22 мартдан ёзги мавсум учун Иссиқкўлгача ҳафталик поезд қатнови йўлга қўйилди.
«Тошкент-Қарши» электропоезди қатнови Тремизгача узайтирилди. Рейс ҳафтасига олти марта амалга оширилади.
Тошкентдан Урганч ва Нукусга янги «Бухоро-Мискин» тармоғи бўйича ҳаракатланишни бошлади, йўлга сарфланадиган вақт 2 соатга қисқарди.
Ўзбекистондаги биринчи ЛУКОЙЛ АЁҚШида 92 ва 95 маркали бензин ҳамда дизел ёнилғиси сотилмоқда.
Самарқандда узунлиги 5 км бўлган иккинчи «Вокзал-Сиёб бозори» трамвай тармоғи ишга тушди.
Сенат 50, 100 ва 500 сўмлик тангаларнинг янги дизайни ҳамда илк бор чиқарилаётган 200 сўмлик танга намунасини тасдиқлади.
1 апрелдан аҳолига етказиб берилаётган табиий газ тарифлари 10 фоизга оширилади.
Самарқанд аэропортига Turkish Airlines авиакомпаниясининг биринчи тижорий рейси Истанбулдан келиб қўнди. Парвозлар ҳафтасига икки мартадан амалга оширилади.
Ўзбекистон Бош прокуратураси ва АҚШ Махфий хизмати трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.
Ўзбекистон ва Қозоғистон делегациялари 2020 йилгача савдо айланмаси ҳажмини 5 млрд долларгача етказиш ва апрелдан «Самарқанд-Остона» темир йўл қатновини ишга туширишга келишди.
1 апрелдан «Ўзбекэнерго» электр энергияси тарифларини қарийб 12 фоизга оширади.
Январь-февраль ойларида экспорт тузилмасида хизматлар, импорт тузилмасида эса машиналар ва ускуналар улуши кўпроқни ташкил этди, ташқи савдо айланмаси қарийб 4 млрд долларга етди.
Тошкент иккиламчи квартира бозоридаги ўртача нархлар февралда 3 фоизга қимматлашди.
Варшавада Польша ва Ўзбекистон тадбиркорлари учун ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашувчи польяк-ўзбек савдо-саноат палатаси очилди.
«Туронбанк» ва «Ориёнбанк» Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмини оширишга қаратилган меморандумни имзолади.
Собиқ «Абу Сахий» бозори қайта ташкил этилганидан кейинги уч ой давомида нархлар арзонлашиб, бюджетга тушумлар ҳажми ортди, дея хабар қилди «Ўзбекистон 24» телеканали.
1,4 млрд долларга баҳоланаётган Hi-Tech City — Тошкентнинг «юқори технологияли тумани» Ўзэкспомарказ ва Халқаро бизнес маркази жойлашган ҳудудни ўз ичига олади.
Ёрқин Турсунов Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижрочи директори лавозимига тайинланди.
Шавкат Мирзиёев Душанбедаги музокараларда товар айирбошлаш ҳажмини 240 млн доллардан 500 млнга етказиш учун ҳали ишга солинмаган улкан салоҳият мавжудлигини таъкидлади.
Қайта ташкил этилаётган Ўзбекистон Автомобиль транспорти агентлиги пойтахт ва вилоятлардаги шаҳар йўловчи транспортини бошқариш департаментларини ўз таркибига қўшиб олади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг