10 ой давомида автомобиль экспорти ҳажми 66,8 фоизга, яъни 50,9 млн долларга ошган бўлиб, ташқи бозорларга сотилган автомобилларнинг деярли 90 фоизини Қозоғистон харид қилган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг аниқлашича, иккиламчи бозор ҳажми йилига тахминан 2 миллиард долларни ташкил этган ҳолда, ҳар йили 400−500 мингга яқин олди-сотди шартномалари амалга оширилади. ИТИМ экспертлари иккиламчи автомобиль бозордаги автомобилларнинг нархларига таъсир қилувчи омилларни ўрганиш бўйича амалий тадқиқот ўтказди.
Ўзбекистонда айрим товарлар учун рақамли маркалашнинг мажбурий тизими жорий этилади. 2021 йил 1 мартдан бошлаб эса маркасиз алкоголли ичимликларни мамлакат ҳудудига олиб кириш тақиқланади
Январь-октябрь ойларида Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмаси 30 млрд доллардан ортиқроқни ташкил этди. Ташқи иқтисодий фаолиятдаги 20 та йирик ҳамкор-давлат орасидан бештаси билан фаол ташқи савдо баланси кузатилган.
Долларнинг расмий курси деярли 24 сўмга кўтарилди ва жами 10 414 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль ва евро курслари ҳам бироз қимматлади.
Январь-октябрь ойлари давомида Ўзбекистон 5,8 млрд долларлик ҳажмда олтин экспорт қилган. Бу 10 ой давомида амалга оширилган ташқи савдо айланмасининг 43,5 фоизини ташкил қилади. Сўнгги икки ой давомида Ўзбекистон олтин экспорт қилмаган.
Ўзбекистон аҳолисининг аксарияти мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватламоқда, бу борада ҳукумат ва парламентда келишувга эришилди. ЕОИИга қўшилиш масаласи очиқ бўлиб қолмоқда, аммо аъзо бўлиш учун муҳим омиллар мавжуд. Бу ҳақда Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев АҚШда гапирди.
Молия вазири Тимур Ишметов Лондон фонд биржасида Ўзбекистон томонидан миллий валютада 2 трлн сўм ҳажмидаги суверен облигациялар жойлаштирилганлигини эълон қилди. Вазирликнинг тушунтиришига кўра, халқаро облигацияларнинг миллий валютада чиқарилиши валюта хатарларини камайтириши, ҳамда келажакда ички молия бозорига, жумладан давлат ғазначилик облигациялари бозорига халқаро инвесторларни жалб қилиш учун замин яратади.
2020 йил январдан бери Ўзбекистон Қозоғистондан 67 млн долларлик миқдорда 3,1 минг дона автомобиль сотиб олди ва энг йирик импортчига айланди. Бу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан 1872%га кўпроқ.
SamAuto компанияси 2021−2022 йилларда электробуслар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштирмоқда. Хитойлик BYD компаниясининг электробуси — пол қисми паст бўлган, зинапоялар ва подиумсиз — 51-йўналиш бўйлаб синовдан ўтказиш учун «Тошшахартрансхизмат»га топширилди. SamAuto ўз моделини ишлаб чиқиш учун йўловчилар ва ҳайдовчиларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганади.
Савдо-саноат палатасининг тадбиркорлик субъектлари тоифасини аниқлаш борасида таклиф қилаётган янги тартибига кўра, субъектлар кичик, ўрта ва йирик корхоналарга ажратилиб, уларнинг ўртача тушум миқдорлари белгилаб қўйилади.
Ўзбекистон январь-сентябрь ойларида қиймати 50,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2,4 миллион дона шина импорт қилган. Энг кўп шиналар Хитой, Чехия ва Корея Республикаси мамлакатларидан импорт қилинган.
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари кетма-кет учинчи ой камайишда давом этмоқда ва умумий 33,3 млрд долларни ташкил этмоқда.
Uzauto Motors компанияси 2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида давлат бюджетига 582,6 млрд сўм йиғимни тўламаган. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб жорий қилинган ушбу йиғим автомашиналар нархига киритилган, натижада ушбу йиғим харидорлар ҳисобидан ундирилади.
Ўзбекистон ташқи бозорда 10 йиллик еврооблигацияларни жойлаштириш режаларини эълон қилди. Облигациялар қиймати ҳозирча маълум қилинмади.
«Мозори-Шариф — Қобул» темир йўли АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси маблағлари эвазига қурилиши кўзда тутилган. Қурилиш ишлари келаси йилнинг сентябрь ойида бошланиши кутилмоқда. Ушбу лойиҳа Ўзбекистонга Покистон денгиз портларига чиқиш имкониятини беради.
Талабнинг ошиши сабабли UzAuto Motors, Nexia AT, Spark AT ва Damas ишлаб чиқаришни кўпайтирди. Компаниянинг таъкидлашича, мижозлар транспорт воситасини 1−10 кун ичида олишлари мумкин. Шу билан бирга, учинчи чоракда автомобиль ишлаб чиқарувчининг соф фойдаси деярли икки марта камайди.
Январдан октябргача аҳоли банкларга 3,7 млрд доллар сотди ва 3,3 млрд доллар сотиб олди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,7 баравар кўпдир.
«Давлат харидлари тўғрисида"ги қонуннинг янги лойиҳасига мувофиқ, «Ўзавтосаноат», «Олмалиқ КМК», «Ўзбекнефтгаз», «Ўзбекистон темир йўллари» ва Uzbekistan Airways каби 24 та йирик корхона ва уларнинг «набира» корхоналари харидлари очиқланиши белгиланмоқда. Улар 2019 йилда қарийб 47,6 трлн сўмлик давлат харидларини амалга оширишган.
Долларнинг расмий курси яна бир бор 12 сўмга кўтарилди ва жами 10 390 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам бироз қимматлади, евро эса арзонлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг