Россиянинг ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати қуритилган ўрик партиясида капр қўнғизи топилгани сабабли Фарғона вилоятидан барча ўсимлик маҳсулотларини олиб киришни тақиқлади. Аввалроқ «Ўздавкарантин» томонлар чекловлар қўймаслик тўғрисида келишиб олганини маълум қилган эди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиснинг биринчи ўринбосари Бобир Каримов кириб келаётган автомобиллар учун божхона тўловини пасайтиришни UzAuto Motors монополиясига қарши курашишнинг ягона йўли деб атади. Шунингдек, қўмита ўз ҳисоб-китобларига шубҳа қилмасликларини таъкидлади.
S&P Ўзбекистон рейтинг прогнозини «BB-» — салбий деб баҳолади. Ушбу прогноз ташқи қарзлар тез суръатларда ўсиши мумкинлигини англатади. Шундай бўлса-да, агентликнинг таъкидлашича, мамлакатнинг ташқи иқтисодий мавқеи нисбатан кучли бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистон Open Data Inventory (ODIN) — Очиқ маълумотлар рейтингида 125 позицияга юқорилади ва Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади.
Долларнинг расмий курси 15 сўмга кўтарилди ва жами 10 443 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль ва евро курслари ҳам бироз қимматлади.
Ўзбекистон фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги Tashkent Pharma Park ҳудудида коронавирусга қарши Россия вакциналарини ишлаб чиқаришни таклиф қилди.
Рух ва полимер қопламали металл листлар ишлаб чиқарадиган Тошкент металлургия заводи ишга туширилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 420 млн долларни ташкил этиб, йилига 750 минг тоннагача металл ишлаб чиқариш имкониятига эга. Ўзини қоплаш муддати тахминан 8,6 йил.
Бир кишига кунига 5600 сўм миқдорида бўлган камбағаллик чeгараси қандай бeлгиланган ва нeга бу ҳисоб-китоб мукаммал эмас? Ўзбeкистонда камбағаллик мeзонларини ишлаб чиқишда қандай омилларни ҳисобга олиш кeрак? Бу ҳақда Жаҳон банки иқтисодчиси Уилям Зейтц билан суҳбатда ўқинг.
2021 йил январдан мол-мулк ва ер солиқларини кадастр қиймати асосида ҳисоблаш тизими босқичма-босқич жорий этилади. Биринчи босқичда мазкур тизим квартира, якка тартибдаги уй-жой ва дала-ҳовлилар учун қўлланилади.
«Қувасойцемент» ва «Оҳангаронцемент» корхоналари газ босими пасайиши туфайли цемент ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйди. Шу сабабли, ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулоти фонд биржа рўйхатига олинмади, бу эса нархларнинг 5 фоиз ўсишига олиб келди.
Ноябрь ойида инфляция даражаси 1,5 фоизни ташкил қилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 2,4 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлар 0,9 фоиз ва хизматлар 0,9 фоизга қимматлашди.
2021 йилда йирик солиқ тўловчиларининг бюджет тушумларидаги умумий улуши 47,3 фоизни ташқил қилиши мумкин. Давлат даромадларидаги энг катта тушум Навоий кон-металлургия комбинатига тўғри келиб, 20,1 фоизни ташкил қилмоқда.
Европа комиссияси Ўзбекистонга «GSP+» Преференциялар бош тизими плюс бенефициар — мамлакати мақомини бериш бўйича муддатидан олдин ижобий қарор қабул қилди. Бу мамлакатдан Европа Иттифоқига тарифсиз экспорт қилинадиган маҳсулотлар сонини икки бараварга кўпайтириш имконини беради.
1 декабрдан Тошкет шаҳар транспорт карталари нархи 15 минг сўм этиб белгиланди. Карта нархи 10 минг сўм, балансда эса 5 минг сўм қолади.
Январь-октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон 781,7 минг та мобил телефон импорт қилган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан деярли 10 баравар ошди. Телефон импортида энг катта улуш Хитой давлатига (71,2%) тўғри келмоқда.
Uzauto Motors Credit Suisse AG компанияси билан 150 млн евролик халқаро синдикатланган кредит тўғрисида келишув имзолади. Ушбу маблағлар General Motors янги моделларини ишлаб чиқаришга йўналтирилиши айтилмоқда.
2021 йилга мўлжалланган солиқ сиёсатида асосий солиқ ставкаларини сақлаб қолиш, акциз солиғи, ер солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаларини Солиқ кодексига киритиш, 73 хил товарга акциз солиғини бекор қилиш, экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш ва бошқа чоралар кўзда тутилган. Қонун лойиҳаси Молия вазирлиги томонидан тайёрланган.
Коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирлари режадагидан узоқроқ муддат давом этаётганлиги сабабли қўшимча харажатлар учун талаб этиладиган маблағ 13,4 трлн сўмгача оширилди. Жамғарманинг оширилган 3,4 трлн сўмлик харажатларининг 1,7 трлн сўми Давлат бюджети харажатларининг мақбуллаштирилган маблағлари ҳисобидан, қолган 1,7 трлн сўми Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан қопланади.
2021 йилда Ўзбекистон Молия вазирлиги 5 трлн сўмлик ғазначилик облигацияларини, шунингдек 700 млн долларга халқаро евробондларни чиқаришни режалаштирмоқда, деди молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов. Шунингдек, у сўнгги евробондлар сармоядорлари географияси ҳақидаги маълумотларни ва бундан тушадиган маблағлар қандай мақсадларга йўналтирилиши ҳақида маълум қилди.
Қозоғистондаги бир қатор компаниялар Ўзбекистон бозорига киришга тайёр. Салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчи GALANZ Bottlers ўз заводини қуришни режалаштираётган бўлса, IC Group тозалаш компанияси аутсорсинг хизматларини таклиф қилмоқда, Timus Development компанияси жамоат транспортида бепул Wi-Fi ва туризм, тиббиёт соҳаларига оид IT ишланмаларини жорий этишга ҳозир.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг