Президент Нурота туманидаги «Мармаробод» корхонасида тоғ жинсларидан маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.
Самарқанд сайёҳлик салоҳиятини ошириш ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича тузилган йўл харитасига кўра Wi-Fi зоналар ва санитария-гигиена шахобчалари ташкил этилади.
RAEX-Europe агентлиги Ўзбекистоннинг миллий ва хорижий валютадаги кредит рейтингини оширди.
Аҳолини оилавий тадбиркорликка жалб этиш учун барча ҳудудларда Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этилади.
Марказий банк раиси ўринбосари Адҳам Исломов лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига Саидқаҳҳор Холхўжаев ўринбосар этиб тайинланди.
Россиянинг МТС алоқа оператори Ўзбекистондаги коррупция иши бўйича АҚШ ҳукумати билан тинчлик келишувини тузиб, 850 млн доллар жарима тўлайди.
Uzcard қисқа муддатли узилишларга байрам олдидан транзакциялар сони ошганини сабаб қилиб келтирди.
Ўзбекистон Транспорт вазирлигида Люксембург делегацияси билан авиқатнов тўғрисида протокол имзоланди.
Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши муносабати билан бир қатор молиявий санкциялар бекор қилинди.
«Тадбиркорлар ва аҳолида пайдо бўлаётган валюта бозоридаги муаммоларни бартараф этиш бўйича чоралар» жорий йилда қабул қилинади, дея маълум қилди МБ раиси Мамаризо Нурмуродов.
«Ўзбекэнерго» АЖ Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этмоқда.
«Ўзэкспомарказ» МКМда «Қишлоқ хўжалиги — AgroWorld Uzbekistan 2019» 14 — Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.
Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов «Ургут» эркин иқтисодий зонасида 221,7 миллион АҚШ долларига тенг 60 та лойиҳа амалга оширилаётганини билдирди.
Ўзбекистоннинг «Лукойл» компанияси олдидаги қарзи 600 млн долларга яқинроқни ташкил этди. Республика экспортга кетиши керак бўлган газнинг бир қисмини эчки бозорга ажратиб қолди, деб ёзмоқда Reuters.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган навбатдаги «Ҳукумат соати"га аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш юзасидан масала киритилди.
Президент Шавкат Мирзиёев кўмир қазиб олиш тармоғини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Давлат хизматлари агентлиги томонидан бошлаб тадбиркорлар учун банк ҳисобрақамини масофадан туриб очиш имконияти яратилди.
Давлат тиббиёт ташкилотлари ҳамда аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
Январь ойида Қашқадарё вилоятида чет эл сармояси иштирокидаги 6 та янги корхона ташкил этилиши натижасида ҳудудда бу тоифадаги тадбиркорлик субъектлари сони 90 тага етган.
Шўрланган тупроқ таркибидаги тузни 70 фоизгача ювиш хусусиятига эга бўлган биосолвент препарати яратилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг