Ўзбекистон молия вазири Жамшид Қўчқоров мамлакат солиқ тизимида «Совет даври» унсурлари борлигини айтди.
Тошкент вилоятининг «Туябўғиз» сув омбори қошида кичик ГЭС қуриш ишлари жорий йилнинг июнь ойида бошланган.
Президент Ўзбекистоннинг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлади. Ўзгаришлар 2019 йил 1 январдан кучга киради.
Июнь ойида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархлари умумий даражасида пасайиш 0,4 фоизни ташкил этди.
Учинчи бор Лондон биржасига чиқарилган Samarkand Bonds облигациясининг ҳажми яна 80 миллиард сўмни ташкил этди.
Президент Олмазор туманида Olmazor city маркази қурилиши бўйича лойиҳани маъқуллади.
Тошкент ўйинчоқлари фабрикаси негизида бешта инвестиция лойиҳаси амалга оширилади, Шавкат Мирзиёев улардан бирида ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.
«Ўзавтосаноат» компаниясининг собиқ раиси Умиджон Салимов компания бошқарув раисининг ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари бўлди.
ДСҚ тизимида 1245 ходим вазифасидан озод қилинди. ДСҚ барча турдаги солиқ текширувларини ўтказишни вақтинча тақиқлади.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» 2018−2019 йиллар қишки навигация давридан Тошкент-Жидда-Тошкент рейсини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
2 июлдан 50, 100, 200 ва 500 сўмлик янги тангалар муомалага чиқарилади. МБ тангалар дизайнини эълон қилди.
Президент «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастурини тасдиқлади. У ёшлар бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 1,3 фоизга ошиб, 14,7 млрд долларга етди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» декабрда иккита Airbus A320 Neo, 2019−2020 йилларда эса учта Boeing 787 Dreamliner самолётини харид қилади.
Солиқ органларига жисмоний шахслар ҳисобларидан солиқ қарздорлигини ечиб олиш ва юридик шахслар банк ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатишга рухсат берилди.
«Ўзавтосаноат» раҳбари фаолиятидаги камчиликлар ва соҳадаги коррупция сабабли ишдан бўшатилди, Шавкат Умурзоқов компанияга раҳбар бўлди.
Самарқанд вилоятида қурилаётган қуёш станцияси қурилиши тўхтатилди, дея тасдиқлади «Ўзбекэнерго» вакили.
Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилаётган АЭС иккита энергоблокни ўз ичига олиб, умумий қуввати 2400 МВт бўлади. Қурилиш жойи аниқлаштирилмоқда.
Тошкент ҳокимияти инвесторларни Сеул кўчасини реконструкция қилиш бўйича тендерда иштирок этишга таклиф қилди.
Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасида икки давлат ўртасидаги савдо-инвестиция ҳамкорлигининг ривожи муҳокама қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг