Тошкентда крахмал кукуни, патока, мальтоза ва мальтодекстирин ишлаб чиқарувчи мамлакатдаги биринчи корхона иш бошлади.
Президент қарори билан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш механизми анча соддалаштирилди.
Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форуми иштирокчилари 27 млрд долларлик 800 та ҳужжатни имзолади.
Ўзбекистон ва Gazprom International Жел кони бўйича маҳсулотларни тақсимлаш тўғрисидаги келишувни имзолади.
Россия Ўзбекистонни Қозоғистон билан биргаликда сунъий йўлдош учирилишида иштирок этишга таклиф қилди.
Президент мева-сабзавот маҳсулотлари экспортидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган қарорни имзолади.
17 октябрдан қўшни давлатлардан ер усти ва дарё ўтказиш пунктлари орқали бож ундирилмайдиган товарларни олиб ўтишга янги чекловлар жорий этилди.
Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захиралари ҳажми октябрь ойигача 489 млн долларга камайиб, 25,49 млрд долларни ташкил этди.
Тўққиз ой ичида энг юқори ўртача ойлик ҳисобланган иш ҳақи 2,363 млн сўмни (Тошкентда), энг пасти — 1,311 млн сўмни (Наманган вилоятида) ташкил этди.
«Ўзбекистон темир йўллари» 1 ноябрдан Afrosiyob поезди чипталари нархини ўртача 35 фоизга оширади.
Литванинг ASHBURN International компанияси ишлаб чиққан TransLink.iQ дастурий таъминоти пластик карталардаги маълумотларни ҳимоя қилади.
GM Uzbekistan компанияси GM Korea билан ҳамкорликда Tracker моделини йирик узелли йиғиш ишларини олиб бормоқда.
Европа инвестиция банки Ўзбекистонга сув таъминотини яхшилаш ва корхоналар самарадорлигини оширишга 100 млн евродан иккита дастлабки қарзларини ажратди.
Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун 100 фоизлик олдиндан тўловни жорий этишни кўзда тутувчи қонун имзоланиб, кучга кирди.
Тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Давлат божхона қўмитасида жорий йил 9 ойлик фаолият якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
Президент қарори билан Бухоро вилоятида фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектлари негизида кичик саноат зоналари пайдо бўлади.
Константин Акулов «Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи» акциядорлик жамиятининг бош директори этиб тайинланди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги АЭС қурилишида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тасдиқлади.
1 ноябрдан энг кам иш ҳақи, шунингдек пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори ўртача 10 фоизга оширилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг