Президент тоғли Нанай қишлоғида (Наманган вилояти) дам олиш зонасини ташкил этиб, бу ерга ташриф буюрувчиларнинг киришини соддалаштиришга топшириқ берди.
Миллий авиакомпаниянинг ички рейсларида фойдаланиб келинаётган Ил-114−100 самолётлари тижорий эксплуатациядан чиқарилди.
Қибрай тумани учун иссиқлик энергиясининг янги тарифлари 17 майдан кучга киради.
Ўзбекистон ҳозирда ХХРга мош ва гилос етказиб бермоқда. Хитой қовун, узум, мевалар ва бошқа маҳсулотларини импорт қилишга тайёр.
SkyPower Global Ўзбекистонда умумий қуввати 1000 МВт бўлган қуёш энергиясини ишлаб чиқариш бўйича объектлар қурилишига 1,3 млрд доллар сармоя киритади.
Туркиянинг Çalık Holding холдинги Тошкентда ишбилармонлик маркази, меҳмонхона, Ziraat Bank идора биноси ва савдо-кўнгилочар мажмуа қуради. Лойиҳа 400 млн долларга баҳоланмоқда.
Ўзбекистон ва Туркия Хўроб ва Айдим-Жетимтау олтин конлари ҳамда Саритоу олтин майдонини биргаликда разведка қилади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда турк тадбиркорлари инвестициялари ва ҳуқуқлари ҳимоя остида эканини маълум қилди. «Ўртамизда ишончсизлик ва совуқчилик бор эди, лекин биз бирлашиб, ушбу музни эритиб юбордик», — деди у.
Миллий авиакомпания парки май ойида учинчи «Орзу лайнери» билан тўлдирилади.
Марказий банк қайта молиялаш ставкасини иқтисодиётдаги мавжуд ва кутилаётган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда йиллик 14 фоиз миқдорида қолдирди.
Андижонда инсулин ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиёдаги ягона завод ишга тушди.
Ўзбекистон ва Туркманистон тадбиркорларига ҳар икки давлат ҳудудида савдо уйларини ташкил этишда ёрдам кўрсатилади.
Жаҳон банки Ўзбекистонда шошилинч тиббий ёрдам тизимини яхшилаш учун 100 млн долларлик кредит ажратади.
Тошкентдаги Туркманистон Миллий кўргазмаси ва бизнес-форум жараёнида 250 млн долларлик шартномалар имзоланди.
Қизилқум орқали ўтувчи халқаро трассанинг 85 километрлик қисми янгидан қурилди. Бу йўлдан ўтиш вақтини қарийб уч мартага қисқартирди.
24 июнгача Ўзбекистон бўйлаб рангли металлари сотиб олиш мобил пунктлари иш олиб боради.
Туркманистон президенти Ўзбекистонга Каспий қирғоғидаги порт инфратузилмаларидан фойдаланиш имкониятларини ўрганишни таклиф қилди.
Ўзбекистон Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон трансмиллий газ қувури лойиҳасига қўшилади.
Тошкент иккиламчи квартира бозоридаги ўртача нархлар мартда 3 фоизга қимматлашди.
Давлат молиявий назорат бошқармаси биринчи чоракда 5,1 млрд сўмнинг талон-тарож қилингани ва ўғирлангани, 24,8 млрд сўмлик ноқонуний харажатлар қилинганини аниқлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг