Шавкат Мирзиёев инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишидаги қониқарсиз ҳолатни танқид қилди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Франция Ҳукуматлараро комиссияси еттинчи йиғилишини ўтказди.
Урганч аэропортида учиш-қўниш йўлагини таъмирлаш ишларини 10 августга қадар якунлаш режалаштирилмоқда.
Интернетда тўловларни амалга оширишга мўлжалланган виртуал карталар октябрдан пайдо бўлади.
Илмий тадқиқотлар учун давлат бюджети харажатларини босқичма-босқич ошириш ва уларни ЯИМнинг 1 фоизигача етказиш дастурини қабул қилиш режалаштирилмоқда.
Рангли ва қимматбаҳо металларни қазиб олишда ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ўртача беш баробарга оширилди.
Давлат солиқ қўмитаси камерал текширувлар якунлари бўйича даъво қилиш учун энг кам миқдорни белгилади.
Ўзбекистон ва Вьетнам савдо айланмасини йил охиригача 100 долларга етказиш ҳамда балиқчилик, ипакчилик, чой ва қора мурч етиштиришда ҳамкорликни мустаҳкамлашни режалаштирган.
Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонаси ўтказган тақдимот маросимидан сўнг 200 нафарга яқин испаниялик сайёҳ Ўзбекистонга келиш истаги билан мурожаат қилди.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар олиб келадиган мол-мулкка сертификат олиш учун берилган ариза 4 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Сирдарёда Жанубий Корея компанияси иштирокидаги саноат зонасида 100 дан зиёд ишлаб чиқариш корхонаси ва ишчи-ходимлар учун аҳоли пункти қурилади.
Uzcard, UnionPay ва MasterCard пластик карталари соҳиблари товарни харид кунида қайтарганларида пулни карточкага қайтариб олиш имконига эга бўлдилар.
Ҳукуматнинг 2018 йил 17 июлдаги қарори билан Давлат божи ставкаларига ўзгартиришлар киритилди.
Тошкент ҳокимияти ҳар ҳафта очиқ эшиклар кунларини ўтказади. Биринчи кунда 8,13 трлн сўмлик 67 та йирик лойиҳа тақдим этилди.
Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича Ишчи комиссияси фаолиятини бошлади.
2019 йил сўнгига қадар арзон уй-жойларни 20 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан ипотека кредитини расмийлаштириш мумкин.
Иқтисодиётининг устувор соҳаларига салмоқли инвестициялар киритган хорижий шахсларга «Фахрий фуқаро» мақоми берилиши мумкин.
Январь-июнь ойларида Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 4,9 фоизга ўсиб, 152,5 трлн сўмни ташкил этди.
Ўзбекистон экспорт тузилмасида хизматлар, импортда эса машина ва ускуналар етакчилик қилмоқда. Ташқи савдо айланмаси ярим йилда 17,7 млрд долларни ташкил этди.
Ҳиндистон компанияси Бухорода тўрт юлдузли меҳмонхона, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида эса 1000 гектарлик интенсив боғлар барпо этишни режалаштирмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг