Тўққизта тижорат банк «валюта биржаси савдоларида йўл қўйилган мунтазам қоидабузарликлар сабабли» валюта савдоларида вақтинча қатнашмайди.
Тошкент иккиламчи квартира бозоридаги ўртача нархлар ноябрдан буён қарийб ўзгармади.
Италиялик инвесторлар Гулистонда қиймати 2 миллион евро бўлган 40 та иш ўринли тиббиёт маркази қуриш учун бино сўради.
Жиззах шаҳрида замонавий меҳмонхона, конференц-холл, кўргазмалар саройи, «Хавфсиз ҳудуд» дастури лойиҳаси амалга ошириш бўйича Хитой томони билан музокара ўтказилди.
Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарорига мувофиқ 38 минг 49 гектар ер участкалари ажратилади.
2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев президентлик ваколатини топширгани тўғрисида эълон қилди.
Ҳокимликлар захирасидаги лалми ва яйловлар чорвачилик хўжаликлари ҳамда озуқабоп экинлар етиштирувчиларга ажратилади.
Наманган шаҳрида Россиянинг «Фабрика Наше» корхонасининг пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш янги қувватларига биринчи рамзий тош қўйилди.
Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо айланмаси 35 фоизга ўсиб, 12,2 млрд долларни ташкил этди. Бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниевнинг фикрича, бу «камтарона» кўрсаткич.
Мева-сабзавот соҳасида кооперацион бирлашиш институти жорий этилади. Ўзбекистоннинг тўртта вилоятида тажриба-синов тариқасида қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ташкил қилинади.
«Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи"да ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус вагонлар ишлаб чиқарилди.
Ҳукумат қарори билан Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича аризани кўриб чиқиш учун ташқи савдо режими тўғрисидаги меморандум лойиҳасини тасдиқлади.
Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.
Standard & Poor’s ҳисоботида давлат ҳамон бутун иқтисодиёт ва банк тизими устидан қаттиқ назоратни амалга ошираётгани қайд этилди.
Актёр ва режисёр Юрий Стоянов Ўзбекистоннинг Россиядаги туристик бренди элчиси бўлди.
Жиззах нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши тўхтатилди, эътибор Бухоро ва Фарғонадаги заводларни модернизация қилишга қаратилади.
«ЛУКОЙЛ» компанияси 2020 йилда Ўзбекистондаги янги блокларда геологик разведка ишларини бошлаши мумкин.
2019 йилда 146 та янги қудуқларни бурғулаш, 159 та мавжуд қудуқларда капитал таъмирлаш ва 7 та йирик технологик қурилмаларни қуриш режалаштирилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг