Иқтисодиёт

Ўзбекистон вилоятларида қанча автомобиль рўйхатдан ўтказилган
24 сентябрь 2020, 11:33

Ўзбекистон вилоятларида қанча автомобиль рўйхатдан ўтказилган

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган 2,5 млндан ортиқ автотранспорт воситалари мавжуд, шулардан 93% енгил автомобиллар. Энг кўп автотранспорт воситалари Тошкент шаҳрига, энг ками эса Сирдарё вилоятига тўғри келмоқда.

Бир қатор товарларга импорт божини камайтириш масаласи муҳокама қилинди
23 сентябрь 2020, 19:57

Бир қатор товарларга импорт божини камайтириш масаласи муҳокама қилинди

ИТСВ ҳузуридаги Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши тўқимачилик саноати технологик ускуналари ва бутловчи қисмлари, шунингдек, юк автомобиллари, қуюлтирилган сут ва бошқалар учун божхона тўловлари ставкаларини камайтириш масаласини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 3,1 млрд долларга ошган
23 сентябрь 2020, 11:36

Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 3,1 млрд долларга ошган

2020 йил бошидан бери Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 12,7 фоизга, яъни 3,1 млрд долларга ошган ва 1 июль ҳолатига кўра 27,6 млрд долларни ташкил қилмоқда. Хусусий сектор томонидан жалб қилинган 2,1 млрд долларлик қарзнинг асосий қисми, яъни 1,8 млрд доллар банклар томонидан олинган.

ФНҚИЗ дизель нархларини пасайтирди
22 сентябрь 2020, 18:50

ФНҚИЗ дизель нархларини пасайтирди

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи дизель ёнилғиси нархларини пасайтириш бўйича қарор қабул қилди. Унга кўра, дизелнинг бир тоннаси заводнинг ўзида 5,6 млн сўмгача, «Ўзбекнефтгаз» АЖ нефть базаларида эса 5,5 млн сўмгача этиб белгиланди.

БААнинг Air Arabia авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди
22 сентябрь 2020, 18:31

БААнинг Air Arabia авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди

БААнинг Air Arabia компаниясига «Абу-Даби — Тошкент — Абу-Даби» йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.

«Корпоратив жавобгарликни ривожлантиришимиз керак» — адлия вазири
22 сентябрь 2020, 18:05

«Корпоратив жавобгарликни ривожлантиришимиз керак» — адлия вазири

Адлия вазири Русланбек Давлетов мамлакатда юридик шахсларнинг жиноий жавобгарлиги институтини жорий этиш бўйича режалар ҳақида маълум қилди. Вазир АҚШ ва Нидерландия ҳукуматларига катта миқдорда жарималар тўлаган Ўзбекистондаги мобил операторлар билан боғлиқ коррупцион можароларни мисол қилиб келтирди.

Ўзбекистонга 1,7 млн долларлик электромобиллар импорт қилинди
22 сентябрь 2020, 15:12

Ўзбекистонга 1,7 млн долларлик электромобиллар импорт қилинди

Ўзбекистонга электромобиллар импорти бир неча баравар ўсди. Мамлакатга 8 ой давомида 73 та электромобиль олиб келинган. Бу ўтган йилнинг январь-август ойларига нисбатан 53 тага кўп.

Август ойида Ўзбекистоннинг олтин резервлари 1 млн унцияга камайган
22 сентябрь 2020, 11:55

Август ойида Ўзбекистоннинг олтин резервлари 1 млн унцияга камайган

Ўзбекистоннинг расмий резерв активлари 34,6 млрд долларни ташкил қилмоқда. Август ойида 1 млн унцияга тенг бўлган миқдорда олтин резервларининг сотилиши эвазига валютадаги резервлар миқдори 1,8 млрд долларга кўпайиб, 15,4 млрд долларни ташкил қилмоқда.

UzAuto Motors IPO ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда
22 сентябрь 2020, 11:49

UzAuto Motors IPO ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда

UzAuto Motors компанияси IPO ўтказишга тайёргарликни бошлади. Компания 10 фоизгача миқдорда қўшимча акцияларини чиқаришни режалаштирмоқда.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
21 сентябрь 2020, 12:15

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

АҚШ миллий валютасининг расмий курси 20 сўмга қимматлаб, жами 10 315 сўм этиб белгиланди. Евро курси ҳам бир оз кўтарилди, рубль эса пастлади.

Ўзбекистон август ойида рекорд даражада олтин сотди
21 сентябрь 2020, 12:00

Ўзбекистон август ойида рекорд даражада олтин сотди

Ўзбекистон январь-август даври давомида 5,8 млрд долларга, август ойининг ўзида эса 2,5 млрд доллардан зиёд суммага тенг бўлган миқдорда олтин экспорт қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 147,2% ни ташкил этиб, 1,8 млрд долларга кўпроқ. Олтин экспорти жами экспорт улушининг 50% ни ташкил этоқда.

Ёшлар медиа холдингини ташкил қилиш учун 46 млрд сўм ажратиш таклиф қилинмоқда
18 сентябрь 2020, 20:42

Ёшлар медиа холдингини ташкил қилиш учун 46 млрд сўм ажратиш таклиф қилинмоқда

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, жорий йил Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида ташкил этиладиган Ёшлар медиа холдингига 46 млрд сўм ажратиш таклиф қилинди. Бюджет ҳисобидан молиялаштириш миқдорини 2023 йилгача босқичма-босқич қисқартириш режалаштирилмоқда.

Туркманистоннинг ECO-93 бензини илк бор Ўзбекистон биржасига қўйила бошланди
17 сентябрь 2020, 20:22

Туркманистоннинг ECO-93 бензини илк бор Ўзбекистон биржасига қўйила бошланди

Туркманистонда ишлаб чиқарилган ECO-93 импорт бензини илк бор Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси савдоларига қўйила бошланди. Бошланғич нархи 100 кг учун 600 минг сўмни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда август ойида кўпроқ Cobalt автомобили ишлаб чиқарилди
17 сентябрь 2020, 15:51

Ўзбекистонда август ойида кўпроқ Cobalt автомобили ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда август ойида 7301 дона, йил давомида эса 52202 дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 144,9 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Молия вазирига ўринбосар тайинланди
16 сентябрь 2020, 13:41

Молия вазирига ўринбосар тайинланди

Президент Администрациясида шўъба етакчи инспектори лавозимида фаолият юритиб келаётган Қурбанмурат Тапаров молия вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Россия бош вазири ўринбосари билан қатор ҳамкорликдаги лойиҳалар муҳокама қилинди
15 сентябрь 2020, 19:17

Россия бош вазири ўринбосари билан қатор ҳамкорликдаги лойиҳалар муҳокама қилинди

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Россия бош вазир ўринбосари Алексей Оверчук бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Томонлар ҳамкорлик доирасидаги бир қатор лойиҳаларни муҳокама қилишди. Хусусан, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича ҳаракатлар режаси кўриб чиқишди.

Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш янада пасайиши кутилмоқда — ОТБ
15 сентябрь 2020, 14:15

Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш янада пасайиши кутилмоқда — ОТБ

Осиё тараққиёт банки 2020 йилда Ўзбекистон ЯИМ ҳажми ўсиши бўйича прогнозини 0,5%гача пасайтирди. Ташкилотнинг янги ҳисоботига кўра, бунга COVID-19 пандемияси, талабнинг сустлиги, саноат ишлаб чиқариши ва хизматлар соҳасидаги пасайиш сабаб бўлмоқда. Бироқ, 2021 йилда ЯИМ 6,5% гача кўтарилиши кутилмоқда.

Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатчиси этиб тайинланди
15 сентябрь 2020, 11:34

Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатчиси этиб тайинланди

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ раҳбари Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

UNG компанияси Аи-92 бензини нархини арзонлаштирмоқда
14 сентябрь 2020, 22:31

UNG компанияси Аи-92 бензини нархини арзонлаштирмоқда

15 сентябрдан бошлаб UNG АЁҚШларида импорт ва маҳаллий Аи-92 бензини нархи 5500 сўмга қадар арзонлаштирилади.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
14 сентябрь 2020, 13:03

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

АҚШ миллий валютасининг расмий курси 21 сўмга қимматлаб, жами 10 295 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари ҳам бир оз кўтарилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг