот туманидан Кораузоқ туманигача 79 километрлик темир йўл қурилади. Қурилишни январь ойида бошлаш режалаштирилган.
Долларнинг расмий курси 20 сўмга кўтарилди ва жами 10 463 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль ва евро курслари ҳам бироз ошди.
Молия вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон давлат ташқи қарзи 2,8 млрд долларга ёки йил бошига нисбатан 18 фоизга ошиб, 1 октябрь ҳолатига 18,5 млрд долларга ёки ЯИМга нисбатан 32,8 фоизга етган. Давлат ички қарзи эса дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 23,6 трлн сўмни (2,3 млрд доллар) ёки ЯИМга нисбатан 4 фоизни ташкил этди.
Франциянинг Rungis Semmaris компанияси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига маҳсулотларнинг улгуржи савдоси бўйича Ўзбекистонда саккизта йирик агрологик марказлар тармоғини яратиш ва бошқаришни йўлга қўйишда ёрдам беради. Улар мамлакатнинг йирик шаҳарлари атрофида қурилади. Марказлар орасида энг ихчамининг майдони 10 гектарни ташкил қилади.
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Мансур Ҳошимов россиялик инвесторларга «Фотон»нинг 85,15 фоиз акциялар пакетини таклиф қилди. Шунингдек, у Ўзбекистонда электроника ва электротехника соҳасида ривожланиш стратегиясини биргаликда ишлаб чиқиш, телеком-ускуналар, маиший ва саноат роботларини яратишни йўлга қўйиш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш таклифини илгари сурди.
Осиё тараққиёт банки бу йил минтақадаги ривожланаётган мамлакатлар учун иқтисодий ўсиш прогнозларини -0,7% дан -0,4% гача яхшилади. Марказий Осиё ЯИМининг прогнози 2020 йилда 2,1% даражасида сақланиб қолинади.
Россельхознадзор Қашқадарё ва Навоий вилоятларидан помидор ва қалампир олиб киришни таъқиқлади. Бунга сабаб маҳсулотларда уруғли жигарранг буришган вирус аниқланганлиги айтилмоқда. Бундан ташқари, Россия Озарбайжон, Туркиянинг Анталья ва Измир провинциялари ҳамда Арманистоннинг Армавир вилоятидан помидор олиб киришни таъқиқлаган.
Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган Қирғизистон ва Ўзбекистон вакиллари ўртасидаги учрашувда томонлар устав капитали 50 млн долларга тенг бўлган қирғиз-ўзбек инвестицион жамғармасини ташкил қилишга келишиб олишди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг